Усмонхон алимов


«Уларга меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст



Download 25,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/286
Sana11.07.2022
Hajmi25,95 Mb.
#776481
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   286
Bog'liq
Farzand tarbiyasi-разблокирован

«Уларга меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст 
тут ва 
(дуода) 
айт: “Эй Раббим! Мени 
(улар)
 гўдаклик 
чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм 
қилгин!”»
(Исро,24)
.
Имом Бухорий “Ал­адаб ал­муфрад” китобида Абу Ҳу­
райрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади:
www.muslim.uz


 
Усмонхон Алимов

115
«Инсон вафот этганидан сўнг даражаси кўтарилади. 
Шунда у: “Эй Раббим, бу нима? Яъни, даражанинг кўтари­
лиши нимадан?” дейди. Шунда унга: “Фарзан динг сенинг 
ҳақингга истиғфор айтди”, дейди».
Имом Абу Довуд, Ибн Можа ва Ҳоким Молик ибн Робиа
­
дан ривоят қилади:
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳу­
зурларида эдик, Бани Салама қабиласидан бир киши ке
­
либ: “Ё Аллоҳнинг расули, ота­онам вафот этганидан сўнг 
ҳам уларга қилишим керак бўлган яхшиликдан қолдими?” 
деди.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ҳа, 
уларнинг ҳақига дуо қилиш, истиғфор айтиш, улардан ке­
йин аҳдига вафо қилиш ва дўстларини ҳурматлаш ва улар 
томонидан бўлган қариндошлар билан боғланиш”, деди
­
лар.
Абдуллоҳ ибн Умар (розияллоҳу анҳу) солиҳ фарзанд 
бўл ганлар. Имом Муслим “Саҳиҳ” китобида ривоят қилади:
Абдуллоҳ ибн Умар Макка кўчасида бир кишига йўлиқди 
ва унга салом берди. Унинг юкларини кўтариб ўзлари мин­
ган эшакка юклади. Бошларидаги саллани унга берди. Ибн 
Динор унга: «Биз: “Аллоҳ сизни солиҳ қилсин, у аъробий, 
озгина нарсага ҳам рози бўлади”, дедик. Шунда Абдуллоҳ: 
“Бунинг отаси Умар ибн Хаттобнинг дўсти. Мен Расулуллоҳ­
нинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Албатта, яхшиликлар
­
нинг афзали киши отасининг дўстлари аҳли га силаи раҳм 
қилиши”, деб айтганларини эшитганман», деди.
Имом Бухорий Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) риво
­
ят қилади:
Бир киши Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳу­
зурларига келиб: “Ё Аллоҳнинг расули, энг аввал яхшилик 
қилишга ким ҳақли?” деди.
“Онанг”, дедилар.
“Сўнгра ким?” деди.
“Онанг”, дедилар.
“Сўнгра ким?” деди.
www.muslim.uz


116
Оилада фарзанд тарбияси
“Онанг”, дедилар.
“Сўнгра ким?” деди.
“Отанг”, дедилар.
Ибн Касир ўзларининг “Тафсир” китобларида Сулаймон 
ибн Бариддан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади:
Бир киши елкасига онасини кўтариб, Каъбани тавоф 
қилди. Сўнгра Пайғамбаримиздан (соллаллоҳу алайҳи ва 
саллам): “Онамнинг ҳақини адо этдимми?” деб сў ради. 
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Йўқ, бир 
оҳ, деганчалик ҳақини ҳам адо этмадинг”, де дилар.

Download 25,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish