Усмонхон Алимов
93
дуо ва истиғфорда бардавом бўлишади, унинг дўст ва
ақраболарини йўқлаб туришади, солиҳ амаллари билан
шаънини пок сақлашади.
ОДОБ – БОЛАНИНГ КЎРКИ
Болалик чоғимизда катталар сўзлаб берган эртак
ларнинг қаҳрамонлари дев, ялмоғиз ёки алвасти каби
қўр қинчли махлуқлар олдига кирганда салом беришар,
бунга ўша махлуқлар: «Агар саломинг бўлмаганида, ик
ки ямлаб, бир ютар эдим», деб жавоб қайтаришарди.
Ўша эртакларда бир жойга албатта салом билан кириш
зарурлигига нега бунчалик урғу берилганининг сабаб
ларини улғайгачгина тушундик. Шунинг учун бола эсини
таниши билан учраган танишнотанишга салом бери
шини талаб қилинг. Чунки саломлашиш инсонлар одо
бининг боши, танишув муқаддимаси, мусулмон киши
ахлоқининг асосий шартларидан биридир.
Ҳар бир отаона фарзандига тарбияодоб берар экан,
энг аввало саломлашишни ўргатсин. Чунки салом бе
риш Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) суннатларидан
дир, унга алик олиш эса вожибдир. Жаҳонда одобнинг
бу жиҳатига эътибор бермайдиган бирор миллат ёки
халқ йўқ. Доно халқимиз бежиз: «Гапнинг боши – ка
лом, одоб боши – салом», демаган. Чунки бирор нота
ниш киши билан кўришибтанишмоқчи бўлсангиз, са
лом беришингиз билан гапгапга қовушади, ўртадаги
бегонасираш, ноқулайлик барҳам топади. Ҳатто мухо
ли фингиз ҳузурига «Ассалому алайкум» (Сизга тинчлик
омон лик бўлсин) деб кирсангиз, унинг жаҳли тушади,
кеки йўқолади, кўнгли сизга мойиллашади. Саломла
шишнинг савоби, бунга бериладиган ажрмукофотлар
ку, ҳаммасидан ҳам юксак.
Отабоболаримиз азалдан ўғилқизларнинг чиройли
хулқли, одобли бўлишига катта аҳамият беришган. Чун
ки Ислом дини ахлоқни имон қаторида қўяди. Ҳамма
замонларда, ҳамма ўлкаларда яхши хулқли, олижаноб,
www.muslim.uz
94
Оилада фарзанд тарбияси
ширинсўз, ҳалим инсонлар жамиятнинг кўр ки, одамлар
нинг аълоси бўлиб келган ва бундан кейин ҳам шундай
бўлиб қолади. Айниқса, Шарқ олами бу борада бутун ин
сониятга ибратнамуна бўлган.
Олий хулқ соҳиби бўлмиш Пайғамбаримизга (алай
ҳис салом) эргашган инсонлар Яратганнинг ҳукмлари
га бўйсуниб, хулқларини тузатишган, яхши фазилатлар
соҳиби бўлишган. Оилада, яқинлар даврасида, одам
лар билан муносабатларда комил одобларини намойиш
қилиш ган. Пайғамбаримиз Муҳаммад (алайҳиссалом)
умматни ҳусни хулқ, одобли бўлишга тинмай чақир
ганлар. Бу мавзуда жуда кўп ҳадиси шарифлар ривоят
қилинган:
«Ҳамма ишларингизда тўғри бўлинг, одамларга муо
малада хулқингиз чиройли бўлсин! Кичикни ҳурмат
қилмаган, кексанинг қадрига етмаган биздан эмас».
«Одамларга таом беринглар ва ширинсўз бўлинг лар».
«Яхшиликни чеҳралари очиқ, хушрўй одамлардан ку
тинглар».
«Дин чиройли хулқ ва ғазаб қилмасликдир».
«Сизларнинг энг яхшиларингиз хулқатвори яхши бўл
гани ва хотинларига яхши муомала қилганидир».
«Дўстбиродарларига қовоғини солиб қарайдиган ки
шиларни Аллоҳ ёқтирмайди, У ҳар ишда мулойим ликни
яхши кўради».
«Яхши инсонлар гўзал хулқлари билан кечаси ибодат
қилганлар ва кундузи рўзадор бўлганлар дара жасига
эришишади».
«Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига севимли бўлган икки
хислат бор: булар мулойимлик ва вазминликдир».
«Одамлар билан хуш муомалада бўлинглар, уларга
қаттиққўллик қилиб, беҳаё сўзламанглар».
«Ўзини камтарин олиб юрувчи, ҳалол касб қилувчи,
қалби пок, кўриниши ёқимли, одамларга зарар етказ
май диган, хайрэҳсон қиладиган, беҳуда гапдан ўзини
тиядиганлар инсонларнинг энг яхшиларидир».
www.muslim.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |