6.3. Ҳалқали йигириш машинасида пишитиш жараѐни.
Чўзиш асбобидан чиқаѐтган юпқа тутамчани ипга айлантириш учун
бурамлар бериб пишитилади. Ип пишитилганда уни ташкил этувчи толалар
винтсимон чизиқлар бўйлаб жойлашган ҳолда бир-бирига босилиб, зичлашиб
жипслашади. Натижада улар орасида ишқаланиш кучи юзага келади ва у
ипнинг узувчи кучларга қаршилигини билдиради. Ипнинг пишитилиши
пишитиш - ўраш қурилмаси ѐрдамида амалга оширилади.
Бурамлар бериш натижасида тутамчада бир-бирига параллел чиқаѐтган
толалар ип ўқига нисбатан қадами ва радиуси турлича бўлган винтсимон
чизиқ бўйлаб жойлашади. Ипнинг пишитилганлиги ип узунлик бирлигига
тўғри келувчи бурамлар сони билан ифодаланади. Метрик ўлчов тизимида
1м ипга тўғри келувчи, инглиз ўлчов тизимида бир дйюм узунликка тўғри
келувчи бурамлар сони пишитилганлик дейилиб К, [б/м]; TPI [б/дюйм] билан
белгиланади. Ип ўқига нисбатан толанинг қиялик бурчаги
пишитилиш
бурчаги
дейилади. Ип пишитилишининг учинчи кўрсаткичи пишитиш
236
коэффициентидир. Пишитиш коэффициентидан йўғонлиги турлича ипларни
қиѐслашда фойдаланилади.
Ипнинг пишитилганлигини ҳисоблаш учун пишитиш коэффициентини
танлаш керак. У толанинг узунлигига, ипнинг чизиқий зичлигига ва ипнинг
ишлатилишига қараб танланади (трикотаж, тўқув, арқоқ ѐки танда).
ип
Т
Т
К
1000
, бур/м
Бу ерда: К – пишитилганлик, бур/м
α
т
– пишитиш коэффициенти
Т
ип
– ипнинг чизиқий зичлиги, текс
Узоқ йиллар давомида ҳалқали йигириш машинаси урчуқларига
ҳаракат узатишда капрон тасмалардан фойдаланилди. Битта тасма ѐрдамида
барабандаги ѐки дискдаги ҳаракат 4 та урчуққа узатилган. Ушбу усул
урчуқлар тезлигининг доимийлигини таъминлай олмаган (урчуқ массаси,
ишқаланиш кучи, подшипникдаги носозликлар). Натижада бурамлар сони
ҳар хил бўлиб сифатсиз ип йигирилишига сабаб бўлган. Бундан ташқари
тасмаларнинг хизмат кўрсатиш муддати қисқа бўлиб уларни алмаштиришга
кўп вақт ва маблағ сарфланган. Шунинг учун узлуксиз тангенциал тасма
ѐрдамида урчуқларга ҳаракат узатиш усули жорий қилинди.
1-диск,
2-тасма,
3-урчуқлар ўқи,
4-тарангловчи ролик.
170 -расм. Урчуқларга тасма ѐрдамида ҳаракат бериш
237
171-расм. Урчуқларга ременлар ѐрдамида ҳаракат бериш усуллари
Ушбу усулда узлуксиз тасма роликлар ѐрдамида урчуқларга зичланиб
айланишлар сонидаги йўқотишларни деярли бартараф этади. Натижада
урчуқлар тезлиги доимий бўлиб, бир текис пишитилган – сифатли ип
тайѐрланади.
11
Ҳалқали йигириш машинасининг пишитиш – ўраш қурилмаси
бажарадиган вазифасига кўра икки қисмга ажратилади.
Чўзиш асбобидан чиқаѐтган толали тутамчага бурамлар бериб ипни
шакллантириш вазифасини пишитиш механизми амалга оширади. Ипни
белгиланган шаклда найчага ўраб, початка ҳосил қилиш вазифасини ўраш
механизми амалга оширади.
11
Warner Klein, Herbet Stalder The Rieter Manual of Spinning Volume-4 Ring spinning 2014, 11-65 б
238
Do'stlaringiz bilan baham: |