А. Пирматов, С. Л. Матисмаилов, Қ.Ғ


 Ҳалқали йигириш машиналарига хизмат кўрсатиш, ип



Download 5,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/106
Sana11.07.2022
Hajmi5,47 Mb.
#774249
TuriУчебник
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   106
Bog'liq
jigirish texnologiyasi

6.7. Ҳалқали йигириш машиналарига хизмат кўрсатиш, ип 
узилиши ва сифатини назорати 
Йигириш машиналарини момиқ ва чангдан тозалаш 
Авваллари машиналарни момиқ ва чангдан тозалаб туриш учун ип 
йигирувчининг тахминан 50% вақти сарф бўлар ва бу иш сермеҳнат 
эди. Фан ва техника тараққиѐти бу ишларга чек қўйди ва ҳозир 


266 
ишлатилаѐтган 
ҳамма 
йигириш 
машиналарида 
бу 
ишлар 
механизациялаштирилган ва автоматлаштирилган.
Янги ишлаб чиқарилган йигириш машиналарида машинани 
автоматик ҳаво пуфлаб тозаловчи мосламалар қўлланилмоқда (194- 
расм). Улар ип йигирувчиларнинг ишини анча енгиллаштирди, яъни 
йигирувчиларнинг 25% вақти тежаладиган бўлди. Натижада 
йигирувчи учун кўпроқ машиналарда ишлашга имконият туғилди ва 
мехнат унумдорлиги ошди. Бу мосламаларнинг икки томонида полга 
етадиган узун енглар бўлади. Улардан чикаѐтган шамол машинанинг 
ҳамма қисмидаги момиқ ва чангни учириб юборади. Бу мосламаларда 
ҳаво пуфланадиган енглардан ташқари, ҳаво сўрувчи енглар ҳам бор. 
Бу енглар полдаги момиқ ва чангни ўзига тортиб олиб, махсус қутига 
йиғади. Ушбу қути вақт-вақти билан мосламадан олиниб, чанг ва 
момиқдан тозалаб турилади.
194-расм. Ҳалқали йигириш машинасида момиқ ва чангни тозалаш 
қурилмаси 
Машинасозлик фирмалари ҳар бир йигириш машинаси учун алоҳида 
чанг ва момиқдан тозаловчи мосламалар ўрнатишни тавсия қилмоқда 


267 
ва 
бундай 
мосламалар 
йигириш 
машиналарини 
тозалашда 
муваффақиятли ишламоқда. 
Мичкани тутиб колувчи мосламалар 
Йигириш машинаси ишлаѐтганда пахта толаси (пилта ѐки пилик) дан 
чиққан момиқ (энг калта толалар) цилиндрларнинг устки валиклари 
сиртига ўтириб, уларнинг сиртида маълум тола қатлами ҳосил бўлади. 
Бу қатлам ип йигириш жараѐнига халақит беради. Шунинг учун иш 
жараѐнида хамма цилиндр ва валиклар тозаловчи тахтача ѐки валиклар 
ѐрдамида тозалаб турилади. Цилиндрлар остига ўрнатилган тахтачалар 
ва устки валиклар сиртига мовут қопланган бўлиб, толалар (момиқлар 
ва чанг) шу валикларга ѐпишиб қолади. Йигирувчи вақт-вақти билан 
валикларни момиқдан тозалаб туради. Ип узилганда ҳали ипга 
айланмаган пилта (мичка) ни тутиб қолувчи мосламалар кенг 
қўлланилмоқда. Ип узилганда ҳосил бўлган мичка бу мослама орқали 
вентилятор ѐрдамида тортиб олинади. Машинанинг охирига тола 
йиғувчи қути ўрнатилган бўлиб, унда марказлашган ҳолда барча сўриб 
олинган мичкалар йиғилади. 
195-расм. Мичка тутиб қолувчи мослама тасвири 


268 

Download 5,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish