3
Кириш
Енгил саноат соҳаси Ўзбекистон иқтисодиѐтининг
реал секторидаги
энг жозибадор ва истиқболли соҳалардан бири ҳисобланади. Бу ҳақда унга
жалб этилган инвестициялар ҳажми ҳам далолат бермоқда. Шу жумладан
ишлаб турган корхоналарни модернизация қилиш ва янги қувватларни барпо
этиш бўйича 200 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилди. Бироқ вақт бир ерда
турмайди. Республикада ишлаб чиқарилаѐтган тўқимачилик маҳсулотнинг
85% жаҳоннинг етакчи компанияларида ишлаб чиқарилган тўқимачилик
машинасозлиги ускуналари билан жиҳозланган қўшма ва хорижий
корхоналарга тўғри келмоқда. Ҳозир ҳудудий инвестиция лойиҳаларини
амалга
ошириш доирасида Жанубий Корея, ЕИ ва МДҲ мамлакатларидаги
хорижий шериклар иштирокида якунланган технологик циклга эга
тўқимачилик мажмуаларини ташкил этиш бўйича ташаббуслар фаол ишлаб
чиқилмоқда. Келгусида инвестицияларни жалб этиш бўйича
шароитларни
шакллантириш ҳамда юқори қўшимча қийматга эга рақобатбардош
маҳсулотларни ишлаб чиқаришни таъминловчи замонавий юқори технологик
саноат корхоналарини ташкил этиш учун мамлакатда учта алоҳида
иқтисодий ҳудуд яратилди [1].
Шу ўринда охирги йиллар ичида жаҳон ишлаб чиқариш амалиѐтида
тўқимачилик ва енгил саноатдаги технологик жараѐнларда сезиларли
ўзгаришлар юз берганини таъкидлаш жоиз. Бу истеъмолчиларнинг энг нозик
талабларига жавоб берувчи принципиал янги маҳсулотни ишлаб чиқариш
имконини яратди.
Янги технологияни жорий этиш натижасида ишлаб чиқариладиган
маҳсулотнинг товар кўриниши сезиларли даражада яхшиланди, таннарх
камайди ва ишлаб чиқариш маданияти кўтарилди.
Бугун ушбу ишлар
шарофати билан 1990-йилларда ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг бор-йўғи
7%ни ташкил этган пахта толасини Республика ичкарисида қайта ишлаш
ҳажми 40% дан ошган. Экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2016 йилда
4
пахта толасини Республика ичкарисида қайта ишлаш кўрсаткичи 60%га
етиши керак.
Соҳада илм-фан ютуқларини қўллаш ҳам йилдан-йилга ошмоқда,
инновацион лойиҳалар амалга оширилаѐтир. Буларга янги истеъмолчилик
хусусиятларига эга бўлган тўқимачилик ярим маҳсулотларини ишлаб
чиқариш, болалар учун органик кийим-кечакларни ишлаб чиқаришни
ўзлаштириш киради. Тола орасига қўшимча
компонентларни, яъни кумуш
пуркалган иплар, трансген пилладан олинган ипак хом ашѐси ипларини
киритиш орқали олинадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариши ҳам бошланди. Бу
мунтазам равишда талаб ортиб бораѐтган, истеъмол бозори учун, шубҳасиз,
долзарб бўладиган саноат инновацияларига мисолларнинг кичик бир қисми,
холос.
Яқин келажакда енгил саноат Республика
саноат мажмуининг
ривожланишидаги ўзининг муҳим ролини сақлаб қолиши шубҳасиз. Бунда
соҳанинг молиявий ва интеллектуал захиралари мамлакатни ижтимоий-
иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш
учун белгиловчи аҳамиятга эга бўлган илмий тадқиқотларга ҳамда
илмий-
техникавий фаолиятнинг устувор йўналишларига жамланади. Инновацион
технологияларни ишлаб чиқиш ва унинг асосида жаҳон бозорларида
рақобатбардош бўлган маҳсулотни яратиш бу борадаги олға ҳаракатнинг
асосига айланади.
Бугунги кунда ип йигирув корхоналари жаҳонга машҳур ―Rieter‖
(Швейцария), ―Truetzschler‖ (Олмония), ―Marzoli‖, ―Sаvio‖ (Италия),
―Murata‖, ―Toyota‖ (Япония) фирмаларида тайѐрланган энг замонавий
техника ва дастгоҳлар билан жиҳозланмоқда [2].
Жаҳон
бозорида нафис матоларга, бежирим либосларга, трикотаж
буюмларига, декоратив матоларга, турли хил кўзни қамаштирувчи тўр
пардаларга бўлган талаб кундан-кунга ошиб бормоқда.
Бу талабларни тўқимачилик саноати муҳандислари, магистр,
бакалаврлари, ишчи ходимлари
замонавий билимлар асосида, илғор
5
тажрибаларга
суяниб,
янги
технологияларни
бошқариш
орқали
қаноатлантириши мумкин.
Мазкур дарсликда табиий ва кимѐвий толалар ҳамда уларнинг
аралашмасидан ип йигириш жараѐнларини амалга оширувчи замонавий
машиналарнинг тузилиши, ишлаши ва технологик
хусусиятлари каби
масалалар ѐритилган.