А. Пирматов, С. Л. Матисмаилов, Қ.Ғ



Download 5,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/106
Sana11.07.2022
Hajmi5,47 Mb.
#774249
TuriУчебник
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   106
Bog'liq
jigirish texnologiyasi

 
нуқсонлар.
 
Тараш машинасида 
қуйидаги нуқсонлар ҳосил бўлиши мумкин: 
Ифлос, сифатсиз тарам;
бу нуқсонга пахта титиш-тозалаш 
машиналарида 
ѐмон 
титилган 
ва 
тозаланганлиги, 
тишли 
гарнитураларининг ўтмаслиги, разводканинг нотўғрилиги, қабул 
барабани ва бош барабан остидаги панжағага момиқ-калта толалар 
тиқилиб қолиши хамда машина гарнитураларининг ўз вақтида 
тозаланмаслиги бундай нуқсоннинг келиб чиқишига сабаб бўлади.
Тарамнинг бир жойи қалин, бир жойи юпка;
бу нуқсонга толали 
қатламнинг нотекислиги, таъминловчи цилиндрнинг бир меъѐрда 
айланмаслиги, қабул барабани, бош барабан ва ажратувчи барабаннинг 
тишлари ўтмаслиги, синганлиги сабаб бўлади. 
Тарамнинг икки чети йиртилган;
бу нуқсонга толали қатламнинг 
энсизлиги, тараш машинаси ишчи органлари қопланган гарнитурали 
юза чеккаларидаги тишларининг пачоқ бўлганлиги, шунингдек 
барабанлар остидаги панжағага момиқ тиқилиб қолганлиги ва ҳ.к.лар 
сабаб бўлади. 
Тарамнинг салқиб қолиши ѐки таранглашиб узилиши;
бундай 
нуқсонга ажратувчи барабан билан машинанинг чўзиш асбобининг 
эзувчи валиклари ўртасидаги тарангликнинг етарли эмаслиги ѐки 
унинг ортиқчалиги сабаб бўлиши мумкин. 
Тарамнинг ажратувчи барабанга ѐпишиб қолиши;
бу нуқсонга 
ажратувчи барабан билан ажратувчи валик орасидаги разводканинг 
катталиги, цехда температура пастлиги (23-25°С дан пастлиги), ҳаво 
намлигининг етарли эмаслиги (55-45% дан камлиги) шунингдек
тарамнинг статик зарядланиши сабаб бўлади. 
Пилтанинг бўшашиб, салқиб қолиши;
бу нуқсонга чўзиш асбоби 
билан пилта тахловчи механизм ўртасида чўзиш миқдорининг камлиги 
ѐки зичлагич диаметрининг кичиклиги сабаб бўлади.


95 
Пилтанинг зичлагичга тиқилиб қолиши;
бу нуқсонга пилтанинг 
нотекислиги, зичлагичнинг ифлослиги ѐки ўлчамининг пилта 
қалинлигига тўғри келмаслиги сабаб бўлади. 
Пилтанинг нотўғри тахланиши;
бунга пастки ва устки 
тарелкалар бир-бирига нисбатан нотўғри ўрнатилганлиги сабаб бўлади. 
Тараш машинасида чиқиндиларнинг ажралиши;
 
Тараш машинасида 
бошқа машиналарга нисбатан кўп чиқинди чиқади. Бу чиқиндилар 
ишлатилаѐтган пахтанинг навига ва сифатига, машина ишчи органлари 
сиртига қандай гарнитура копланганлигига ва уларнинг тезлигига 
қараб 3,5-8% гача етади. 
Пилта узуқлари.
Тараш машинаси яхши созланмаган бўлса, пилта 
узуқлари хосил бўлади. Пилта узуқлари таркибидаги толалар сифат 
жиҳатидан йигиришга яроқли бўлганлиги туфайли уларни яна 
сараланмага аралаштириб ишлатилади. 
Бундан ташқари, қабул барабани остида тарашдаги тугунак ва 
момиқ бош ва ажратувчи барабанларда, машинанинг устки қисмида 
момиқ, шляпка тарандиси, супуринди каби чиқиндилар хосил бўлади.
Тараш машинасидан олинадиган маҳсулот - таралган пилтанинг 
сифати фабрика лабораториясида назорат қилиб турилади.
Пилтанинг сифатли чиқиши учун ажратувчи барабандан 
чиқаѐтган тарам тоза бўлиши керак, шунинг учун энг аввал тарамнинг 
сифати текширилади. Тарамнинг сифати график бўйича бир ойда икки 
марта текширилади. Тарамнинг сифати 1г тарамдаги нуқсонлар 
миқдори билан баҳоланди. Бунинг учун 20х30 см ўлчамли иккита ойна 
ўртасига олинган тарамдаги нуқсонларнинг миқдори ҳисобланади. 
Пилтанинг чизиқий зичлиги;
ҳар бир сменада пилтанинг 
нотекислиги текшириб турилади. Бунинг учун таралган пилтадан 1м 
ѐки 3см узунликдаги қирқимлар кесилиб уларнинг массаси ўлчаниб 
чизиқий зичлиги аниқланади. Бундан ташқари, ҳар ойда бир марта 
чиқиндилар миқдори текшириб турилади. 


96 
Фабрика лабораторияси маҳсулот сифатини қанчалик яхши 
текшириб, назорат қилиб турса, фабрика шунчалик самарали ишлайди.

Download 5,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish