А. Пирматов, С. Л. Матисмаилов, Қ.Ғ



Download 5,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/106
Sana11.07.2022
Hajmi5,47 Mb.
#774249
TuriУчебник
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   106
Bog'liq
jigirish texnologiyasi

Титиш гарнитураларини ишчи қисмларда ўрнатиш
Шубхасиз ишчи 
қисм сиртида гарнитура қанча зич жойлашган бўлса ундай ишчи қисм 
бўлакчаларни яхши илаштириб олади. 
Ишчи қисмни юза бирлигида қозиқча игна ва арра тиш қанча кўп бўлса 
(маълум оптимал чегарага қадар бундай ишчи қисм толали материални ўзида 
пухта тутиб туради, яхши титади ва тозалайди. Агар уларни ораси катта 
бўлса бўлакча улар орасига чўкиб титилмай қолиши ҳам мумкин 
Бу омил толали материални титишда катта аҳамиятга эга. Агар қозиқча 
игна, арра тиш кетма-кет бир қатор терилган бўлса, бўлакчани улар яхши 
илаштира олмайдилар, бўлакчалар камерага қайта-қайта тушиб айланавериб 
жгут деб номланувчи (арқонсимон) нуқсон ҳосил бўлади, бу нуқсонни титиб 
бўлмайди. 
Агар игналар параллел кетма-кет терилган бўлса биринчи қатор игналари 
ўқини давом этдирсак иккинчи қатор игналари ўқига мос келади
Бунда тола бўлакчалари игналар орасидан қаршиликсиз бемалол ўтади 
ва игнада мустахкам жойлашмайди игнадан осон ажралади.
Аксинча игналар шахмат тартибида жойлаштирилган бўлса, толали 
материал бўлакчалари игналарга нисбатан бурчак остида харакатланади, 
игналарда махкам жойлашиб, яхши титилади.


20 
Игналарни жойлашуви зичлиги бир хилда бўлса ҳам шахмат усулида 
жойлашуви натижасида титиш самарали бўлади. 
Титувчи ишчи қисмларни тезлиги
Ишчи қисмларни тезлиги ортиши 
билан уни сиртидаги қозиқча, игна ва арра тишларни тола массасига бўлган 
таъсир кучини, ортишини ва уларни таъсирини тезлашганини тушиниш 
қийин эмас. Ўз-ўзидан маълумки толали материални титилиш даражаси, 
самарадорлиги ортади, жараѐн шиддатли кечади. 
Аммо тезликни хаддан зиѐд оширсак тола, шикастланади ва узилиши 
ҳам мумкин. 
Агар улардан бирини тезлигини масалан игнали панжараникини 
оширсак игналар бўлакчаларни яхши ва кўп илаштириб олиб чиқади. Тезлиги 
ўзгармаган титувчи валик бўлакчаларни машинадан чиқишига қаршилик 
қилади, бўлакчаларни машина камерасига қайтариб тушираверади. Кўп 
холларда кўплаб бўлакчалар ўтиб кетиб, титиш самарадорлиги пасаяди, 
махсулдорлик ортади. Аксинча титувчи валик тезлигини оширсак бўлакчалар 
яхши титилиб, самарадорлик юқори бўлади [5]. 
Йигириш технологияси учун ишлаб чиқарилган ҳар бир машина 
фойдали ишлашидан ташқари толали маҳсулотга зарар етказиши ҳам 
мумкин. Бу турдаги зарарлар уч хил кўринишда бўлади: I) толаларни 
узилиши ва шикастланиши, 2) чигалликларни ҳосил бўлиши 3) 
ифлосликларни майдаланиб кетиши. 
Толаларнинг узилиши.
Хар бир машинада кам миқдорда бўлса ҳам 
толалар узилиши содир булади. Толали маҳсулотдан ип йигириб олишда 
замонавий йигириш техналогиясида ишлатиладиган машиналарда дағал 
ишчи органлардан фойдаланилади, бу эса уз навбатида толали маҳсулотга 
кучли ва жадал таъсир кўрсатади. Асосан бундай ходисалар йигириш 
саноатида толали маҳсулотга дастлабки ишлов бериш натижасида яъни 
титиш жараѐнида юз беради. Толали маҳсулотга дастлабки ишлов беришда 
катта хажмли маҳсулот қайта ишланади, бунда ушбу толалар титилишига 
ҳамда ундаги ифлосликларни тозалашга катта қаршилик кўрсатади. 


21 
Маҳсулотни дастлабки ишлашда уни титилиш самараси юқори булиши учун 
машина ишчи органларининг тезликларини оширишади ҳамда разводкаларни 
камайтиришади, яна маҳсулотни тозалашда игналар ва тишлардан 
фойдаланишади, улар толали маҳсулотга таъсир кўрсатиши учун игна ва 
тишлар ҳаракат йуналиши томон эгилган бўлади, толали маҳсулотни тозалаш 
миқдори катта бўлса зарбий таъсир кўлланилади. 
Юқоридаги барча усуллар титишни керакли миқдорда бўлишини 
таъминлаш мақсадида зарур. Лекин бунда баъзи бир толалар узилиб кетади. 
Толаларни эластик ва қайишқоқ бўлгани учун уларни узилиб кетиш сони 
ошиб кетмайди. 
Чигалликларни ҳосил бўлиши
. Титиш жараѐнида ишлатиладиган кўп 
ишчи органлар ҳаракати айланасимон бўлади. Юқори айланиш тезлигига эга 
бўлган ишчи органларга жуда яқин масофада колосникли панжаралар 
ўрнатилган. Жун толасини даврий титиш машинасида барабан қозиқчалари 
колосникли панжарага жуда якин масофада бўлади. Колосниклар ва барабан 
қозиқчалари орасидаги тола тутамчалари бир томондан қозиқчалар ѐрдамида 
зарбий таъсир олиб олдинга ҳаракатланишга мажбур бўлишади, иккинчи 
томондан толалар колосник сиртига узатилади, бунда толалар марказдан 
қочма куч таъсирда панжара сиртига ѐпишиб, уларнинг ҳаракатланиши 
секинлашади. Ҳаракат йуналишига таъсир кўрсатадиган бу ва бошқа кучлар 
тутамча толаларини чигаллашишига олиб келади. Бундан ташқари бунда 
кичик ўлчамдаги тутамчаларни (1-2 ммгача) чигаллашиши натиждасида 
майда ва кичик тугунаклар ҳосил бўлиши мумкин. 
Ифлосликларни майдаланиб кетиши.
Толалардан ажралиб чиққан 
ифлосликларини майдаланиши. Тола таркибида бўлган ифлосликларни 
титишнинг замонавий усулларида осон майдаланиб қолиши мумкин. Жуда 
майда ифлосликлар тола таркибидан қийин ажралади, чунки уларнинг 
илашиш даражаси юқори ва масса жиҳатидан жуда паст бўлади. Баъзи бир 
холларда ифлосликларни майдаланиб кетишида чигалликлар ҳосил бўлади, 
уларнинг илашиш даражаси юқори булади. Масалан пахта толаси таркибида 


22 
уликлар бўлиши мумкин, улар эса ип йигириб олишида бутунлигича ўта 
олмайди ва титиш хамда тараш машиналарида чиқинди сифатида ажратилиб 
ташланади. Агар машинанинг бирор бир ишчи органи ѐрдамида улика зарбий 
таъсир кўрсатилганда у майдаланиб кетади ва бунда чигаллик хосил бўлади, 
бу чигаллик чигит бўлакчаси билан тола ва пухдан иборат бўлиб, илашиш 
даражаси жуда юқори бўлади ва уни ажратиш қийин бўлади, баъзи холларда 
ушбу ифлослик тарам ва ип таркибига ўтиб кетади. 

Download 5,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish