60
кўкрак ва бўксага ёпишиб турувчи, тор ва узун енгли силуэтда тикилган (12-
расм). Сюрко катта овал ўмизли бўлган. Коттларнинг бел чизиғи анча
пастда, кўкраклар мато корсет билан тортилган. Бундай ансамблнинг ранглар
жилоси ёрқин, контаст тафовутли бўлган. Олтин ва зангори рангда коттга
олтин ранг билан тўқиб безалган қизил рангли сюрко ва ёрқин кўк рангдаги
мўйна астарли плаш кийилган. Дурли тақинчоқлар ушбу ансаблни янада
бойитган.
12-расм
XV асрда аёллар тор кийими пропорциялари ўзгарди.
Сюрконинг бел
чизиғи кўкрак остига кўчди. Юбкалар орқа томондан шлейф ёрдамида бир
неча метрга борадиган даражада узайтирилди. Сюрко олд тарафидан
калталаштирилди. Юбканинг олд томонидан қорин атрофига бурма қилиш
урф бўлгани сабабли баъзан юбканинг олд томонига бурмага йиғилган мато
бўлаги тикилган. Айнан мана шу холат, яъни танасини орқага енгил ташлаб,
қорнини олдига чиқариб турган аёл қомати тилга олинган давр аёлининг
идеал кўриниши эди.
Ўткир бурчакли бўйин ўмизини елка томон кенгайган шал шаклидаги
ёқа билан безалган. Аксар мана шу катта ўйма юпқа, яъни ичи кўринадиган
61
кашталанган шойи билан беркитилган. Кенг белбоғ
олтин ва кумуш
пластинкалар билан безалган.
Устки кўйлакнинг енги турли кўринишда бўлган. Улар тор ва узун
бўлиши мумкин эди. Узун енглар ерга тегиб турмаслиги учун учи тугилган.
Шунингдек, кенг, қўнғироқ сифат ёки калта, тирсаккача лентасимон мато
билан безаклаб тикилган, ерга тегувчи енглар ҳам урф бўлган.
Кўйлакларнинг бўйин ва енг ўмизи мўйна билан безатилган.
Бундай
кўйлакларни олий насаб аёллар кийишган.
Либосга қўшимча тарзда узунлиги 70 см.гача борадиган конуссимон
вуалли бош кийим билан тўлдирилган.
Формаларнинг сунъий узайтирилиши, линиялардаги “готик қинғирлик”,
фигура
г
-симон силуэтга эгалиги эркаклар либоси сингари аёллар либосига
ҳам хос.
Готика даврида аёллар либосида соч турмаги иккинчи планга ўтиб
қолди, сабаби асосий урғу бош кийимларга –
турли формадаги чепецлар,
обручлар, венецларга (венцқ) берилар эди.
Асосий эътибор заргарлик буюмлари – белбоғлар, занжирлар, камарлар,
қўнғироқларга қаратилган. Қимматбаҳо буюмлар –бармоққа 20тагача узук
тақиш, кўкракда занжирларнинг кўплиги, қўлда бурчагида олтин юракчали
дастрўмол
тутиб
туриш
нафисликни,
бургунд
модасининг
такомиллашганини белгилайди. Бўйинда майда олтин юракчалардан иборат
тақинчоқлар, белбоғга эса тасбеҳ, ойна, мумдан қилинган тумор,
зарҳалланган лочин тирноғи - тиш тозалагичи осиб юришган.
Do'stlaringiz bilan baham: