3.2. Қайта тараш машинасининг даврлари. Циклик диаграмма.
Пахта толасини қайта тарашда асосан даврий ишловчи бир томонли
машиналар ишлатилмоқда. Қисқичлар ва ажратувчи мосламалар ишлашига
кўра қайта тараш машиналарини қуйидаги турларга ажратиш мумкин:
1.
Қўзғалмас қисқичли ва қўзғалувчан ажратувчи мосламали машиналар –
Г-4 «Пензтекмаш» (Россия);
2.
Қисқичлари даврий ҳаракатланувчи машиналар-ГД-12 «Пензтекмаш»
(Россия); 140-СА «Сако-Лауэлл» (АҚШ);
3.
Қисқичлари
узлуксиз
ҳаракатланувчи
машиналар
1532;1533
«Текстима»; ТСО-1 «TRUETZSCHLER» (Германия); Сенчури-720 «Платт»
(Англия); E-62, E-72 «Rieter» (Швейцария); MC1 «Marzoli» (Италия);
Картори-К «Hova» (Япония).
105
Қайта тараш машиналарида бир вақтнинг ўзида 4,6,8 ѐки 12 та холстча
ишлатилиши мумкин. Қайта тараш жараѐни даврий бўлиб, циклик диаграмма
асосида бошқарилади.
Машинада дастлаб қисқичларга қисилган толалар тутамининг олд
учлари тароқли барабанчанинг тароқлари билан таралади, сўнгра толалар
тутамининг орқа учлари устки тароқ игналари орасидан ўтказиб таралади.
«Текстима» фирмасининг 1532 моделидаги қайта тараш машинасида
бир вақтнинг ўзида 8 та холстча ишлатилиб, улардан 2 та пилта
шакллантирилади ва тазга жойланади.
80-расм. Қайта тараш машинаси асосий ишчи қисм ва механизмлари
1-юмалатувчи валиклар; 2-таъминловчи цилиндрлар; 3-устки қисқич; 4-устки
тароқ; 5-ажратувчи валиклар; 6-зичлагич; 7-эзувчи валлар; 8-пилта
йўналтиргич; 9-йўналтирувчи стол; 10-ажратувчи цилиндрлар; 11-тозаловчи
валик; 12-перфобарабан; 13-тароқли сегмент; 14-тароқли барабанча;
15-пастки қисқич
Машина даврий ишлашга мослашган бўлиб, 4 та давр асосида
маҳсулотни қайта тарайди. Тараб ажратилган калта толалар ва нуқсонлар
106
тозаловчи шчетка орқали ажратилиб перфобарабан сиртида ҳаво ѐрдамида
сўрилиб йиғилади ва умумий системага узатилади. Тараб тозаланган узун
толалардан пилта шакллантирилиб, улар тўртта-тўрттадан бирлаштирилади
ва чўзиш асбобида чўзилиб иккита пилтага айлантирилгач, пилта тахлагич
ѐрдамида тазга жойланади.
Ушбу машина чизиқий зичлиги 72÷80 ктекс холстчалар таркибидаги
калта толалар ва нуқсонларни бутунлай тараб ташлаб, белгиланган сифат
кўрсаткичли хомаки маҳсулот- қайта таралган пилта тайѐрлаш вазифасини
бажаради.
Е 80 қайта тараш машинасида сирти 45% га оширилган Ri-Q-Comb
юмолоқ тароқли сегментлар ишлатилганлиги юқори сифатли қайта таралган
пилта ва йигирилган ипдаги непсларни 20% га камайтириш имкониятини
беради. Қайта тараш жараѐни (СхАхРхD°) компьютер дастури ѐрдамида
моделлаштирилганлиги сабабли технологик параметрлар оптималлаштирил-
ган, 1кг қайта таралган пилта ишлаб чиқариш учун сарфланадиган электр
энергияси 10% га камайтирилган, хом ашѐ 2% тежалган ва машина
унумдорлиги 10% га ошган.
3х3 системасидаги чўзиш асбобида чўзиш миқдори дастлабки ва асосий
чўзиш зоналарида оптимал тақсимланганлиги сабабли қайта таралган
пилтанинг биртекислиги таъминланади.
Е 80 қайта тараш машинаси RoBoLap холстчаларни автоматик
алмаштириш ва жойлаш тизими билан жиҳозланган бўлиб, ушбу тизим
машинанинг ФВК ни 2% га ошириш имконини беради.
107
81 - расм. Е 80 (Rieter) қайта тараш машинаси
Қайта тараш машинасида 8 та холстчалардан биттасида пилталар
тугаши билан машина автоматик тарзда тўхтайди. RoBoLap тизими қуйидаги
тўрт босқичда ишлайди:
1. Ғалтакларни орқага айлантириш орқали
холстчаларни узиш, сўнгра уларни нормал
йўналишда
харакатлантириб,
сиртдаги
қатламни ажратиб олиш;
2. Бўш ғалтакларни магазинга юмалатиш, 8
та тўла холстчаларни валикларга ўрнатиш;
3. Холстчалар учларини автоматик тарзда
шайлаш учун назоратли узиш орқали бир хил
холатга келтириш;
4. Airo Pic тизими ѐрдамида холстчаларни
пневматик шайлаш ва машинани автоматик
тарзда ишга тушириш.
Узун толали пахта ишлатилганда 25
фоизгача, ўрта толали пахта ишлатилганда
эса 8-15 фоизгача қайта тараш тарандиси
ажратилади.
108
82 - расм. ТСО-1 русумли «Truetzschler» фирмасининг қайта тараш машинаси
Қайта тараш машинасининг техник тавсифи
7-жадвал
№
Техник кўрсаткичлари
ТСО-1
«Truetzschler»
Е 80
(Rieter)
1
Мак.гребенли тароқнинг тезлиги, n/мин
500
450
2
Мак. иш унумдорлиги, кг/с
74
66
3
Машинанинг маҳсулот чиқаришлар сони,
дона
8
8
4
Пилтанинг чизиқли зичлиги, ктекс
3-6
3-6
5
Чўзиш асбобининг русуми
4х4
3х3
6
Холстчанинг эни, мм
300
300
7
Холстчанинг диаметри, мм
600
650
8
Тозларнинг диаметри, мм
600 х 1200
600 х 1200
9
Пилталарнинг қўшилишлар сони, дона
4
4
10
Умумий чўзилиш қиймати, Е
8,8-22,3
9,12-25,12
11
Электр энергия сарфи, квт
9
5,6
12
Таъминлаш узунлиги, мм
4,15-5,92
4,3-5,9
13
Машинанинг эни, мм
2884
2431
14
Баландлиги, мм
1890
1830
15
Машинанинг узунлиги, мм
8372
7195
Қайта тараш машинасида бир цикл 4 даврдан иборат бўлиб, у жуда
қисқа вақт 0,3-0,4 секунд (сония) оралиғида давом этади.
7
7
Warner Klein The Rieter Manual of Spinning Volume-3 Spinning Preparation 2014, 28-41 б.
109
Do'stlaringiz bilan baham: |