51
жараѐнлари ҳам содир бўлади. Бу жараѐнлар тарашнинг қўшимча
жараѐнлари ҳисобланади, лекин баъзи холаларда аралаштириш жараѐни анча
юқори бўлади, шу сабабдан ушбу икки жараѐнни тараш машинасининг
асосий жараѐнлари деб хисобласа бўлади.
Тараш машиналари шляпкали, валикли ва момиқ тараш машиналарига
ажратилади.
Шляпкали тараш машиналари карда ва қайта
тараш йигириш
системаларида пахта толасини тараш учун қўлланилади.
Валикли тараш машиналари жун, луб толаларини тарашда ва пахта
толасини аппарат йигириш системасида тарашда ишлатилади. Булардан
ташқари момиқ тараш машиналари ҳам мавжуд бўлиб,
паст навли пахта
толаси ҳамда толали чиқиндилардан хўжалик пахтаси тайѐрлашда
ишлатилади.
Дунѐ мамлакатларининг йигириш корхоналарида «Truetzschler»
(Германия), «Rieter» (Швейцария), «Marzoli» (Италия) ва «Howa» (Япония)
фирмаларининг тараш машиналари самарали ишлатилмоқда.
Шляпкали тараш машиналари бир қатор технологик хусусиятларга эга:
таъминлаш бункери кўп қисмли, таъминлаш столчаси таъминлаш цилиндри
устида жойлашган ва учта қабул барабани билан жиҳозланган. Тараш
машинасининг параметрлари компьютер дастурлари ѐрдамида бошқарилади.
DK-903 тараш машинасида технологик жараѐн қуйидагича амалга ошади.
Directefeed бункерли таъминлагичи юклаш, юқори ва қуйи
секциялардан иборат. Юқори секцияда маҳсулот
титиб тозаланади, қуйи
секцияда эса бир текис қатлам ҳосил қилинади. Ушбу қатлам sensofeed
тизими ѐрдамида дастлабки тараш зонаси webfeed – қабул барабани узелига
узатилади. Sensofeed тизими такомиллашган қурилма бўлиб, маҳсулот
таъминловчи цилиндр устидан узатилади. Тола тутамлари бир текис
узатилиб учта қабул барабанида кетма - кет таралади.
52
26-расм. Тараш машинасининг технологик тасвири
1-бункерли таъминлагич, 2-таъминловчи цилиндр, 3-sensofeed,
4-йўналтирувчилар, 5-webfeed, 6-дастлабки қўзғалмас сегментлар, 7-тола
тозалаш мосламаси, 8-чанг қувурлари, 9-шляпка полотноси, 10- бош барабан,
11-сўрувчи қувур, 12-ажратувчи барабан, 13-тозаловчи валик, 14-ажратувчи
валик, 15-эзувчи валлар, 16-webspeed, 17-пилта узатувчи валлар, 18-таз.
Қабул барабани узелида нуқсонлар ажралиб ҳаво ѐрдамида сўриб
олинади. Учинчи қабул барабанидан толали маҳсулот бош барабан сиртига
ўтади. Қабул барабани тезлигига нисбатан
бош барабан тезлигининг
катталиги учун маҳсулот таралади. Бош барабан гарнитураларидаги толалар
асосий тараш зонаси ҳисобланган шляпкалар таъсирига дуч келади. Калта
толалар шляпкалар сиртига ўтади, узун толалар эса бош барабан билан
ҳаракатланишда давом этади. Машина қузғалмас сегментлар билан
жиҳозланган бўлиб, улар ишлатилаѐтган тола турига қараб танланади.
Асосий тараш зонасида маҳсулот икки қисмга ажралади:
калта толалардан
иборат таранди ва узун толалардан иборат тарамга. Таранди шляпкалар
полотносидан ажратувчи мослама ѐрдамида ажратилиб, ҳаво ѐрдамида
53
чиқиндилар
бўлимига
жўнатилади.
Узун
толалар
бош
барабан
гарнитураларидан ажратувчи барабан сиртига ўтади (ажратувчи барабан
гарнитура сиғимининг катталиги ҳисобига). Тарамнинг ўтиши бирдан содир
бўлмай, даврий равишда амалга ошади (тезликлар фарқи ҳисобига).
Натижада толалар даврий қўшилиб аралашади ва текисланади.
Ажратувчи
барабан гарнитураларидан тарам ажратувчи мослама ѐрдамида ажратилиб
зичлагичлардан ўтказилиб пилтага айлантирилади. Чўзиш асбобида керакли
чизиқий зичликка келтирилган пилта тазларга тахланади. Таралган
пилтанинг чизиқий зичлиги авторостлагичлар ѐрдамида ростланади.
Тараш жараѐнида ишчи органлар гарнитуралари
орасига толалар
йиғилиб колади, бу эса ўз навбатида уларга босим таъсир этишига олиб
келади.
Соддалаштирилган кучлар тахлили шуни кўрсатадики,
P
кучи барабан
гарнитураси тола тутамларига таъсир кучи бўлиб, толалар гарнитура ишчи
валиги ѐки қалпоқчасида жойлашган бўлади ва бу куч барабан юзасига
уринма йўналган бўлиб, қуйидагича ифадаланиши мумкин:
2
cos
Do'stlaringiz bilan baham: