Дастлабки тозалаш машиналари
га қия тозалаш машиналари, бир ва
икки барабанли тозалаш машиналари мисол бўла олади. Ушбу машиналарда
қозикли, пичоқли, штифтли гарнитуралар ишлатилади. Толали маҳсулотни
тозалаш асосан эркин ҳолатда амалга оширилади.
Тўқимачилик корхоналарида Uniclean B11 (Rieter), MAXI-FLO, CL-P,
SP-MF (Truetzschler), Duocleaner B390L (Marzoli) дастлабки тозалаш
машиналари самарали ишлатилмоқда.
а)
б)
в)
20-расм. Бир барабанли (Rieter) (
а
)
ва икки барабанли (Marzoli)
(
б
)
(Truetzschler) қозиқли дастлабки тозалаш машиналари.
40
Тозалаш машиналарининг техник тавсифи
4-жадвал
№
Машина маркаси
Тавсиф
кўрсаткичлари
CL-P
(Truetzschler)
B 390L
(Marzoli)
UNIclean B12
(Rieter)
1.
Ишлатиладиган толанинг
узунлиги, мм гача
60
60
60
2.
Унумдорлиги, кг/соат
800/1000
1600
1200
3.
Ўрнатилган қувват, квт/соат
8/11,4
(5,5/8,0)
*
12,25
15,25/8,0
*
4.
Машина ўлчамлари, мм
Эни
Узунлиги
1964
1485
2150
2225
1600
2205
Тола горизантал йўналишда таъминланиб, тозалаш масофаси икки-уч
ўрамли винтсимон троекторияда ҳаракатланиши учун узайтирилганлиги
натижасида самарали тозаланади.
Қозиқли барабаннинг такрорий зарбий таъсирлари остида толалар
титилиб тозаланади. Толанинг таъминланиши ва чиқиши барабанга нисбатан
ўқ бўйлаб ѐки кўндаланг йўналган бўлиши мумкин.
Барабанлар сиртидаги қозиқларнинг зичлиги ҳар хил бўлади.
Толаларнинг ифлослик даражасига қараб қозиқлар сийрак ѐки зич ҳолатда
ўрнатилади.
Асосий тозалаш машиналарида қисилган ѐки эркин ҳолатда
ҳаракатланаѐтган толалар такрорий зарбий кучлар таъсирида жадал титилиб
самарали тозаланади. Асосий тозалаш машиналари бир, икки, уч ва тўрт
барабанли бўлиб, улар игнали ва арра тишли гарнитуралар билан
жиҳозланган. Тола шикастланмаслиги учун барабанлар тезлиги 15%
оширилиб, дастлаб йирик ва сийрак игналар сўнгра ўртача зичликдаги ва
41
охирида эса майда зич арра тишли гарнитуралар қўлланилади. Титилиш
даражаси бу машиналарда 0,1 мг ни ташкил килади.
Асосий тозалаш машиналарида толаларнинг бир ишчи органдан
иккинчисига
шикастланмасдан
ўтишини
таъминлаш
мақсадида
гарнитураларнинг киялик бурчаги биринчисидан охиргисига қараб
камайтирилган.
Асосий тозалагичларнинг ишлаши чимдиб титишга, яъни ишчи
органларида қисилган (ушлаб турилган) тола тутамига игнали ѐки арра
тишли сирт билан таъсир кўрсатишга асосланган.
21-расм. Тозалаш органларининг гарнитуралари
Асосий тозалаш машиналарига UNIflex B60 (Rieter), CL-C 1, CL-C 3,
CL-C 4 Сleanomat системаси (Trutzschler), В 37, В 38 (Marzoli) моделлари
мисол бўла олади. Мазкур тозалагичда игнали, арратишли органлар бирга
қўлланилган бўлиб, тозалаш тизими қисқалиги билан ажралиб туради. Ушбу
машина калта ва ўрта толали пахтани тозалашда самарали ишлатилмоқда.
СLЕАNОМАТ системасидаги тозалагичларни маҳсулот билан таъминлашда
таъминловчи аралаштирувчи, бункерли қурилма, титувчи тозаловчи ва
аралаштирувчи машиналар ишлатилиши мумкин. Тозалагичда технологик
жараѐн қуйидагича амалга ошади.
Транспортѐр устига тўшалган тола бўлакчаларидан бир текис
қалинликка эга бўлган қатлам босувчи валик ѐрдамида ҳосил қилинади.
42
Зичланган толали қатлам босувчи валик ва таъминловчи цилиндрлар
ѐрдамида биринчи қабул барабанига узатилади.
Унинг сирти игнали бўлиб, унда дастлабки тозалаш амалга ошади.
Унинг сиртидан толалар соат стрелкаси бўйича айланувчи иккинчи
тозаловчи қабул барабанига ўтади. Бу барабаннинг сирти арра тишли
гарнитура билан қопланган. Учинчи барабандан чиқаѐтган тола бўлакчалари
80% гача алоҳида толаларга ажратилганлиги туфайли ҳаво оқими ѐрдамида
осонгина гарнитура тишларидан ажратиб олинади. Биринчи ва учинчи
барабан остига, иккинчи барабаннинг устига урувчи пичоқ, йўналтирувчи
паррак ва сўрувчи қурилмадан иборат тозаловчи мослама ўрнатилган. Ушбу
мослама титилган ва майдаланган тола бўлакчаларидан нуқсонларнинг
ажралишига хизмат қилади.
а)
б)
22-расм. CLENOMAT (Truetzschler) CL-C1 бир барабанли (а) ва CL-C3 уч
барабанли (б) тозалагичи
43
Аэродинамик тозалагичларнинг вазифаси толада қолган чанг ва калта
толалардан тозалашдан иборат. Аэродинамик тозалагичларнинг ишлаш
принципи икки хил бўлиб, уларнинг биринчиси металл парчалари ва бошқа
оғир жисмларнинг инерция кучи тола инерциясидан фарқланишига,
иккинчиси эса перфосиртларнинг икки томонида ҳаво босимининг
фарқланишига асосланган. Аэродинамик тозалагичлар бункерли ѐки қувурли
кўринишда бўлиши мумкин.
Дунѐ мамлакатларининг тўқимачилик корхоналарида Секуромат,
Сепорамат, Dustex, LT, LTB ва ASTA, SP-MF, SP-F каби аэродинамик
тозалагичлар пахта толасини тозалашда самарали ишлатилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |