Усмонхон алимов



Download 25,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/286
Sana11.07.2022
Hajmi25,95 Mb.
#776481
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   286
Bog'liq
Farzand tarbiyasi-разблокирован

 
Усмонхон Алимов

55
вақ тини йўқотибди. Тошбақа эса жиддийлигини сақлаб, 
белгиланган маррага етмагунича йўлида собит қадамлик 
билан давом этаверибди. Қуён тошбақанинг қаерда ке
­
лаётганини кўриш учун атрофига алангласа, у алла қачон 
тепаликка етиб борган экан. Энди қуён тошбақага етиб 
олишга кечикканини англаб ди.
Шундай қилиб, тошбақа ўзининг сабр­матонати ва 
тиришқоқлиги туфайли пойгада ютиб чиқибди. Қуён 
бўл са, чопағонлиги ва эпчиллигига ишониб мағрурлан­
гани, вақтида ҳаракат қилмагани учун ютқазиб қўйибди. 
Сичқон ва ёғ.
Сичқон ошхонага кириб, қопқоқсиз 
шиша идиш тўла ёғ топиб олди. У думини шиша ичига 
со либ­чиқариб, ялади. Тўйгунича бу ишини бир неча 
мар та такрорлади. Кейинги кечаларда ҳам бу одати би
­
лан қорнини тўйдириб юрди. Ниҳоят, бир куни идишда
­
ги ёғ камайиб тагига тушиб қолганидан, унга сичқон нинг 
думи етмади. Шунда у оғзини тўлдириб сув олиб келди 
ва идиш тўлиб, ундаги ёғ тепага кўтарилгу нича (чунки 
ёғ сувдан енгил) сув қуяверди. Шу йўл билан у идишдаги 
ҳамма ёғни ялаб, унда сувнинг ўзини қолдирди. 
Бундай ибратли эртак, ривоятлар болаларнинг ақлини 
ўстиради, яхши ликка, эзгуликка чақиради, ёмонликлар
­
дан узоқда бўлиш га ундайди, улар фикри ва онгини ри
­
вожлантиради. Болалар бирор ёмон қилиқ қилишса, ен
­
гил танбеҳ, тушунтириш воситасида бунинг ёмонлигини 
билдириш лозим. 
Бола кичиклигида унинг тарбиясини ўз ҳолига таш
­
лаб қўйган, онги, зеҳни, ақли, одобини шаклланти риш 
билан шуғулланишга вақт тополмаган ёки бунга ҳафсала 
қилмаган ота­она фарзанди улғайгач, аччиқ надомат 
ҳосилини теради. Фарзандлари қалбига йўл топа олмаёт­
ган, улар билан муросалари келишмаётган ота­она авва
­
ло ўзларини уларнинг ўрнига қўйиб, шу ёшда мен қан дай 
фикрлаган ва қандай иш тутган бўлур эдим деб, шу ҳақда 
бироз мулоҳаза юритиб кўришса, ҳамма нарса жойига 
тушади. Бунинг устига давр, замонлар орасидаги фарқни 
www.muslim.uz


56
Оилада фарзанд тарбияси
ҳам унутмаслик керак: замон ҳеч қачон бир жойда қотиб 
турмайди. У ўзгариб, тараққий этиб боради. Бу ҳақда 
ҳазрат Али (розиял лоҳу анҳу): «Фарзандла рингизни 
ўзларининг даврига мослаб тарбияланглар», деганлар. 
Чунки кечагина ардоқланган нарса бугун эътибордан 
қолиши ёки аксинча, кеча қадри бўлмаган нимадир бугун 
энг қиммат ли нарсага айланиши мумкин. 
Шу омиллар эътиборга олинмаса, «ҳозирги ёшларга 
қойил қолмадим, биз ўз давримизда бундоқ қилардик, 
бизлар мана бундоқ эдик» каби маломат ва надоматлар 
кўпаяверади, катталар ва болалар ўртасидаги зиддият­
тўқнашувлар авжига чиқаверади. 
Бола улғайиш жараёнида ҳамма нарсани асосан атро
­
фидаги катталардан ўрганади. Улардан ибрат олиб, 
уларга тақлид қилиб, ҳаётий таж риба орттира боради. 
Энди ўзингиз қўпол ва бадхулқ бўл сангиз­у, болангиз­
ни чиройли хулқли ва одобли қилиб тарбия лай ман деб 
ўйласангиз, хато қиласиз. Агар ўзингиз чексангиз ёки 
ич сангиз­у, фарзандингизни бу ёмон иллатлардан қайта­
раман десангиз, умидингиз ва ҳаракат ларингиз пучдир. 
Ўзингиз ёлғон гапирувчи ёки алдоқчи экансиз, болангиз
­
дан ростгўйлик ва омонат дорлик кутиб овора бўлманг. 
«Қасосли дунё, қайтар дунё» деган гаплар бор. Ўзингиз 
ота­онангизга ёки бошқа яқинларингизга қан дай муо
­
мала­муносабат қилган бўлсангиз, буни фар занд лари­
нгиздан албатта кўрасиз. Ўз навбатида, фарзандингиз 
сизга қандай беодоблик қилган ёки алам ўтказган бўлса, 
у ҳам фарзандидан шуни албатта топа ди. Бу нарса зан
­
жир халқалари каби даврлар оша бир­бирига боғланиб 
кетаверади. Келажакда фарзандингиз ҳам сиз каби «ав
­
лодлар тўқнашуви» азобини тортиб юрмасин десангиз, 
ана шу салбий занжир халқаларини узиб ташла шингизга 
тўғри келади.
Бу борадаги ажойиб ривоятларни ҳам кўп эшитган сиз: 
«Бир йигит отасининг соқолидан тутамлаб ураёт ганига 
маҳалла­кўй шоҳид бўлиб, қаттиқ изтиробга тушибди, 
www.muslim.uz



Download 25,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish