209
керак. У смена иши бошланмасдан 20—30 мин эртароқ
ишга келиб,
сменани қабул қилиб олиши ва смена иши тамом бўлмасдан
комплектни иккинчи сменага тайер қилиб, ўзидан смена олувчига
топшириши керак.
Шундай қилиб, комплект смена уста ѐрдамчисининг вазифалари
кўп бўлиб, уларнинг малакаси комплект,
цех ва корхона режасининг
бажарилишига ва маҳсулотнинг сифатига катта таъсир қилади.
Машиналар яхши, бетўхтов, серунум ишлаб сифатли маҳсулот
ишлаб чиқариши учун уларнинг ҳолатига доимо қараб туриш ва
уларнинг техник ҳолатини яхшилаш лозим.
Бунинг учун, аввало, машинада ишловчилар хар сменада соатбай
график асосида машина ҳолатига қарайдилар: машиналарни момиқ ва
чангдан тозалайдилар.
Махсус инструкцияга кўра машина органлари машина мойи билан
мойлаб турилиши керак.
Ҳар қайси машина бир хафта ишлагандан сўнг 40—45 мин тўхтатиб
қўйилади ва уни тозаловчи бригада тозалайди.
Уста ѐрдамчиси ўз комплектидаги машиналарни график бўйича бир
ойда бир марта профилактик таъмирлиб туради.
Таъмирлаш
бўлимининг
ишчилари
махсус
график
бўйича
машиналарни жорий ва мукаммал таъмирлаб туришади. Агар
корхонада иш икки сменали бўлса, машиналар 6 ойда 1 марта, уч
сменали бўлганда эса 4 ойда бир марта жорий таъмир қилинади.
Машиналарнинг мукаммал таъмири 2 йилда бир марта ўтказилади.
Пиликлаш машинаси таъмирдан чиққандан сўнг ҳар
томонлама
текширилиб, қабул қилиб олинади. Жорий таъмирдан чиққан
машиналарни таъмирчилар бригадаси ва таъмир устасидан уста
ѐрдамчиси ҳамда смена устаси қабул қилиб олади. Мукаммал
таъмирдан чиққан машинани таъмирлаш бўлими бошлиғидан цех
бошлиғи қабул қилиб олади. Топшириш вақтида таъмирчилар бри-
210
гадаси,
таъмир устаси, смена устаси ѐрдамчиси ҳам қатнашишади.
Одатда,
таъмирдан
чиккан
машиналарга
таъмир
сифатини
билдирадиган камчиликлар қайдномаси тузилиб, унда таъмирга
«аъло» ѐки «яхши» деб баҳо берилади. Агар таъмир «қониқарли»
баҳога қилинган бўлса, машина қабул қилинмайди ва таъмирчилар уни
қайтадан таъмир қилишади. Машиналарни аъло ва яхши таъмир
қилганлари учун таъмирчилар мукофотланишади.
Таъмирдан чиққан машиналардан олинган маҳсулотнинг сифати
лабораторияда текширилади. Бу
текшириш натижалари нормал
бўлгандагина машинани қабул қилиб олишга тавсия этилади.
Пиликлаш машиналарига қаров машиналардан техник фойдаланиш
қоидалари (ПТЭ) асосида олиб борилади.
Ҳозирги
вақтда
тўқимачилик
корхонасидаги
машиналарни
таъмирлашда ишлаб чиқарувчи фирма сервис маркази хизматидан ҳам
фойдаланишмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: