д)
1-расм. Асосий титувчи қисмлар
а)
пичокли,
б)
арра тишли,
в)
шаклдор тишли дисклар,
г)
игнали панжара,
д)
икки томонлама профил тишли
11
Автотойтитгичларнинг тузилиши ва ишлашида умумийлик мавжуд,
«UNIfloc», «Blendomat», В12SB автотитгичлар титувчи органлари билан,
компьютер бошқарув дастурининг параметрлари билан бир-биридан фарқ
қилади. Улар толаларга ишлов бериш ҳаракати бўйича ҳам фарқланади:
- тўғри чизиқ бўйича илгарилама - қайтма ҳаракат қилувчи (А-11, B12SB);
- тўғри ва қия чизиқ бўйича илгарилама - қайтма ҳаракат қилувчи (BO-A);
- айлана бўйлаб «карусел» тарзида ҳаракат қилувчи (Jingwei).
Уларнинг унумдорлиги 600-1200 кг/соатгача, титилган пахта
бўлакчасининг ўртача оғирлиги 20-50 мг ни ташкил этади.
Автотойтитгичлар минора, той титгич, каретка, пневмосистема,
устунлар ва бошқарув қисмларидан ташкил топган. Минорада тойтитгичнинг
кўтарилиш, пасайиш, бурилиш, ҳаракат узатмаси ва тола сўрувчи-узатувчи
потрубкалар жойлашган. Ставкадаги тойлар устида пичоқли барабан
илгарилама-қайтма ҳаракатланиб, ҳар сафар ставка четига етгач, белгиланган
масофа 4-8 мм га пасаяди. Ставкадаги тойлар камида 36 та, кўпи билан 180
тагача бўлиши мумкин. Биринчи томондаги тойлар ишлатилиб бўлингач,
оператор минорани вертикал ўқ бўйлаб 180
0
га буради ва иккинчи томондаги
тойларни титиш бошланади.
2
а)
2
Carl A. Lawrence Fundamentals of Spun Yarn Technology. CRC PRESS London 2003, 79-86
12
б)
2 - расм. Blendomat BO-A (Truetzschler) автоматик той титиш машинаси:
а) умумий кўриниши; б) ишлаши
а)
б)
3 - расм. UNIfloc A11 (Rieter) автоматик той титиш машинаси:
а) умумий кўриниши; б) ишлаши
13
Камчилиги:
устидан титувчи барабанлар пахта бўлакчаларини пастки
қисмгача тўла тита олмайди, чунки тойнинг қуйи қисми 10-15 см
қалинлигидаги бўлаги сўрувчи ҳаво таъсирида титувчи валикларга ѐпишиб
титиш жараѐни бузилади. Шунинг учун қолган бўлакчалар кейинги ставка
тойлари орасига жойлаштириб титилади.
Титилганлик даражаси деганда битта пахта бўлакчасига ѐки битта
толага таъсир этувчи кучни тушинилади.
Толали маҳсулотларнинг титилганлик даражасини аниқлашда тўртта
усул қўлланилади:
1.Пахта бўлакчаларининг ўртача массасини аниқлаш;
2.Титилган толалар зичлигининг ўзгаришини юк таъсирида аниқлаш;
3.Пахта бўлакчалари ҳаракати тезлигини йўналтирилган ҳавода
аниқлаш;
4.Пахта бўлакчаларининг маълум масофадан эркин тушиши тезлигини
аниқлаш.
Автоматик той титкичларнинг техник тавсифи
1-жадвал
№
Машина маркаси
Тавсиф
кўрсаткичлари
Blendomat BO-
A (Truetzschler)
В 12
(Marzoli)
UNIfloc A11
(Rieter)
1.
Ишлатиладиган толанинг
узунлиги, мм гача
60
60
60
2.
Унумдорлиги, кг/соат
1200/2000
1100/1600
1200
3.
Ўрнатилган тойлар сони
18/214
180
210
4.
Ўрнатилган қувват, квт/соат
11,2/18,2
(7,8/12,7)
*
7,92/9,92
11,5/18,0
**
5.
Машина ўлчамлари, мм
Эни
Узунлиги
1720/2300
10670/50270
6365
11130/51130
6536 (5351)
12913/52913
* - юқори унумдорликда ишчи қувват
** - кимѐвий толалар учун
14
4 - расм. Автоматик тойтитгичларнинг ишлаши ва харакатланиши
Маҳсулотнинг узунлик ѐки масса бирлигига тўғри келадиган зарблар
сони титиш жадаллигини билдиради. Титиш жадаллиги қуйидаги омиллар
таъсир кўрсатади:
1.Титиш органларининг тури, гарнитуралари ва ўлчамлари;
2.Ишчи органлар орасидаги разводка;
3.Таъминлаш ва титиш органларининг ҳаракат тезлиги;
4. Таъминланаѐтган маҳсулот қалинлиги;
5.Бункерларнинг (камераларнинг) тўлалик сатҳи.
15
Шуни таъкидлаш керакки, титиш самарадорлиги мазкур жараѐннинг
жадаллиги билан узвий мутоносибликдадир. Жадаллик ошган сари титиш
самарадорлиги ҳам ошади, лекин толалар шикастланишини ҳам инобатга
олиш керак.
5-расм. Таъминловчи-аралаштирувчи машинанинг технологик тасвири
1-чанг ҳавони сўриш қувири, 2-титувчи барабан, 3-ажратувчи барабан,
4-титилган пахтани кейинги машинага узатиш қувири, 5-игнали панжара,
6-узатувчи транспортер, 7-перфопанжара 8,9-фотоэлемент,
10-таъминловчи транспартер, 11-игнали панжара таглиги.
16
Турли тўқимачилик машиналари ишлаб чиқарувчи фирмалар
томонидан толаларни титиб-таъминловчи машиналарнинг конструкциялари
ишлаб чиқарилган.
Титиб - таъминловчи машиналарининг техник тавсифи
2-жадвал
№
Машина маркаси
Тавсиф
кўрсаткичлари
(Truetzschler)
(Marzoli)
(Rieter)
BO-C BO-R BO-U В 14 В 15 В 18 В 33 В 34 В 25
1.
Ишлатиладиган толанинг
узунлиги, мм гача
60
60
60
65
65
65
65
65
65
2.
Унумдорлиги, кг/соат
300 100 1700 1000 300 300 600 600
60
3.
Ўрнатилган қувват, квт/соат
2,9/
2,0
*
2,9/
2,0
*
6,7/
4,7
*
4,43 2,75 4,99 2,4
2,4
3,5
4.
Машина ўлчамлари, мм
Эни
Узунлиги
1464
5265
1464
5265
2464
7010
1693
5723
1493
4900
1493
4900
1600
3250
1600
3250
1150
5000
* - ишчи қувват
Игнали панжара ва титувчи барабан орасидаги масофа
Асосий титиш игнали ва таъминловчи панжара ўртасида амалга ошади.
Таъминлагичлардан ўтказилган пахта бўлакчаларининг ўртача оғирлиги,
яъни титиш даражаси m=0,5÷1 граммни, машинанинг унумдорлиги эса
А
н
=100÷120 кг/соатни ташкил этади.
Унумдорликка ва бўлакчанинг ўртача массасига, камеранинг
тўлганлик даражаси, игнали панжара ва текисловчи панжара тезлиги ва улар
ўртасидаги разводка таъсир этади. Игнали панжара тезлиги ошиши билан
унумдорлик ортади. Разводканинг ортиши билан унумдорлик кўпаяди, лекин
титилганлик даражаси пасаяди.
Камеранинг пахта билан тўлиши 2/3 нисбатда бўлиши тавсия этилади.
Толали материалларни титиш даражаси уни титилиши самарадорлиги
билан узвий боғлиқ бўлиб материал қанча кўп титилса уни энг юқори
нуқтаси қадар жуда самарали титилишини тушунамиз.
17
Бунда титилган бўлакчани юқори нуқтасидан сўнг қанча титманг бўлакчани
массаси озаймайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |