А. Пирматов, С. Л. Матисмаилов, Қ.Ғ



Download 5,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/106
Sana11.07.2022
Hajmi5,47 Mb.
#774249
TuriУчебник
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   106
Bog'liq
jigirish texnologiyasi

1.2.
 
Толаларни аралаштириш жараѐни, усуллари ва машиналари. 
 
Тайѐрланаѐтган маҳсулот сифатини оширишга бўлган зарурат 
йигирилаѐтган ипнинг равон, тоза, пишиқ ва эластик бўлишини тақозо 
этмоқда.
Йигирилган ипнинг сифатли бўлиши, технологик жараѐнларнинг 
барқарорлиги фақатгина толалар аралашмаси таркибига боғлиқ бўлмай, 
балки компонентларни аралаштириш жараѐнини оқилона ташкил этишга ҳам 
кўп жиҳатдан боғлиқдир.
Бир ѐки бир неча наьмуналар таркибидаги табиий толалар ўзларининг 
хусусиятлари билан ўзаро фарқ килади. Масалан, битта чигит ѐки кўсакдан 
олинган пахта толалари бир бирларидан ўзининг узунлиги, чизиқий зичлиги, 
пишиқлиги ва бошқа хусусиятлар билан фарқ килади. Битта теридан олинган 
жун толалари нафақат узунликлари билан фарқ қилади, балки тузилиши ҳам 
турли хил бўлади.
Табиатда учрайдиган тола аралашмалари бир хил хусусиятларга эга 
бўлмайди. Лекин бундай табиий аралашмалар билан корхонада олинадиган 
бир нечта компонентлардан иборат бўлган аралашмалар орасидаги фарқ 
жуда катта бўлади. 
Табиий аралашма турли хил толалар нисбатан яхши аралашган бўлади. 
Агар маълум миқдорда пахта толасидан наъмуна олиб уни йигириб олсак
олинган ип маълум бир катта бўлмаган бўлакчаларида пахта толалари турли 


23 
хил эканлигини кўрсак бўлади, бу эса ўз навбатида табиий аралашмадан 
далолат беради. 
Сунъий аралашмаларда эса бир неча компонентлардан аралашма 
олинади ва бунда толаларнинг юқорида айтиб ўтилганидек равон аралашма 
ҳосил бўлмайди. Хар бир аралашма таркибида компонентлар бўлакча 
сифатида бўлади, бу бўлакчаларда толалар турли хил ўлчамларда бўлади, 
толалар бошқа бир бўлакча толалари билан аралашмайди. Фақатгина хамма 
бўлакчаларни бутунлай алохида толаларга ажратиш йўли билан 
аралаштиришга эришиб бўлади [6].
Агар аралашма фақатгина бўлакчалардан иборат бўлса, улар 
аралашмани ҳосил қиладиган элемент ҳисобланади, агар барча бўлакчалар 
алохида толаларга ажратилган бўлса, аралашма элементи тола ҳисобланади. 
Бу икки холатни бирлаштириб, аралашма таркибидаги элементларни маълум 
бир хажмда равон тақсимланганлигини кўриб чиқса бўлади. Аммо етарли 
титилмаган бўлакчалар мавжуд бўлса, унда аралашма зичлигини хисобга 
олиш керак бўлади, чунки хар бир бўлакча таркибида бошқа бир компонент 
толалари билан аралашмаган битта компонент толалари мавжуд бўлади, унда 
эса бўлакчаларни эмас балки толаларни аралаштириш керак бўлади. 
Юқорида айтиб ўтилган гаплардан аралаштириш билан титиш орасида 
ўзаро боғлиқлиқ мавжуд эканлигини билиб олсак бўлади. Титиш жараѐнида 
бўлакча ўлчамлари кичиклашади, бу эса ўз навбатида аралаштириш жараѐни 
самарали кечишига ѐрдам беради. 

Download 5,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish