Усмонхон алимов



Download 25,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/286
Sana11.07.2022
Hajmi25,95 Mb.
#776481
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   286
Bog'liq
Farzand tarbiyasi-разблокирован

 
Усмонхон Алимов

95
Ҳар бир ота­она ана шу кўрсатмаларга биноан бо­
ласини чиройли хулқ эгаси қилиб тарбияласин, унга одоб 
ўргатсин. Чунки яхши хулқ инсонларни бир­би ри га улфат 
қилади, ёмон хулқ уларни ажратиб ташлайди. Яхши хулқ 
муҳаббатни, ҳамкорлик ва муро сани тақозо этса, ёмон 
хулқ нафрат, ҳасад ва келиш мов чиликларга сабаб бўлади.
Ваҳб ибн Мунаббаҳ айтади: «Ёмон хулқнинг мисоли 
худди синган сопол идишга ўхшайди, уни ямаб ҳам, лой
­
га қайтариб ҳам бўлмайди».
Фузайл ибн Иёз эса: «Чиройли хулқли фожир (ярамас) 
кимсанинг менга ҳамсуҳбат бўлиши ёмон хулқли обид 
(ибодатли) киши суҳбатидан яхшироқдир», деган. 
Умар ибн Хаттоб: «Инсонларга чиройли хулқлар билан 
аралашинглар. Улардан яхши амаллар билан ажралиб ту
­
ринглар», деб айтганлар.
Али ибн Абу Толиб: «Ҳусни хулқ уч хислатда бўлади: 
ҳаромлардан сақланишда, ҳалолни исташда ва оилани 
фаровон қилиб қўйишда», деганлар. 
Ҳасан Басрийнинг бундай сўзлари бор: «Ҳусни хулқ 
очиқ юзли бўлиш, молни сарфлаш ва азият беришдан 
ўзини тийишдир».
Саҳл Тустарий айтадики: «Ҳусни хулқнинг энг ози ази
­
ятларни кўтариш, товон (пули)ни тарк этиш, золимга ҳам 
раҳм қилиш ва унга истиғфор айтишдир».
Ёшлар тарбияси ҳақида сўз борар экан, уларга те
­
гишли умумий одоб­ахлоқлар ҳақида Имом Ғаззолий 
айтган сўзларни нақл этишни лозим топдик: «Ёшлар 
тилла тақинчоқ ва турли зебу зийнат тақмасликлари ло­
зим. Улар ўтириш, туриш, салом бериш одобларига риоя 
этишлари, ўзларидан катталар ҳузурида оёқларини ча
­
лиштириб ўтирмасликлари, сергап ва сўкувчи бўлмас­
ликлари, беҳаё сўзларни айтмасликлари, хусусан, ёмон 
хулқли тенгдошларига аралашишдан эҳтиёт бўлишлари 
керак («Иҳё...» китоби, 3­жуз, 70­бет).
Ҳусайн Воиз Кошифий бундай ёзади: «Гўзал феъл­
атвор, яхши хулқ нишонаси ўнтадир: яхшилик қилиш, 
www.muslim.uz


96
Оилада фарзанд тарбияси
инсофли бўлиш, бошқа одамдан айб қидирмаслик, ножўя 
ҳаракат қилаётганни тўғри йўлга бошлаш, айбига иқрор 
бўлганнинг узрини қабул қилиш, ўзгалар машаққатини 
зиммага олиш, фақат ўз манфаатини кўзламаслик, очиқ 
юзли ва ширин сўзли бўлиш, муҳтожлар ҳожатини чиқа­
риш, мулойим ва тавозели бўлиш».
Подшоҳ Анушервон доно вазири Бузургмеҳрдан: «Му
­
лойим кишининг белгилари қайсилар?» деб сўра ганида, 
вазири: «Мулойим кишида учта нишона бўлади: бирин
­
чиси – юзсиз, бадфеъл кишилар қўпол сўзласа ҳам, у 
яхшилик қилаверади; иккинчиси – қаҳр­ғазаби аланга­
ланганида ҳам, тишини тишига босади; учинчиси – бир 
кишидан зиён етса­ю, жазо беришга қодир бўлса ҳам, 
аччиғини ютади», деб жавоб қилди.
Луқмони ҳакимдан: «Сен ўзинг кўрган иллатлар ва 
айблардан қай бирига даво топа олмадинг?» деб сўра­
шибди. У: «Мен барча иллатларга ҳикмат юзасидан 
даво топдим, аммо даволай олмаганим бадфеъллик 
бўлди», дея жавоб қайтарган экан.
Суқрот ҳакимнинг бундай сўзлари бор: «Ҳалол меҳнат, 
муҳтожларга ёрдам, ғазаб вақтида ёмон сўзлардан тил
­
ни ва бировга озор беришдан қўлни тийиш, кам чиликни 
битириб ҳамда ёмон хулқ­атворни тузатиб, гўзал ахлоқ 
соҳиби бўлиш энг яхши фазилатлардир».
«Тўғри йўлдан оғишмаслик, инсофли­адолатли бўлиш, 
нафс орзусига қарши бориш, олим­фозиллар билан суҳ­
бат қуриш, катталарга ҳурмат ва кичикларга шафқат қи­
лиш, самимий дўстлар маслаҳати билан иш тутиш, муҳ­
тожларга ёрдам кўрсатиш эзгуликнинг маъда нидир», де
­
ган улуғ ҳакимимиз Абу Али ибн Сино.
Юсуф ибн Асботнинг айтишича, «Ҳусни хулқнинг 
ало мати ўн хислатдадир: ўзгалар билан ихтилофга бор­
мас лик, чиройли инсоф, бировларнинг тойилиб кети­
шини истамаслик, бошқаларнинг билинган камчи ли­
гини яхшиликка йўйиш, узр сўрай олиш, азиятларга 
чи даш, нафсини тергов қилиб туриш, ўзганинг эмас, 
www.muslim.uz



Download 25,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish