Усмонхон алимов



Download 25,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/286
Sana11.07.2022
Hajmi25,95 Mb.
#776481
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   286
Bog'liq
Farzand tarbiyasi-разблокирован

ПОКЛИК ИМОНДАНДИР
Ислом дини поклик, тозалик динидир, поклик имон
­
дандир, деб таълим беради. Шунинг учун фарзандла
­
римизни болаликдан покликка, озодаликка ўргатиши­
миз керак бўлади. Аллоҳ таоло пок банда ла ри ни яхши 
кўришини бир неча ўринларда зикр қилиб ўтган. Жум
­
ладан:
ﮆ ﮅ ﮄ ﮃ ﮂﮁ ﮀ ﭿ ﭾ ﭽ
«Унда покланишни хуш кўрадиган киши лар бор. 
Аллоҳ эса покланувчиларни севар...» 
(Тавба, 108).
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳа­
мат қиладилар:
ٌفيِظَن َمَلاْسِْلاا َّنِإَف اوُفَّظَنَـت
«Пок бўлинглар, зеро, Ислом покликдир» 
(Мус лим ри-
вояти).
Бошқа бир ҳадисда эса:
 ِةَّن َجْلا ِىف ِهِبِحا َص َعَم ُناَميِْلااَو ِناَميِْلاا َىلِإ وُعْدَت ُةَفاَظَّنلَا
«Поклик кишини имонга чақиради. Имон эса, ўз эгаси 
билан жаннатда биргадир», дейилган 
(Таба роний ривоя-
ти)
.
Имом Ғаззолий (раҳимаҳуллоҳ) бундай деганлар: «Ки­
ши зоҳирий нопокликлардан сақланиш билан бирга, бо
­
тинини ҳам пок тутиши лозим. Чунки ботиний иллатлар 
кишини нафақат бу дунёда ҳалокатга бошлайди, балки 
охиратда ҳам аламли азобга дучор бўлишига олиб бора
­
www.muslim.uz


 
Усмонхон Алимов

99
ди. Покликни истовчи қалб гўё бир ошиён, фаришталар 
қўнадиган макон. Гина, ҳасад, кибр, ғараз, ғазаб каби ка
­
салликлар билан иллатланган қалбда фаришталар қан дай 
қўним топсинлар!»
Аллоҳ таоло яна марҳамат қилади:
ﯘ ﯗ ﯖ
«Либосларингизни покланг» 
(Муддассир, 4)
.
Болаларимизга кичиклигиданоқ кийимларини пок, 
тоза тутишни ўргатайлик. Чунки либос инсон зийнати 
ҳисобланади.
Боланинг маънавий олами пок бўлиши унинг ташқи 
оламининг поклашига бевосита боғлиқдир. Демак, ота­
она унинг халқумидан ўтаётган ҳар бир нарсага жиддий 
аҳамият бериши лозим.
Болаларимизнинг соғлом ва баркамол вояга етишлари 
ҳам кўп жиҳатдан уларнинг ҳамиша тоза, пок юришлари
­
га, бу борадаги исломий талабларни яхши билиб олишла
­
рига асосланади. Одобимизда инсонларнинг ҳамма соҳада 
тоза, покиза бўлишларига алоҳида эътибор берилган. Са
­
баби, покиза одамдан ифлослик, разиллик чиқмайди, 
пок лик яхши инсонликнинг кўзгусидир. Агар инсон кир­
чиркинликлардан тозаланиб юрса, бу борадаги одоб ла­
римизга риоя қилса, гўзаллик ва саломатликнинг энг олий 
даражасига эришади. Кир­чир, исқирт ҳолда юрувчи, то
­
заликка эътибор бермайдиган боладан ҳамма ўзини олиб 
қочиши турган гап. Шу боис фарзанд ларимизни тоза, 
пок юришга, эрталаб уйқудан турганда ва ётаётганда юз­
қўлларини ювишга, таҳорат ва ғусл олишга, бадани ва тана 
аъзоларини ҳамиша пок, кийимларини, ўрин­жойларини 
тоза тутишга гўдак ликданоқ одатлантириб бориш зарур.
Шарқона одоб талабларига кўра, комил инсонлар ҳаёт­
да ҳамиша ювинган (таҳорат олган), тоза кийимлар кий
­
ган ҳолда, тирноқ, соч­мўйлабларини ўстириб юбормай, 
уятли жойларини яшириб юришлари лозим. Ҳар куни 
камида икки марта – эрталаб ва кечқурун тишларни мис
­
www.muslim.uz


100
Оилада фарзанд тарбияси
вок (махсус тозалаш воситаси) ёки тиш чўткаси ёрдами
­
да тозалаш ҳам одобнинг асосий шартларидандир.
Болаларнинг ҳар ҳафтада камида бир марта, асосан 
жума кунлари, байрамларда, ўсмирлик пайтида уйқу­
сида булғаниб қолганида баданларининг ҳамма ерига 
сув етказиб чўмилишлари (ғусл қилишлари) талаб эти ла­
ди. Амалий ва тиббий тажрибалардан маълум бўли ши ча, 
бун дай ювиниш одамни турли ифлосликлар дан тозалаб­
ги на қолмай, куч­қувватни тиклаш ва тетиклаш тиришга 
ҳам хизмат қилади.
Болаларимизга ҳожатхонага кириб­чиқиш тартиб­қо­
идаларини ҳам ўргатиб қўяйлик. У жойга кираётганда 
шайтон ёмонликларидан паноҳ тиланади, қиблага қараб 
ёки орқа ўгириб ўтирилмайди, бошяланг, ялангоёқ ки
­
рилмайди, у ерда гапириш, бирор нарса ўқиш мақбул эмас. 
Сув ва сув ёқасига, ернинг ёриқ жойларига, жони ворлар 
уясига, дарахт остига, ахлатхона ёки қабристонларга 
ҳожат ушатилмайди. Ҳожат ушатиб бўлингач, кесак ёки 
махсус чиқарилган қоғоз билан тозаланиш, иложи бо
­
рича, чап қўл ёрдамида сув билан ювиб ташлаш лозим. 
Айниқса, сийдик қолдиқларининг кийим ёки баданга те
­
гишидан эҳтиёт бўлиш керак. Турли битикли қоғозларни, 
яроқли мато, тоза пахта, тезак, суяк кабиларни тозала
­
ниш мақсадида ишлатиб бўлмайди.
Фарзандимиз балоғатга ета борар экан, унинг мўйлов 
ва соқоллари ўса бошлайди. Мўйлабнинг лаб четида ўсиб 
кетиши ғайридинлар одати бўлгани учун уни узайтириб 
юбормай, қисқартириб туришни тайин ланг. Киндик ости 
туклари деганда жинсий аъзо ва орқа йўл атрофидаги 
туклар назарда тутилади ва улар кетказиб (қириб ёки 
юлиб) тозаланади. Қўлтиқ ости тукларини ҳам ўсиши би
­
лан юлиб, бунга чидамаганлар эса қириб тозалашади.
Тирноқни ўстириб юриш одобимизга хилоф бўлгани 
учун, уни ўсган заҳоти олиб турган маъқул. Тирноқларини 
ўстириб, унга ҳар хил бўёқ ва ишлов бериш айрим қизлар 
ўйлаганидай, мутлақо зийнат саналмайди.
www.muslim.uz



Download 25,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish