Усмонхон Алимов
91
зони уларнинг бу ғамхўрлик ва хизматларини муносиб
тақдирлашни тақозо этади.
Бир куни келиб кечагина навқиронлик ва бақув ват
ликдан масрур юрган ота кексайиб, қадди дол бўлади.
Соғлиғидан путур, кўзларидан нур кетади, ҳар ишда
бошқалар ёрдамига муҳтож бўлиб қолади. Ҳаёт қонуни
га кўра, кечаги ожиз ва нотавон фарзанд бугун улғайиб,
кучқувватга тўлади, ақли, фикри, иқтидори юксалади.
Ана шундай пайтларда фарзандлар отала ридан инсон
лик қарзларини узишлари, яъни чиройли муомала қи
лишлари, улар шаънига доғ туширмайдиган, муносиб
инсонлар бўлишлари, қўлларидан келганича ёрдам бе
ришлари керак бўлади.
Қуръони каримнинг бир неча ояти карималарида ота
оналарга яхшилик қилиш буюрилган. Аммо айрим ёш
ларимиз бу илоҳий амрни унутиб қўйишяпти. Яши риб
нима қилайлик, орамизда оталарига қўпол, ёмон муо
малада бўладиганлар, илтимосларини бажа риш ни «эс
дан чиқариб» қўядиганлар ҳам бор. Уларнинг дилини
оғритадиган, ўзининг ёмон хулқи билан эл орасида ота
сини шарманда қиладиган, отага ҳатто қўл кўтаришгача
борадиган нобакор фарзандлар ҳам учраб туриши сир
эмас. Энг ачинарлиси, баъзи ноқобил ўғилқизлар бойлик
ва имкониятлари бўлгани ҳолда, оталари кексайиб, ма
дад ва далдага муҳтож бўлиб қолганларида уларни эъзоз
лаб парваришлаш ўрнига ё қаровсиз ташлаб қўйишади, ё
қариялар уйига жўнатишади. Кек сайган оталарининг хо
надонга келтирадиган бара кот ларидан манфаатланиш,
дуоларини олиш ўрнига, аксин ча, дийдорига зор қилиб,
хўрлашади. Бу борада Расу луллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва
саллам) бундай марҳамат қиладилар: «Оталарингизни
ҳурматлаб, уларга яхшилик қилинглар, фарзандларингиз
ҳам сизларга яхшилик қилишади».
Доно халқимизда «ота бўлиш осон, оталик қилиш
қийин», «нима эксанг, шуни ўрасан», «ота рози – Худо ро
зи» каби ажойиб ҳикматлар бор. Оталар кўнглини то пиш,
www.muslim.uz
92
Оилада фарзанд тарбияси
ҳамиша хизматига шай бўлиш, ҳадялар бериб, хурсанд
қилиш, ҳар жабҳада улар розилигини топиш фарзанд
нинг асосий бурчларидандир.
Фарзанд отаонага қанча яхшилик қилмасин, ўзи нинг
дунёга келишига сабабчи бўлган зотлар муко фоти ни
ҳеч вақт адо эта олмайди. Абу Ҳурайрадан (рози ял лоҳу
анҳу) ривоят қилинган ҳадисда Расулул лоҳ (сол лал лоҳу
алайҳи ва саллам) бундай деганлар: «Бола ота си муко
фотини қайтара олмайди, фақат отаси қул лик азобида
юрган бўлсаю, фарзанд уни сотиб олиб, озод қил сагина
мукофотини қайтарган бўлиши мумкин».
Солиҳ аждодларимиз оталарга ҳурматэҳтиром кўр
сатишда, уларни рози қилиб, фарзандлик бурчла рини
шараф билан ўташда авлодларга ибрат ва намуна бў
лишган. Умар ибн Зар айтади: «Агар кундузи юрсам,
ўғлим одоб юзасидан ортимда келар, кечаси эса менга
бирон озор етишидан қўрқиб олдимда борар, мендан
юқо рида бўлмаслик учун ҳатто мен турган уй томига ҳам
чиқмас эди».
Фазл ибн Яҳё Бармакий отаси билан тутқунликда
турганида ҳаво совуқ бўлиб, эрталабки изғиринда таҳо
рат олишга отанинг тоқати етмас эди. Шунда ўғли Фазл
сувли идишни иситиш учун эрталабга қадар ухламай,
чироқ ёнида ушлаб ўтирар ва илигач, отаси таҳоратига
берар эди.
Имом Товус айтади: «Тўрт тоифа инсонларни ҳур
мат қилиш суннатдир: олимни, оқсоқолни, султонни ва
отани. Кишининг ота исмини айтиб чақириши қўпол
ликдир».
Отаонанинг, айниқса, оталарнинг фарзанд зиммаси
да ги ҳақлари ўта муҳим ва эътиборга лойиқдир. Шунинг
учун ҳар бир фарзанд ҳамиша ота кўнглини олиш, дуо
ларига сазовор бўлиш, хизматларида камарбаста ту риш,
яхши ишлари, ҳадялари билан хурсанд қилиш пайи
да бўлиши лозим. Яхши фарзандлар эса бундай яхши
ликларни ота вафотидан кейин ҳам давом этти ришади,
www.muslim.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |