Усмонхон алимов


Оилада фарзанд тарбияси ҲАҚЛАРГА РИОЯ ҚИЛИШ



Download 25,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/286
Sana11.07.2022
Hajmi25,95 Mb.
#776481
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   286
Bog'liq
Farzand tarbiyasi-разблокирован

112
Оилада фарзанд тарбияси
ҲАҚЛАРГА РИОЯ ҚИЛИШ
Фарзанд дунёга келган кунданоқ ота­онаси ва атро
­
фидагилардан бевосита ўз ҳақини талаб қила бошлайди. 
Қорни очса, “тўйғаз” деб, совқотса, “кийин тир”, деб хар
­
хаша қилади. Зерикса, “мени ўйнатгин”, дей ди. Катталар 
эътиборсиз бўлса, турли­туман қи лиқ лари билан ўзига 
қаратади. Ўйинчоқлар олиб беришга мажбур қилади. 
Булар – боланинг ҳақлари. Талабларини меъёри билан 
қондириш эса катталарнинг вазифаси.
Лекин болага ота­онасининг, ам ма­холасининг, ака­
укасининг, қўни­қўшни, маҳалла­кўй, қолаверса, жами
­
ятнинг ҳам ҳақи борлигини аста­секин ту шун тира бориш 
зарур. Токи бола фақат ўзини ўйлайдиган эмас, балки 
бошқалар ҳақида ҳам қайғурадиган бўлсин.
Хўш, биз зикр этаётган ҳақлар қайсилар? Булар:
1. Ота­она ҳақи.
2. Қариндошлик ҳақи.
3. Қўшничилик ҳақи.
4. Муаллим (устоз) ҳақи.
5. Дўст­биродарлар ҳақи.
6. Катталар (кексалар) ҳақи.
Ота-она ҳақи
Ота­она рози – Худо рози, деган ибора бор. Демак, ота­
она фарзанддан рози бўлмаса, Худо ундан рози бўлмас 
экан. Уларнинг хизматини қилиш, ҳурматини жойига қў­
йиш, кек сай ганларида боқиш, кийинтириш, уларнинг ол
­
дида ово зини кўтармаслик, вафот этганларидан сўнг ҳақ­
ларига дуо қилиш ва ҳоказо... фарзандларнинг бурчидир.
Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) 
ота­онани эъзозлаш, ҳурматлашга доир кўрсатмаларини 
ота­оналар, мураббийлар болаларга гўдаклигиданоқ ўрга­
тишлари лозим.
www.muslim.uz


 
Усмонхон Алимов

113
Имом Бухорий “Ал­адаб ал­муфрад” китобида Ибн Аб
­
босдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Қайси бир му
­
сулмон фарзанд савоб умиди билан эрталаб ота­онасини 
зиёрат қилса, Аллоҳ таоло унга жаннатнинг икки эшиги
­
ни очади. Агар улардан бирини зиёрат қилса, унга жан
­
натнинг бир эшигини очади. “Ота­онадан қайси бирини 
хафа қилгудай бўлса, уни рози қилмагунча Аллоҳ ундан 
рози бўлмайди”, деди. Шунда бир киши: “Агар ота­она
­
лар болага зулм кўрсатган бўлса­чи?” деб сўради. “Агар 
улар боласига зулм кўрсатган бўлса ҳам, фарзанд уларни 
ранжитмаслиги керак”, деди Ибн Аббос».
«Субулус Салом» китобида Абдуллоҳ ибн Амрдан (рози­
яллоҳу анҳу) ривоят қилинади: Пайғамбаримиз (соллал­
лоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳнинг розилиги ота­она
­
нинг розилигида ва Аллоҳнинг ғазаби ота­онанинг ғаза­
бидадир”, дедилар.
Шунинг учун, Аллоҳ таолони рози қиламан деган 
фарзанд ота­онасини рози қилсин. Аллоҳ таолонинг ға­
забидан сақланаман деган фарзанд ота­онасини ға заб­
лантирмасликка ҳаракат қилсин.
Имом Бухорий Абдуллоҳ ибн Амрдан (розияллоҳу анҳу) 
ривоят қилади: Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи 
ва саллам) ҳузурларига бир киши келиб, жиҳодга изн 
сўради. Шунда у зот:
“Ота­онанг ҳаётми?” деб сўрадилар.
“Ҳа”, деди.
“Ота­онанг ҳақи борасида жиҳод қил”, дедилар.
Уларга хизмат қилишинг жиҳодинг бўлади, яъни: “Ота­
онангнинг кўнглини олиш учун жон­жаҳдинг билан ҳа­
ракат қил”.
Имом Аҳмад ва Имом Насоий Муовия ибн Жаҳимдан 
(розияллоҳу анҳу) ривоят қилади:
Жаҳим (розияллоҳу анҳу) Пайғамбаримиз (сол лал ло ҳу 
алайҳи ва саллам) ҳузурларига келиб: “Ё Ал лоҳ нинг расу
­
ли, ғазотга чиқишни хоҳлайман ва сиздан мас лаҳат сўраб 
келдим”, деди.
www.muslim.uz


114
Оилада фарзанд тарбияси
Шунда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): 
“Онанг ҳаётми?” дедилар.
“Ҳа”, деди.
“Ундан ажралма, чунки жаннат унинг оёғи остида”, де
­
дилар.
Имом Муслим “Саҳиҳ” китобида Абдуллоҳ ибн Амрдан 
(розияллоҳу анҳу) ривоят қилади:
Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳу­
зурларига бир киши келиб: “Аллоҳдан савоб умидида жи­
ҳод ва ҳижрат қилиш учун сизга байъат қилишга келдим”, 
деди.
Шунда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): 
“Ота­онангдан бирортаси ҳаётми?” деб сўрадилар.
“Ҳа, иккалалари ҳам ҳаёт”, деди.
“Аллоҳдан савоб умид қиласанми?” дедилар у зот (алай­
ҳиссалом).
“Ҳа”, деди.
“Ота­онанг ҳузурига боргин ва уларга гўзал муомалада 
бўл”, дедилар.
Яъни, уларнинг хизматларини чиройли ҳолда адо қил­
санг, Аллоҳ жиҳоднинг савобини беради, деди лар.
Ислом таълимоти ота­оналари заифлашган, кек сай ган 
вақтларида фарзандлари уларнинг ҳақини адо қи лишла­
рини жиҳод ва ҳижратдан устун қўяди.
Ота­онага яхшилик қилиш ҳақида Аллоҳ таоло бундай 
амр қилади:
ﯝ ﯜ ﯛ ﯚ ﯙ ﯘ ﯗ ﯖ ﯕ ﯔ ﯓ
ﯟ ﯞ

Download 25,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish