33
14-расм. Тозалаш органлари
Йигириш корхоналарида дастлабки тозалаш,
асосий тозалаш, ва
аэродинамик тозалаш машиналари ишлатилмоқда. Ушбу машиналар чимдиб
- тозалаш, зарбий тозалаш ва аэродинамик тозалаш органлари ѐки
мосламалари билан жиҳозланган. Зарбий тозалаш пичоқлар, қозиқлар,
ҳивичлар ва арра тишли дисклар билан жиҳозланган бир барабанли, икки
барабанли ва олти барабанли тозалагичларда амалга оширилади.
Зарбий тозалаш машиналарининг ишчи
органлари дисклардан иборат
бўлиб, уларга пичоқлар маҳкамланади. Пичоқларнинг профили тўғри
тўртбурчакли, шаклдор ҳамда бир ѐки икки тамонлама ўйиқли бўлиши
мумкин. Бундай ишчи органлар пичоқли барабан деб аталади, улар
горизонтал титгич, қия тозалагич каби машиналарда ўрнатилади.
34
а) б)
15-расм. Горизонтал (а) ва вертикал (б) таъминловчи тозалагич
Тозалашда қатламнинг бир мѐърда узатилиши муҳим аҳамиятга эга.
Толали қатлам
горизонтал, вертикал ва қия ҳолатда таъминловчи жуфтлар
томонидан тозалаш органига узатилади. Тозалаш
машиналарида бункерли
таъминлаш усули ҳам қўланилмоқда.
Пичоқли қозиқли, штифтли, эгилган тишли барабанлар билан
жиҳозланган тозалагичлар маҳсулотни эркин холатда тозалашда кўпроқ
қўлланилади. Улар бир-биридан барабанлар сони, маҳсулот йўналиши ҳамда
барабанларнинг қия, горизонтал, вертикал ўрнатилиши билан фарқланади.
Толали маҳсулотни йирик ифлосликлардан
эркин холатда тозалашда
барабан остига ажратувчи пичоқлар, ҳар хил шаклдаги колосниклар,
перфосиртлар ўрнатилади.
Колосниклар уч қиррали, эгилган ва тўғри пластинкали тузилишларга
эга. Уч қиррали колосниклардан кўп ҳолатларда
яхлит панжаралар ташкил
этилади ва бу ҳолатда алоҳида колосникларни ўз ўқига нисбатан буриш
орқали колосниклар ва ишчи органлар ўртасидаги разводка ўзгартирилиб
керакли тозалаш самарадорлигига эришилади.
35
а)
б)
в)
г)
16-расм. Колосниклар
а)
ва уларнинг ўрнатилиши
б)
.
Колосникли панжараларни ишлатишнинг қуйидаги
камчиликлари
мавжуд:
Йигиришга яроқли толалар нуқсонлар билан биргаликда чиқиндилар
камерасига ўтиб кетади.
Чиқиндилар камерасидаги енгил нуқсонлар ҳаво оқимининг
таъсирида колосниклар орасидан сурилиб толали аралашмага
қайтадан қўшилиши содир бўлади.
Ушбу камчиликларни бартараф этиш мақсадида тозалаш машиналарида
қуйида келтирилган мосламалар ишлатилмоқда (17 расм).
4
4
Warner Klein The Rieter Manual of Spinning Volume-2 Blowroom Carding 2014, 21-23 б
36
17-расм. Тозалаш мосламалари
Do'stlaringiz bilan baham: