Пиликнинг сифатини техник назорат килиш
ва унинг усуллари
Юқори сифатли ип йигириш учун пилик юқори сифатли бўлиши
керак. Бунинг учун эса пиликлаш машинасининг шайланиши ва
созланиши, пиликнинг сифати мунтазам равишда текшириб тур илиши
зарур.
Пиликлаш машинасида ишлаѐтган оператор унинг иши ва ҳолатини
назорат қилиб туради ва машина ѐмон ишлай бошласа, бу ҳолда
дарҳол уста ѐрдамчисига хабар беради, у эса ўз вақтида машинани
тузатиб, пиликнинг сифати ѐмонлашишига йул қўймайди.
Пиликнинг чизиқий зичлиги, бир текислиги, таранглиги ва узилиши
лаборатория ҳодимлари томонидан мунтазам равишда текшириб
турилади.
Пиликлаш машинасидаги пиликнинг чизиқий зичлиги ҳар куни
текширилади. Бунинг учун ҳар бир машинадаги иккита ғалтакдан (олд
ва орқа қаторлардан биттадан) пилик олинади. Йўғон ва ўртача
211
йўғонликдаги пиликлаш машиналаридан 12 та, ингичка пиликлаш
машинасидан 16 та 10 м узунликдаги пилик бўлаги мотовило
ѐрдамида қирқиб олинади. Қирқиб олинган пиликларнинг чизиқий
зичлиги электрон тарози ѐрдамида аниқланади.
Агар битта машинадан олинган пиликнинг чизиқий зичлигини
аниқлаш керак бўлса, у ҳолда машинадан 4 та ғалтак олинади
(иккитаси олд қатор урчуқдан ва иккитаси орқа қатор урчуқдан).
Йўғон ва ўртача чизиқий зичликдаги пиликлаш машиналаридан 3 та,
ингичка пиликлаш машинасидан эса 4 та 10 м узунликдаги пилик
бўлаги мотовилода қирқиб олиниб, электрон тарози ѐрдамида
уларнинг чизиқий зичлиги аниқланади.
Пиликлаш машиналаридан чиққан пиликнинг нотекислиги ҳар
хафтада
текширилади,
сараланма
ѐки
машинанинг
шайлаш
кўрсаткичлари ўзгаргандагина текширилади. Бунинг учун бир хил
пилик ишлаѐтган машинадан иккита ғалтак (олд ва орқа қатор
урчуқлардан биттадан) олинади ва ҳар бир ғалтакдан 100 тадан 10
метрли, ҳаммаси бўлиб 200 та пилик бўлаги мотовилода қирқиб
олинади. Қирқиб олинган пиликларнинг ҳар бири тарозида тортиб
кўрилади. Сўнгра амалдаги усуллар бўйича стандарт формулага
қўйиб, нотекислиги аниқланади.
Пиликнинг нотекислигини 10 метрли пилик бўлагининг узунлиги
буйича аниқлашдан ташқари, 3 см ли пилик бўлагининг массаси ва
асбобдан олинган диаграмма буйича ҳам аниқлаш мумкин.
Қирқиб олинган 3 см ли 200 та пилик бўлаги электрон тарозида
тортилади, сўнгра вариация коэффициенти топилади. Бу коэффициент
3 см ли пиликнинг нотекислигини кўрсатади. Олинган маълумотларни
математик статистика методида ишлаб, пиликнинг нотекислигини
кўрсатадиган вариация коэффициенти аниқланади.
Квадратик нотекисликни аниқлаш учун Устер тестер асбобидан
фойдаланилади.
212
Пиликнинг нотекислигини 3 см ли пилик булагида ва асбобда
аниқлаш лабораториянинг вазифасига кириб, корхона рахбарининг
буйруғига асосан бажарилади. Нотекислик асбобда аниқланса, натижа
аниқроқ бўлади ва бунга кам вақт сарфланади. 14 – жадвалда
нотекислик меѐрлари ва вариация коэффициентлари берилган.
14-жадвал
Пиликнинг
тури
Ҳар хил нав иплар олиш учун 10 м
ли пилик бўлагининг нотекислик
меѐри, % кўпи билан
Вариация
коэффициенти, %
олий нав
учун
I нав учун II нав учун
3 см ли
пилик
бўлаги
учун
асбобдан
олинган
диаграмма
буйича
Йўғон
1,4
1,8
2,3
8,0
10,0
Ўртача
1,6
2,1
2,6
8,5
11,0
Ингичка
1.8
2,3
2,8
9,0
12,0
Пиликлаш машинаси унумли ишлаши учун пиликнинг нормал
тарангликда ўралиши катта аҳамиятга эга. Агар олд цилиндр билан
рогулканинг учи оралиғида пилик бўш бўлса, у рогулканинг учида
тўпланади ва унга ўралиб, пилик узилади. Агар шу оралиқда пилик
жуда таранг бўлса, у рогулканинг панжачасида узилади. Шунинг учун
пиликнинг таранглиги ойига бир марта корхонанинг лабораториясида
текшириб турилади. Одатда, пиликнинг таранглиги пилик ғалтакларга
ўрала бошлаганда ва ўралиб бўлгандан кейин текширилади.
Машина таъмирланаѐтганда пиликнинг таранглиги ва зич ўралиши
албатта текширилади. Бундан ташқари, лабораторияда ойига бир марта
пиликнинг узилиши текшириб турилади.
Бир ойда икки марта олд цилиндрнинг тезлиги ҳам текшириб
турилади. Цилиндрлар оралиғи ойига бир марта, алмаштириладиган
шестернялар эса ойига икки марта текшириб турилади. Бунинг
натижасида юқори сифатли пилик олинади.
213
Do'stlaringiz bilan baham: |