Ипнинг таранглиги буйича нотекислигини камайтириш ва
урчуқларнинг тезлигини ростлаш
Олиб борилган илмий тадқиқот ишлари шуни кўрсатдики, ип ўралиб
найчага тўлгунча ипнинг таранглиги нормал бўлса, ип кам узилади ва
унинг дисперслиги кам бўлади.
1.
Агар урчуқларнинг тезлиги ип ўралишининг бошланишидан
охиригача бир хил бўлса, ипнинг таранглиги доимий ва ўраш
диаметрига тескари пропордионал бўлади.
2.
Баллоннинг баландлиги ортса, ипнинг максимал ва минимал
таранглиги ўртасидаги фарқ яъни, ипнинг дисперслиги ортади,
натижада у узилади.
192-расм. Ип
таранглигининг
ўзгариш диаграммаси:
1-планканинг ўрта
ҳолати
2-планканинг юқори
ҳолати
3-планканинг пастки
ҳолати
Ҳалкали планка юқорп ҳолатда турганда, яъни ўраш диаметри
кичрайган вақтда ипнинг таранглиги ортади. Ҳалқали планканинг
кўтарилиб-тушиш масофаси 178 мм бўлганда олдинги цилиндр билан
ип ўтказгич ўртасидаги таранглик (ип эндигина ўралаѐтган ва ҳалқали
планка пастки ҳолатда турган пайтдаги таранглик) 0,2 Н ни ташкил
263
этади. Ўрашнинг охирида эса ҳалқали планка пастки ҳолатда турганда
таранглик 0,09 Н гача, яъни 2,5 марта камаяди.
Шундай қилиб, ҳалқали планканинг кўтарилиш ва тушиш масофаси
ортганда ипнинг таранглиги ошмаслиги учун, ип эндигина ўрала
бошлаган вақтда тарангликни камайтириш керак. Буни ҳалқали
баллонни чекловчи мосламалар қўллаш ва урчуқнинг тезлигини
пасайтириш йўли билан амалга ошириш мумкин.
3.
Урчуқларнинг тезлиги ортса, ипнинг таранглиги ортади. Масалан,
урчуқнинг тезлиги 1,1 марта ортса, ипнинг таранглигини камайти риш
учун машинага енгил югурдаклар ўрнатиш керак, таранглик
дисперслигини камайтириш учун эса тезликни ростлаб турадиган
ростлагичлардан фойдаланиш лозим. Югурдак массасини қуйидаги
формуладан аниқлаш мумкин:
f
n
D
T
H
m
y
x
2
1000
1000
40
бу ерда:
H
- ҳалқали планканинг кўтарилиб-тушиш масофаси, мм;
μ - ип билан югурдак ўртасидаги ишқаланиш коэффициенти бўлиб,
қуйидаги формуладан аниқланади: танда ипи учун
Т
1000
9
,
789
17914
;
apқoқ ипи учун
Т
1000
9
.
631
14331
;
Т-
ипнинг чизиқий зичлиги, текс;
D
х
- ҳалканинг диаметри, мм;
п
у
- урчуқнинг тезлиги, мин
-1
; f -
югурдак
билан ҳалқа ўртасидаги ишқаланиш коэффициенти бўлиб, қуйидаги
формуладан аникланади:
y
n
f
00004
,
0
65
,
0
4.
Агар югурдак бир текис, тинч ишламаса, яъни ип ўтказгич
урчуқнинг учига ипни тўғри йўналтирмаса, урчуқ ҳалқанинг марказида
айланмаса, пилик ифлос бўлса, ипнинг таранглиги кескин ортиб
кетади, натижада ип узилади ва машинанинг иш унуми камаяди. Бизга
264
маълумки, найча уяси ҳосил килинаѐтган пайтда ип жуда таранг
бўлади, чунки бу вақтда ўраш диаметри кичик ва баллоннинг
баландлиги максимал бўлади. Шунинг учун найча уяси ҳосил
бўлаѐтган пайтда урчуқларнинг тезлигини пасайтириш тавсия этилади.
Пасайтирилган тезликда найча уясини шаклланиб бўлгандан кейин
унинг юқориги кисми — танасини ҳосил килиш вақтида урчуқларнинг
тезлигини ошириш тавсия этилади. Тажрибалар шуни кўрсатдики,
урчуқларнинг тезлиги машинанинг иш унумига тўғри пропорционал
таъсир қилади ва у 8—10% гача кўпаяди. Бунинг учун йигириш
машиналарида тезликни ростлаб турувчи мосламалар - ростлагичлар
ишлатилади.
Тезликни ростловчи мосламаларнинг кўп хили мавжуд. Булардан
механик ва электр ростлагичлар йигириш корхоналарида кенг
қўлланилади. Механик ростлагичлар электр двигателдан машинанинг
бош валига ҳаракат узатаѐтган узатманинг сонини ўзгартириш
принципи асосида ишлайди.
Механик
ростлагичлар
мураккаблиги
туфайли
йигириш
корхоналарида кенг тарқалмади. Электр ростлагичлар кенг тарқалган.
Тезликни ростлашнинг бир неча тури мавжуд: базавий ростлаш, яъни
босқичли ростлаш ва хар бир алоҳида ип қатламини ўрашда ростлаш
(қатлам буйича ростлаш). Электр ростлагичлар ѐрдамида тезликни
ростлашнинг иккала турини амалга ошириш мумкин. Аммо ҳар бир
алоҳида ўралган ип қатламини ростлаш иқтисодий жиҳатдан самарасиз
бўлгани учун хозир йигириш машиналарида асосан базавий усул
қўлланилади.
Тезликни базавий усулда ростлашда машинага иккита электр
двигатель ўрнатилади. Улардан бири найча уяси ҳосил қилинаѐтган
вақтда урчуқларни ўртача тезликдан 10—15% кам тезлик билан
ҳаракатлантиради. Иккинчи электр двигатель найчанинг уяси ишланиб
бўлгандан кейин автоматик равишда урчуқларнинг тезлигини ўртача
265
тезликдан 8—10% оширади ва шу тезлик билан найчанинг танаси
хосил қилинади.
193-расм. Урчуқ тезлигини ростлаш: а-базавий усулда; б-ип қатламлари
бўйича
Энг такомиллаштирилган аниқ ростлагичлар серво двигателлардир.
Тезликни ўзгариш диаграммаси 96-расм, ф-да кўрсатилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |