Маҳсулотни қайта тарашга тайѐрлашнинг мақсади
қайта тараш
жараѐнини бир маромда ўтишини таъминлашга хизмат қилувчи бир текис
тузилишдаги толали маҳсулот (холстча) тайѐрлаш ва таралган пилтадан
қайта таралган пилта ҳамда ип чиқиш миқдорини оширишдан иборатдир.
Маҳсулотни қайта тарашга тайѐрлашнинг моҳияти
эса чўзиш
асбоби орқали маҳсулотни чўзиш натижасида толаларнинг учларини
текислаш, параллеллаштириш, маҳсулотни қўшиш орқали кўндаланг ва
бўйламасига тузилиши бир хил бўлган, ғалтакга ўралган холстча
тайѐрлашдан иборат.
Маҳсулотни қайта тарашга тайѐрлашнинг уч ва икки босқичли
усуллари мавжуд:
1. Уч босқичли усул:
- таралган пилтадан пилталаш машинасида пилталанган пилта олинади;
- олинган маҳсулотдан пилтабирлаштирувчи машинада холстча тайѐрланади;
-
холстча холст чўзиш машинасида чўзилиб, толалари тўғриланган бир
текис холстчаларга айлантирилади.
2. Икки босқичли усул:
- таралган пилтадан пилталаш машинасида пилталанган пилта олинади;
- 16, 24, 32, 48 баъзан 60 тагача пилталанган пилталар пилтабирлаштирувчи
машинасидан ўтказилиб, холстча шакллантирилади.
Маҳсулот қайта тарашга қанчалик сифатли тайѐрланса, қайта тараш
жараѐни шунчалик яхши ўтади, таранди кам чиқади, қайта таралган
пилтанинг миқдори ортади. Қайта тарашга тайѐрланган маҳсулот - холстчани
ташкил этувчи толаларнинг тўғриланганлик коэффициенти
=0,86 гача
етади.
«Текстима» фирмасининг 1576 моделидаги пилтабирлаштирувчи
машинада оғирлиги 24-27 кг бўлган холстчалар соатига 300-350 кг
унумдорликда тайѐрланади. Машина 24 та пилтани қўшиб, чизиқли зичлиги
100
60-80 ктекс бўлган эни 265 мм, диаметри 380 мм холстчалар тайѐрлашга
мўлжалланган.
Таъминловчи стол атрофига диаметри 500 мм ва ундан катта бўлган
баландлиги 1000 мм ли тазларда жойлаштирилади. Тазлардаги пилталар
тортиб
узатувчи
цилиндр
ва
валиклар
жуфтлиги
ѐрдамида
харакатлантирилиб столчага йўналтирилади.
Столчанинг сирти сайқалланиб (хромланган) силлиқланган бўлиб
яширин чўзилишнинг олдини олади. Столчада ҳаракатланаѐтган алоҳида-
алоҳида пилталар яссиловчи валларга узатилади ва пилталар текисланиб
(яссиланиб), зичлаб ўровчи механизмга узатилади. Ушбу механизмда
пилталардан холстча шакллантирилади.
76-расм. 1576 пилта бирлаштирувчи машина
1, 2-йўналтирувчилар, 3-яссиловчи валлар, 4-ўровчи валлар, 5-ғалтак,
6-холстча, 7-таз, 8-цилиндр, 9-сигнал лампаси.
Англиянинг Лап-Формс холст шаклантирувчи машинасида 48
пилталанган пилта, Американинг Супер Лап холстча шаклантирувчи
машинасида 60 та пилталанган пилтадан (3 гуруҳга бўлинган 16-20 та пилта)
холстча тайѐрлаш усули мавжуд.
Платт фирмаси ЛАП-формер 701 моделли пилта бирлаштирувчи
машинасида 48 тагача пилталанган пилтани қўшиб 2-5 маротаба чўзиб
101
диаметри 600 мм, эни 300 мм, массаси 27 кг бўлган холстча тайѐрлаш
мумкин. Дунѐ тўқимачилик корхоналарида Марцоли (Италия), Хова, Тайота
(Япония), Уайтинг (АҚШ), Трючлер (Германия), Ритер (Швейцария)
фирмаларининг пилтабирлаштирувчи машиналари холстча шакллантиришда
самарали ишлатилмоқда.
77-расм. Супер Лап холстча шаклантирувчи машина
1-пилталар, 2-«3
3» системасидаги чўзиш асбоби, 3-қўшилган пилталар,
4-5-6-яссиловчи валиклар, 7-столча, 8-текисловчи стол, 9-яссиловчи - эзувчи
валлар, 10-ўровчи силлиқ устки вал, 11-ўровчи қиррали пастки вал,
12-холстча
78 - расм. ―Trutzschler‖ фирмасининг TSL-1 пилтабирлаштирувчи машинаси
102
79 - расм. ―Rieter‖ фирмасининг Omega Lap-35 пилтабирлаштирувчи
машинаси
Қайта тарашга тайѐрлаш машнасининг техник тавсифи
6-жадвал
№
Техник кўрсаткичлари
TSL-1
«Trutzschler»
UNIlap E 32
«Rieter»
1
Чиқариш тезлиги, м/мин
130
70-120
2
Мак. иш унумдорлиги, кг/с
460
480
3
Пилтанинг чизиқли зичлиги, ктекс
3,3-6
3,3-6
4
Холстчанинг чизиқли зичлиги, мах. ктекс
140
140
5
Холстчанинг эни, мм
300
300
6
Холстчанинг массаси, кг
28
25
7
Пилталарнинг қўшилишлар сони, донагача
24;28; 32
28
8
Умумий чўзилиш қиймати, Е
1,4-2,3
1,36-2,2
9
Электр энергия сарфи, квт
13,35
7+2,2
10
Машинанинг эни, мм
8000
6890
11
Баландлиги, мм
2220
2800
12
Машинанинг узунлиги, мм
8088
8013
OMEGALAP E 35 машинасининг асосий вазифаси 28 тагача
пилталанган пилталарни бирлаштириб, хусусий чўзиш ҳисобига уларни
текислаб белгиланган сифат кўрсаткичларга эга холстча шакиллантиришдан
иборат. Холстча шакиллантиришда оптимал ўраш зиялиги машинанинг
тасмали ўраш тизими вситасида амалга оширилади. Ушбу тизим толали
103
масса (пилталар) ни қамраш бурчагини ростлаб туради ва босимни бир хил
тақсимланишини таъминлайди. Ўраш бошланишида 180˚, охирида эса 270˚
ни ташкил этади. Машинанинг асосий афзалликларидан бири, электр
энергияси сарфининг 25 фоизга камай тирилгани ҳисобланади.
OMEGALAP E 35 машинаси таъминлаш, ўраш ва чиқарувчи қурилма
(механизм)лардан
ташкил
топган.
Таъминлаш
қурилмаси
пилта
йўналтиргичлардан, таъминлаш столчасидан ва икки чўзиш асбобидан
иборат. Ўраш қурилмасида харакат узатмаси, тўртта яссиловчи валлар ва
тасмали ўраш тизими жойлашган. Чиқарувчи қурилма холстчаларни ярим
ѐки тўла автоматик ташиш мосламасидан иборат. ―SERVOtrolley‖ ярим
автомат, SERVOlap- E 26 тўла автомат мосламаси. Тасмали ўраш тизимида
таранглик автоматик холатда ростлаб турилади.
6
Холстчани ўраш жараѐнининг босқичлари:
1. Бўш ғалтакни дисклар орасига
жойлаш, дискларни пневматик ѐпиш-
ғалтакни икки томонидан диск
ѐрдамида кучли қисиш;
2.
Тасмали
тизимни
ѐпилиши,
тасмани тарангланиши, пилталарни
пневматик
холатда
ғалтакга
илаштириш, ўрашни бошланиши;
6
Warner Klein The Rieter Manual of Spinning Volume-3 Spinning Preparation 2014, 22-27 б
104
3. Бир хил тезликда ва тарангликда
бир босим холатида бирлаштирилган
пилталарни
тўла
диаметрдаги
холстча шакиллангунча ўраш.
4. Тўхташ, тасмали тизмни очилиши,
тўла диаметрли холстчани ўраш
запасидан юмалаб чиқарилиши
Пилта бирлаштирувчи машинанинг назарий унумдорлиги, қўйидаги
формула ѐрдамида ҳисобланади:
1000
60
х
ур
ур
н
Т
n
d
A
ѐки
1000
60
х
ур
н
Т
A
, [кг/с]
бу ерда:
d
ур
– ўровчи вал диаметри, мм;
n
ур
– ўровчи вал айланишлар частотаси, мин
-1
;
Т
х
– холстчанинг чизиқий зичлиги, ктекс;
ур
– ўровчи валнинг чизиқий тезлиги, м/мин.
Do'stlaringiz bilan baham: |