Пиликнинг нуқсонлари
Ипнинг сифатига пиликнинг сифати (текислиги) бевосита таъсир
қилади. Шунинг учун пилик қанча текис бўлса, пиликлаш
машинасининг ўзида узилиши шунча камаяди, машинанинг иш унуми
ошади, йигириш машинасида ипнинг узилиши камаяди, демак,
йигириш машинасининг ҳам иш унуми ошади.
Пиликлаш машинасида пайдо бўладиган нуқсонларни тўрт гурухга
бўлиш мумкин: пилик чизиқли зичлигининг берилган кўрсаткичга
тўғри келмаслиги, пиликнинг нотекислиги, пиликнинг нотўғри
пишитилиши ва пиликнинг ғалтакка нотўғри ўралиши.
Пиликнинг
чизиқий
зичлиги
берилган
кўрсаткичга
тўғри
келмаслигининг
асосий
сабаби
пилта
чизиқий
зичлигининг
нотўғрилиги ва алмаштириладиган чўзувчи шестерня тишларининг
нотўғри анланганидир. Агар чўзувчи шестернянинг тишлар сони 1
тишга фарқ қилса ҳам белгиланган чизиқий зичликдаги пилик
тайѐрлаб бўлмайди. Бу нуқсон пиликнинг таранглиги бир хил
эмаслиги туфайли келиб чиқади. Пиликнинг таранглигини рогулка
панжачасига пиликни икки ѐки уч марта ўраб ростлаб туриш ҳам
мумкин.
Пиликда қуйидаги нотекисликлар учрайди:
П е р е с л е ж и н а
-
чўзиш
жараѐнида
пиликнинг
маълум
узунлигида даврий бўлмаган ингичка ва йўғон жойлар пайдо бўлиши.
Сабаби: чўзиш асбоби бузуқ, оралиқ масофа нотўғри ўрнатилган,
алмаштириладиган шестернялар нотўғри ҳисобланган ва уларнинг
тишлари синган, таъминланаѐтган пилта бир текис узатилмаслиги.
Агар таъминланаѐтган пилта переслежинали бўлса, бу нуқсон
албатта пиликка ҳам ўтади.
Пересечка- даврий равишда такрорланиб келадиган ингичка ва йўғон
жойларнинг
пайдо
бўлиши
(пиликнинг
маълум
узунлигида
ингичкалашган жойларнинг такрорланиб келиши). Асосий са баби:
214
чўзиш асбоби бузуқ, цилиндрлар қийшайиб қолган, чўзиш асбобига
ҳаракат берувчи узатма шестерняларининг тишлари синган.
Агар пилта пересечкали бўлса, ундан олинган пилик ҳам
пересечкали чиқади.
Пропусклар - деярли бутун узунлиги буйлаб пиликнинг йўғонлиги
бўйича фарқ қилиши. Пропусклар пиликлаш машинасининг орқа
томонидаги пилтанинг биттаси узилиб, ѐнидаги пилтага қўшилиб,
чўзиш асбобидан ўтиши оқибатида пайдо бўлади.
Нормал чўзилмаган пилик - пиликнинг узунлиги бўйича маълум
жойларининг яхши чўзилмаганлиги. Сабаби: эластик валикларга
тушаѐтган босим етарли эмас, эластик валикларнинг ҳолати ѐмон,
пилтанинг зичлиги катта ѐки ишлаб чиқарилаѐтган пилик ҳаддан
ташқари пишитиб юборилган (бурамлар сони ҳаддан ташқари кўп).
Пиликда йуғонлашган ва момиқ ѐпишиб қолган жойл ар пайдо
бўлиши. Бу нуқсон пилик машинасининг ифлослигидан келиб чиқади.
Узилган пиликнинг нотўғри уланиши. Одатда, пилик узилганда
ғалтакда қолган пиликнинг учи олд цилиндрдан чиқаѐтган мичкага
уланади. Баъзан мана шу иш эҳтиѐтсизлик билан ва тозаликка р иоя
қилмасдан бажарилади. Натижада пиликда маҳаллий нотекислик пайдо
бўлади ва пилик узилади.
Пиликнинг нотўғри (кўп ѐки кам) пишитилганлиги. Асосий сабаби:
алмаштириладиган пишитувчи шестерня тишларининг сони нотўғри
хисобланган. Бундай пиликни йигириш машинасида ишлаш қийин
бўлади ѐки умуман ишлаб бўлмайди.
Пиликнинг ғалтакларга нотўғри ўралиши. Умуман олганда, пилик
тузилиши (структураси) жиҳатидан эмас, балки ғалтакларга ўралиши
жиҳатидан нуқсонли бўлиши мумкин. Нуқсонли пиликларнинг
хиллари анчагина. 153- расм,
а
да ғалтакка нормал ўралган, 153-расм,
б, в, г,
д, е, ж, з, и
,
к
да эса нуқсонли ўралган пиликлар кўрсатилган.
Нуқсонли пиликларга қуйидагилар киради.
215
Бўш ва жуда зич ўралган пилик. Сабаби: алмаштириладиган
ўровчи, кўтариб-туширувчи шестерняларнинг тишлари нотўғри
танланган; машинанинг шайланиши нотўғри; алоҳида ғалтакларда эса
пилик кўп узилган; пилик рогулька ва панжачага тўғри ўтказилмаган.
Faлтакларнинг конуслари деярли утмас (153- расм,
б)
ва ҳаддан
ташқари ўткир (153- расм,
в).
Сабаби: пиликлаш машинаси
компьютер дастурига устки ва пастки конуслар бурчаги нотўғри
киритилган.
Бўртиқлар (153 - расм, г,
д).
Бу нуқсон ғалтакли кареткани тўхтаб
қолиши натижасида пилик ғалтакнинг бир жойига ўралаверишидан
келиб чиқади.
153-расм. Пиликни ғалтакка ўралиши.
Конусларнинг пастки ѐки устки қисмидан пилик ўрамлари сиқилиб
чиқиб кетади (153- расм,
ж
, з). Сабаби: компьютер дастурига ўраш
параметрлари нотўғри киритилган.
Текис ўралмаган пилик. Бу нуқсон ғалтакли кареткани кўтариб-
туширадиган ва алмаштириладиган шестерня тишларини нотўғри
ҳисоблаш ва тишларнинг синиши туфайли пайдо бўлади.
216
Юқори ва паст ўралган ғалтаклар (153- расм,
и, к).
Бу нуқсон
ғалтакли коретка ҳолатини нотўғри ростлаш натижасида келиб
чиқади.
Пилиги титилган ғалтаклар. Сабаби: пилик ўралиб тўлган
ғалтаклар ўз вақтида олинмаган; алоҳида ғалтакларда эса рогулка
панжачсиа қийшайган.
Ғалтакли каретка равон ҳаракатланмаса, 153-расм,
е
да кўрсатилган
нуқсон ҳосил бўлади.
Нуқсонли ғалтаклар алоҳида қилиб ажратилади ва рўйхатга
олинади. Бу ишни оператор ѐки махсус тайинланган ишчи бажаради.
Ғалтакдаги нуқсонли ўралган пилик олиб ташланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |