Ҳалқали йигириш машиналарининг техник тавсифи
Кўрсаткичлар
П 66-5м6
Zinser 351
G 35
M P1N
JWF 1510
Ишлаб чиқарувчи фирма (Давлат)
Ўзбекистон
Zinser
Rieter
Marzoli
Jingwei
Ишлатиладиган тола узунлиги, мм
40 мм гача 60 мм гача 60 мм гача 60 мм гача
60 мм гача
Ип чизиқий зичлигининг диапазони, текс 5,88 - 100
4 -167
3,7 - 132
4 - 150
7,9 – 97,2
Урчуқлар орасидаги масофа, мм
60
70;75;82,5
70;75
70;75
70
Урчуқнинг айланишлар частотаси, мин
-1
14000 гача
25000
25000
25000
12000 дан
25000 гача
Урчуқлар сони, дона
432
180 -1680
144 - 1632
432 -1344
384 - 516
Ҳалқа диаметри, мм
44,5
36 -58
36 - 54
36 - 54
35 - 45
Чўзиш асбобининг тури
3х3
3х3
3х3
3х3
3х3
Чўзиш миқдори, Е
60
8 -80
8 - 120
7,05 - 80
10 - 50
Бурамлар миқдори, бур/м
300 - 1600
100 -3500
200 - 3000
160 - 2000
230 - 1740
Найча узунлиги, мм
240
180 -260
150 - 250
180 - 260
180 - 205
226
Cтруктураси ҳар хил пахта иплар турлича йигириш усулларида
тайѐрланади. Улардан энг кенг тарқалгани урчуқли йигириш усулидир.
Мазкур усул ҳам ўз навбатида йигириш машинаарида амалга ошувчи чўзиш,
пишитиш ва ўраш жараѐнларининг кетма кетлигига қараб, чўзиш ва
пишитиш бирга содир бўлувчи усул ҳамда пишитиш ва ўраш
жараѐнларининг бирга бўлувчиларига ажратиш мумкин. Умуман, йигириш
усуллари Европада асосан ипни пишитиш усулига қараб таснифланади.
Россиялик профессор Севостьянов А.Г. йигиришни таснифлашда пишитиш
ва ўраш жараѐнларининг бирга ѐки ажратиб амалга оширишга асослаган.
Унга кўра икки учи қисилган маҳсулотнинг тенг ўртасида тез айланувчан
пишитувчи орган ѐрдамида чап ва ўнг қисмларга бурамлар берилиб, калта
толалардан узлуксиз маҳсулот - ип олиниши таснифи асос қилиб олинган.
Мазкур усул сохта пишилувчан йигириш деб аталиб, ипнинг чап қисми бир
йўналишда, ўнг қисми эса бошқа йўналишда буралади. Агар пишитувчи орган
ипнинг фақат чап қисмини пишитса, ҳалқали йигириш схемаси ҳосил бўлади.
Аксинча, пишитувчи орган ўнг қисмини пишитса-ю, чап қисми дискрет узуқ
бўлса, очиқ учли йигириш схемаси ҳосил бўлади. Мазкур таснифлаш барча
йигириш усулларини қамраб олмаган, чунки унда фрикцион, қўшалоқ, аэро,
елимлаб, ўзи пишилувчан, толани ип билан чирмаб, ипни толалар билан
чирмаб ип олиш усуллари ўз аксини топмаган. Охирги икки усулнинг
биринчиси йигириш-пишитиш машинасида амалга оширилиб, адабиѐтларда
пишитилган ип олиш усулига киритилган. Йигириш усулларининг оддий
схемаларига кўра ҳалқали, пневмомеханик, фрикцион, елимлаб, аэро, ипни
толалар билан чирмаб, толани ип билан чирмаб, сохта пишитиб, қўшалоқ ип
йигириш усуллари мавжуд. Ипни толалар билан чирмаб ип олиш ҳам якка ип
йигириш туркумига киритилган. Европача таснифлаш бўйича охирги ип
олиш армирланган пишитиш эмас, балки йигириш усули деб ҳисобланади.
Якка ипни толалар билан ўраб ип олиш
МДҲ да армирланган ип йигириш
усули деб юритилади.
227
Сўнги пайтларда корхоналар ҳалқали йигириш машиналарида ҳам икки
компонентли (калта толалар ва узлуксиз чўзилувчан кимѐвий ип) ип ишлаб
чиқарилиб, кўзланган самарадорликка эришилмоқда. Шундай бўлса-да, бу
усулда ип олиш йигиришнинг оддий схемаларидан ўрин олмаган. Йигириш
усуллари орасида кенг тарқалгани урчуқли йигириш усули ҳисобланиб,
бошқа усуллap эса эҳтиѐжга қараб қўлланилиб келинмоқда. Урчуқли усуллар
учта йигириш гуруҳлари- чўзиш ва пишитиш бирга, пишитиш ва ўраш бирга
ҳамда толаларни ип билан ўраб амалга ошувчи усулларга бўлинади
(156-расм). Технологик жараѐнлардан чўзиш ва пишитиш даврий ишловчи
сельфактор деб аталувчи йигириш машиналарида бирга амалга ошади. Мазкур
машинада чўзиш ва пишитиш бир вақтда амалга оширилиб, кейинги
технологик жараѐн ўраш маҳсулотни чўзиб ингичкалаштириш у билан бирга
содир бўлувчи пишитиш жараѐнлари тўхтагандан кейингина, яъни жараѐнлар
даврий амалга ошади. Урчуқли йигиришнинг бошқа иккита усулларида уччала
- чўзиш, пишитиш ва ўраш жараѐнлари бир вақтда узлуксиз содир бўлади.
Иккинчи гуруҳ халқали йигириш усуллари бўлиб, уларда оддий,
модификацияланган, қўшалоқ (siro), юқори чўзилувчан ҳамда компакт ип
йигириш ўзлаштирилган. Учинчи урчуқли йигириш усулида кавак урчуқ
тирқишида ҳозиргина ингичкалашган толалар тутамчаси урчуқ билан бирга
айланаѐтган початкадан чувалиб чиқаѐтган ип билан ўралиб маҳкамланади.
Демак, мазкур усулда ип иккита таркибий қисмдан, яъни толалари буралмаган
қисмдан ва уни ўраб маҳкамлаган устки ип қисмидан ташкил топади. Ҳалқали
йигириш машинасида компакт ип ҳам олинади. Компакт ип йигириш ўз
навбатида учта пневматик, механик ва аэродинамик усулларга бўлинади.
10
Модификацияланган ҳалқали йигирилган иплар асосан трикотаж
тўқишга мўлжалланган бўлиб, ипга кам бурам бериш Ҳалқали йигириш
машиналарига хизмат кўрсатиш, ип узилиши ва сифатини назорати мақсадида
толаларни чўзишнинг асосий зонасида сохта бурам бериб, жойлашиши
ўзгартирилиб толалар миграцияси оширилади. Натижада ипда бурамлар
10
Carl A. Lawrence Fundamentals of Spun Yarn Technology. CRC PRESS London 2003, 296 б
228
камайса-да, толалар бир-бири билан яхши илашиб, ипнинг пишиқлиги ошади.
Қўшалоқ ип ҳам ҳалқали йигириш машинасида ѐнма-ѐн чиқаѐтган мичкалар
тутамларини бирга бураб пишитилиб ҳосил қилинади. Бундай ип пишиқлиги
пишитилган ипникидан камроқ, якка ипникидан эса каттароқ бўлади. Қўшалоқ
ип структураси якка ипникидан ҳам, пишитилган ип структурасидан ҳам фарқ
қилади. Бундай ип Европа мамлакатларида ―Sirospin ипи‖ ѐки ―Siro ип‖ деб
юритилади. Ҳозирги кунда кенг миқѐсда юқори чўзилувчан йигирилган ип
ишлаб чиқарилмоқда. Мазкур ип оддий ҳалқали йигириш машинасининг
таъминлаш рамкасига чўзилувчан кимѐвий моноип бобинасини ўрнатиб, унинг
учини чўзувчи асбобнинг олдинги жуфтлигидан ўтказиб, шаклланаѐтган пахта
ипига қўшиш билан олинади.
156- расм. Урчуқли йигириш усуллари таснифи
Do'stlaringiz bilan baham: |