44
толаларни пневмоўтказгичга узатади. Ажралган
чанг ва калта толалар
перфосирт тешикларидан ўтиб чанг камерасига, калта толалар эса камерага
тушиб, пневмоўтказгичда ҳайдовчи вентилятор ѐрдамида фильтр камерасига
юборилади. Чангсизлантирилган толалар вентилятор орқали
кейинги
машинага узатилади.
Машинанинг ишлаши компьютер ѐрдамида бошқарилади.
Тозалаш машиналарининг янги конструкциялари сарасига оғир
жисмлар ва бегона жисмлардан тозалаш машиналарини киритиш лозим.
Кейинги йилларда турли фирмалар ушбу турдаги машиналарнинг
конструкцияларини такомиллаштириш натижасида бошқа ранг ва турга
(кимѐвий толалар, иплар, полиэтилен ва ҳк.)
мансуб жисмларни толалар
орасидан чиқариб ташлашнинг янги усулларини ишлаб чиқдилар.
Truetzschler фирмасининг бу соҳадаги ютуқлари ТТАи таркибига қўшилиши
натижасида тайѐр маҳсулот сифатини ошишига ва машиналар ишчи
қисмларининг шикастланиши камайишига олиб келмоқда.
Тозалаш жараѐнининг жадаллиги деб маҳсулотдаги бегона жисмлар ва
нуқсонлар улушининг вақт бирлиги ичида ташқи
таъсирлар остида
камайишига айтилади.
Толали маҳсулотдан ажратилган ифлосликларнинг фоизлардаги
миқдорига тозалаш самарадорлиги дейилади, унга барабан тезлиги, пичоқлар
билан барабан ва колосниклар орасидаги разводка катталиги таъсир
кўрсатади. Барабан тезлигининг ошиши билан тола бўлакчаларига
кўрсатиладиган зарб таъсири кўпаяди ва тола билан нуқсонларларни боғлаб
турувчи кучни енгиш осонлашади.
Пичоқлар ва колосниклар орасидаги
разводканинг камайиши билан
бўлакчаларнинг майдароқ бўлишини таъминлашга эришилади. Натижада
нуқсонлар ажралиши енгиллашиб тозалаш самарадорлиги ҳам ортади.
Колосниклар орасидаги разводка катталашса ҳам тозалаш самарадорлиги
ортади, чунки каттароқ тирқишдан ифлосликлар ва нуқсонларнинг ўтиши
енгиллашади.
45
Колосниклар орасидаги разводка
толалар турига, ифлослик даражасига
қараб ѐпиқ, ярим очиқ ва тўла очиқ ҳолатда ўрнатилади. Ёпиқ ҳолат кимѐвий
толалар ва тоза толалар учун қўлланилса, ярим очиқ ва тўла очиқ ҳолатлар
пахта толасининг ифлослик даражасига қараб қўлланилади.
24 - расм. Оғир жисмлардан тозалаш машиналари
25 - расм. Бегона жисмларни нур ѐрдамида аниқлаш ва ҳаво зарби
билан тозалаш машиналари
Битта машина учун толали махсулотни тозалаш самарадорлиги
қуйидаги формула билан аниқланади:
46
100
t
ч
S
S
R
%
.
Бу ерда:
S
ч
– 1 тонна аралашмага ишлов берилганда ажралган
чиқиндилар таркибида мавжуд қаттиқ ифлосликлар ва хас чўплар, кг.
S
t
-1 тонна аралашма таркибидаги қаттиқ
ифлосликлар ва хас чўплар,
кг.
Титиш-тозалаш
агрегати
учун
толали
махсулотни
тозалаш
самарадорлиги қуйидаги формула билан аниқланади
.
%
100
*
/
)
...
(
2
1
t
n
ч
ч
ч
агр
S
S
S
S
R
S
ч1
, S
ч2
, ... S
чn
- алоҳида машиналарнинг чиқиндилари таркибидаги
қаттиқ ифлослик ва хас чўплар, (кг) (1тонна аралашмага ишлов берилганда).
Do'stlaringiz bilan baham: