72
2.3. Бош барабан ва шляпкаларнинг ўзаро ишлаши.
Бош барабан толаларни ҳаракат йўналиши бўйича шляпкаларга
узатади. Бош барабан ва шляпкалар гарнитураси
тишлари орасида асосий
тараш жараѐни содир бўлади. Бу ерда тола бўлакчалари алоҳида-алоҳида
толаларга ажратилади, нуқсонлар, майда ифлосликлар ва калта толалар
ажралади ташланади. Бош барабан ва шляпкалар бирга ишлаганда бош
барабан сиртида қатлам ҳосил бўлади ва у ишчи қатлам деб юритилади. Бу
қатлам ажратувчи барабанга босқичма-босқич ўтади (бир қисми олдин,
қолгани кейин). Бош барабан билан шляпкалар орасида разводка кичик
бўлгани учун калта толалар билан бирга хас чўплар ҳам шляпкаларга ўтади.
Шляпкалар сиртига ярим қаттиқ гарнитуралар қопланган бўлиб,
узлуксиз
занжирга маҳкамланади. Гарнитура игналарининг учлари махсус дастгоҳда
чархланиб индикаторда текширилади.
Бош барабандан узатилган толалар ажратувчи барабан сиртида
зичланади. Бунга сабаб ажратувчи барабан сиртидаги гарнитура
тишларининг оралик масофалари камлиги хамда ажратувчи барабан айланиш
тезлиги бош барабан тезлигига нисбатан секин булганлиги сабаб була олади.
Маълум бир куч таъсирида толалар бош барабан ва ажратувчи барабан
гарнитуралари орасига жойлашади ва ажралади. Бош барабан сиртида колган
толалар колдик катламни хосил килади. Бош барабан сиртида колган колдик
катлам асосий тараш органлари яъни бош барабан гарнитуралари хамда
шляпка тишларини
зурикишига олиб келади, лекин бунда толали махсулот
тозаланиш ва текисланиш даражаси юкори булади.
Колдик катламни камайтиришнинг куйидаги йуллари аникланган:
-бош барабанда арра металл тишли тасмалардан фойдаланиш;
-шляпка ва бош барабан, хамда бош барабан билан ажратувчи барабан
орасидаги тиркишни камайтириш;
-ажратувчи барабан айланиш тезлигини ва диаметрини ошириш;
73
Эластик гарнитура билан копланган бош барабаннинг куйи сирти
билан кабул хамда
ажратувчи барабан оралигида
0
0
а
а
ч
катлам хосил
булади,бу ерда
оч
а
—тараш жараѐнидан барабан сиртидан ажратиб
олинадиган тола катлами. Ушбу катлам микдори узгарувчан булади.
Тарашдан сунг, яъни барабан гарнитура бутунлай тозалангандан кейин, бу
катлам маълум тезликда ортиб боради, лекин
кейинчалик камайиб боради,
15-20 дакикадан сунг катламнинг узгариши доимий булади.
оч
а
нинг ортиши
0
а
ни камайишига олиб келади, шунда умумий холат
куйидагича булади (
0
0
а
а
ч
), доимий микдорни бир хил саклаб туришни
таъминлайди.
Арра тишли металл тасма билан копланган бош барабан сиртида тарам
микдорида
жуда кам булади, барабаннинг сиртида асосан колдик тарам
катлами мавжуд булади.
Эластик гарнитура билан копланган бош барабан сирти кабул барабани
хамда шляпкалар оралигида (
п
ч
а
а
а
0
0
) катлам хосил булади, бу ерда
п
а
-
кабул барабани сиртидан бош барабан сиртига утказиладиган тола катлами.
Катта ўлчамли тараш машиналарида ўрнатилган 110 та шляпкадан
39-41 таси ишчи бўлиб,
тарашда иштирок этади, кичик ўлчамли
машиналарда эса 72 тадан – 24 таси тарашда иштирок этади. Катта ўлчамли
хорижий машиналарда ўрнатилган 80 та шляпкадан 30 таси ишчи
ҳисобланади. Асосий тараш зонасини шартли равишда учта таркибий
қисмларга ажратиш мумкин. Дастлабки тараш қисми қабул барабани – бош
барабандан шляпкагача ҳисобланиб унда толали маҳсулот шляпкада тарашга
тайѐрланади. Шляпкада тараш қисмида асосий тараш амалга оширилади.
Якуний тараш қисмида толаларнинг алоҳидалиги ва уларнинг ориентация
ҳолатини сақлаб қолиш вазифаси бажарилади.
74
49 - расм. Асосий тараш зонасининг таркибий қисмлари
Тараш машиналарида тараш жараѐни Webclean тизими ѐрдамида
амалга оширилади.
50-расм. Webclean тизими
1-шляпкаларни тозалаш мосламаси; 2
- шляпка полотноси; 3
- ажратувчи
пичоқ; 4- Twin Top қўзғалмас
элементлари; 5-ажратувчи пичоқ-
пневмоқурилма; 6- бош барабаности
қопламаси; 7-ажратувчи барабаннинг
қўзғалмас сегментлари
Шляпкалар олдинга, яъни бош барабан ҳаракати йўналишига мос
(тўғри) ҳаракатланганда унинг гарнитурлари тезда чиқиндиларга (тарандига)
тўлиб қолади ва шляпкаларнинг тараш қобилияти камаяди.
Шляпкалар орқага, яъни тескари ҳаракатланганда тараш самарали
бўлиб, тарам сифати яхшиланади, лекин таранди миқдори кўпаяди.
тўғри
тескари
51-расм. Шляпкаларнинг ҳаракати
75
Сифатли таралган пилтани тайѐрлашда бош барабан ва шляпкалар
орасидаги разводка катта аҳамиятга эга. Агар разводка жуда кичик бўлса,
гарнитуралар тез ишдан чиқади, агар разводка катта бўлса, пилтада непслар
миқдори ортиб кетади. PFS шляпкаларни ростлаш
презицион тизими бир
неча сонияда бош барабан ва ишчи шляпкалар орасидаги разводкани
марказлашган ҳолда ростлаб ўрнатади.
52-расм. PFS тизими
1- эгилувчан металл ѐй; 2- йўналтирувчи махсус пластина; 3- ростловчи
ричаг; 4- прецизион алюмин шляпка; 5- кулачокли тишли тасма; 6-
разводка шкаласи
Do'stlaringiz bilan baham: