Усмонхон Алимов
107
ликда, ўз ҳукмини ўтказишга ури ниш да айблашади. Улар
ҳам гапни «ҳозирги ёшларга қийин бўлаётгани» ҳақидаги
таассуфлар билан якунла шади.
Тажрибалардан маълумки, фарзанд учун отаона
дан са доқатлироқ, улардан фидойироқ, меҳрибонроқ
дўст ёки улфат топиш қийин. Ўғил ёки қизнинг боши
га бир мусибат ёки бало келганида ҳамма ундан воз ке
чиб ёки ташлаб кетиши мумкин. Фақат отаона бундай
қилолмайди: фарзанди билан баббаравар қайғуради,
фиғон чекади, ярасига малҳам қўяди. Аммо бу садоқат
ва фидокорлик ҳам айрим фарзандларга кўп ҳолларда
ёқмайди, уларнинг ортиқча меҳрибончилигидан жаҳ
ли чиқади. Гўё уни ёш бола санаб, ортиқча илтифот
кўрсатишаётгандек туюлади. Бошидан мусибати ари
ши биланоқ яна эски «дўст»ларини излашга тушади.
Отаона эса фарзандининг бу қилиғидан заррача хафа
бўлмай, илгаригидан ҳам зўрроқ садоқат ва илтифот
кўрсатаверади.
Отаоналар ўз фарзандлари билан муроса қилиш,
уларнинг «кўнглини топиш»да яна бир жиҳатга аҳамият
беришлари керак бўлади. Яратган ҳар бир бандаси
ни маълум ёш орасида синовимтиҳонга солиши бор.
Маса лан, йигирма ёшгача камбағаллик, ўттиз ёшгача
фарзанддан қисиш, қирққача ҳаётда ўрнини тополмас
лик, элликда бирор касаллик ёки бирор ахлоқсизлик
билан имтиҳон қи лиши мумкин. Ёхуд энг суюмли
фарзан дингиз сизнинг бутун қилган яхшиликларингиз
га жавобан бирор «исён» ёхуд дилхиралик билан жавоб
қайтариши эҳтимол. Чунки у ҳамма нарсага ўз ақли,
дунёқараши, феълат воридан келиб чиқиб муносабатда
бўлади, фикр юритади.
Бундай нозик пайтларда бўлиб ўтаётган ишлардан
ё бошга тушган мусибатлардан дарров фожиа ясамай,
сабр қилишни ўрганинг. Болангизнинг итоатсизлигини
ёки қўрслигини шовшув қилмай, ундан душман яса
май, ётиғи билан таҳлил этинг. Фиғонингиз фалакка
www.muslim.uz
108
Оилада фарзанд тарбияси
ўрлама син, ҳасратингиз дунёга сиғмай қолмасин. У би
лан «дўппини олиб қўйиб» дилдан, самимий «гаплашиб
олиш»га урининг. Унинг қалбидаги ҳистуйғулар, ёш
лик пўртана лари билан қизиқиб кўринг. Эҳтимол, аҳвол
сиз ўйлаганча лик, ноўрин гумон қилаётга нин гиздай ва
ҳимали эмасдир?
Бир журналда тадқиқотчиларнинг ярим ҳазил, ярим чин
тарзидаги кузатувларига кўзим тушган эди. Фарзанд нинг
отаси ҳақидаги фикрлари турли ёшда ҳар хил бўларкан: беш
ёшда: «Отам ҳамма нарсани била дилар». Ўн ёшда: «Отам
кўп нарсани биладилар». Ўн беш ёшда: «Мен ҳам отамча
лик биламан». Йигирма ёшда: «Тўғриси ни айтсам, отам
хеч нарсани билмайдилар». Ўттиз ёшда: «Ҳар ҳолда отам
унчамунча нарсани биладилар». Қирқ ёшда: «Отамнинг
фик рини ҳам билсам, ёмон бўлмасди». Эллик ёшда: «Отам
ҳамма нарсани биладилар». Олтмиш ёшда: «Қанийди, отам
тирик бўлган ларида, улар билан маслаҳатлашган бўлар
эдим». Болалар билан муроса ва муносабатларда уларнинг
бу кайфиятини ҳам инобатга олиш керак бўлади.
Маълумки, ёш авлодни баркамол вояга етказиш ва
турли зарарли одат ва таъсирлардан эҳтиётлаб сақлаш,
шу жумладан, гиёҳвандлик офатидан асраш ҳозирги за
моннинг энг долзарб муаммоларидан бири. Зеро, ақл ва
танани муҳофаза қилиб, уни эҳтиётлаб сақлаш ҳар бир
инсон учун ҳам фарз, ҳам қарз амалдир. Шундагина ин
сон Аллоҳ ва Унинг расули ҳамда иш раҳбарлари амрига
итоат қиладиган, иродали, ақл ли, соғлом, одобахлоқли,
жисмонан баркамол, ди ни га ҳимматли, ўз халқига фи
докор, жамият манфаатини кўзловчи, Ватанни севувчи
ва ардоқловчи, ҳаммага баробар яхшиликни раво кў
рувчи, масъулиятни тўла ҳис қилувчи комил инсон бў
лиши мумкин.
Фарзандларимизга шундай тарбия берайликки, улар
ўз отабоболарига, тарихи, Ватанига, она тилига, ўз мил
латини улуғлаган сиймоларга, муқаддас Ислом дини анъ
аналарига содиқ бўлиб қолишсин.
www.muslim.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |