78
Таълим муассасаларида ўрнатилган интизом таълим муассасалари жамоасини
жипслаштириш, таълим муассасаси ички ҳаѐти ва фаолиятининг мўътадил кечишини таъмин-
лайди. Интизом ўқувчилардан ҳамжиҳатлик асосида фаолият олиб бориш, ўқув юрти манфаати
учун биргаликда курашиш, раҳбарият ҳамда ваколатли ўқувчилар
органлари, унинг аъзолари
талабларини тўўри талқин этиш ва уларнинг бажарилишини талаб этади.
Ўқув юртида қарор топган онгли интизом ўқувчилар фаоллиги ва ташаббускорлигининг
ўсишига ѐрдам беради. Шунингдек, онгли интизом ўқувчиларнинг ўқиш ва меҳнат фаолиятига
онгли муносабатда бўлиш, ўқув юрти ички тартиб интизомига бўйсуниш, жамоа томонидан
топширилган топшириқни бажаришга виждонан ѐндашган ҳолда хулқ-атвор меъѐрларига
қатъий риоя этиш зарурлигини тушуниб олишлари ва уларга ўз ихтиѐрлари билан итоат этиш
кўникмаларининг ҳосил бўлишига шароит яратади.
Таълим муассасалари ўқувчиларида интизомлилик хислатининг ҳосил бўлиши учун
таълим-тарбия ишларининг сифатини яхшилаш, уларнинг самарадорлигини
ошришга имкон
беради.
Онгли интизом жамоа ѐрдамида олиб борилган тарбиявий ишларнинг натижасигина
бўлиб қолмай, айни вақтда, тарбия воситаси сифатида хизмат қилади. Интизом кўрсаткичи
қанчалик юксак даражага кўтарилса, унинг тарбия воситаси сифатидаги таъсири шунча ортиб
боради. Интизомли жамоа ўз аъзоларини ички тартибга риоя қилишга, муайян хулқ меъѐрларига
амал қилишга, ўқитувчилар топшириқларини бажаришга, ўз тенгдошларига намуна кўрсатишга,
ижтимоий бурчни англашга ўргатади. Бундай жамоа ўқувчи нотўўри ҳаракат қилса, унинг ха-
тоси кўрсатилади, натижада ўқувчи томонидан ўз хатосини англаши, тўўрилашга бўлган ури-
ниш юзага келади. Ўқувчи ва жамоа ўртасида онгли интизомни қарор топтириш икки томонлама
таъсир кучига эгадир. Ўқувчи жамоа доирасида жамоанинг салбий хусусиятларини йўқотиш
учун курашади, жамоа эса ўқувчидаги мавжуд нуқсонларни бартараф этишга ўз улушини
қўшади.
Интизом ўқув ишларига ўоят катта таъсир кўрсатади. Ўқитувчиларнинг топшириқла-
рини, жамоа қарорларини бажариш, машўулотларга кечикмасдан етиб келиш ҳамда
сабабсиз
биронта ҳам дарсни қолдирмаслик, дарсда тартиб сақлаш, уй вазифаларини ўз вақтида бажариш
каби ҳолатлар таълим жараѐнининг муваффақиятини, шунингдек, ўқувчиларнинг чуқур билим
олишлари учун имкон яратади. Шундай экан, қайсики ўқув юртида ўқитувчи ва ўқувчилар
жамоаси интизом қоидаларига қаттиқ риоя қилса, ўша ўқув юртида ўзлаштириш юқори дара-
жада бўлади, тарбиявий ишларни ташкил этишда юксак натижалар қўлга киритилади.
Ўқувчиларнинг онгли интизомини қарор топтиришда кундалик ҳаѐтий режим ҳамда
унга қатъий амал қилиш муҳим аҳамият касб этади. Ўатъий дарс жадвали, синфдан ва мактабдан
ташқари тарбиявий тадбирларни уюштириш ва уларни ўтказиш, кундалик фаолиятни аниқ ре-
жалаштириш ўқувчининг шахсий ҳаѐтини муайян тартибга солишга хизмат қилади.
79
Ўқувчиларнинг кундалик ҳаѐтий режимини ишлаб чиқишда мактаб ва мактабдан
ташқари таълим муассасалари муайян ўрин эгаллаши лозим. Улар орасида номувофиқлик
бўлмаслиги керак. Умумий ўрта таълим мактаблари тарбиявий тадбирларни режалаштираѐт-
ганда мактабдан ташқари таълим муассасалари тадбирлар режасини, мактабдан ташқари таълим
муассасалари эса умумий ўрта таълим мактабларининг тадбирлар режаси мазмунини инобатга
олиши лозим. Шунингдек, улар ўқув-тарбиявий тадбирларни биргаликда ўтказишлари
янада
мақсадга мувофиқ бўлади.
Ўқувчиларни кундалик режимини ўз ташаббуслари билан тузиш ва бажаришга ўргатиш
муҳимдир. У ўзининг кундалик режимини мактаб ва мактабдан ташқари муассасалар иш режаси
билан мувофиқлаштиришга эришиш мақсадга мувофиқдир. Кундалик режимни тузиш, унга
риоя қилиш, фаолият турларини, иш ҳажмини, дам олиш, овқатланиш,
ухлаш ва гигиена та-
лабларига амал қилиш кабиларга ажратиладиган вақтни белгилаш шартини ота-оналар ва
ўқитувчилар уларга ѐрдамлашишлари яхши натижалар беради.
Кундалик режимга амал қилиш фақат организмнинг физиологик қувватига ижобий
таъсир кўрсатиб қолмай, балки иш учун зарур тартибни юзага келтиради, унинг
бажарилишини
енгиллаштиради, режимга, интизом талабларига ижобий муносабатни шакллантиради.
Онгли интизом туйўусини ўқувчиларда шакллантириш қуйидаги мазмундаги фаолиятни
ташкил этиш асосида кечади:
а) мақсадга мувофиқ талабларнинг қўйилиши ҳамда уларнинг ўқувчилар томонидан
бажарилишини узлуксиз, доимий назорат қилиб бориш;
б) ижтимоий-ахлоқий ва ижтимоий-ҳуқуқий меъѐрлар моҳиятини тушунтириш;
в) онгли интизом мезонларидан бири бўлган интизомли хулқ, характер ва ирода си-
фатларини ҳосил қилиш мақсадида машқ қилдириш ва ўргатиш;
г) раўбатлантириш ва жазолаш. Раўбатлантириш – ўқувчининг намунали хулқи учун
бошқаларга ибрат қилиб кўрсатиш, фахрий ѐрлиқлар билан тақдимлаш, деворий газетада ушбу
ўқувчи тўўрисида
кичик маълумотнома бериш, унинг суратини махсус доскага қўйиш,
ота-онасининг номига ташаккурнома юбориш ва бошқалар. Жазолаш – ўқувчи (талаба)нинг
хатти-ҳаракати ва фаолиятини жамоа муҳокамасига қўйиш каби ҳолат асосида ташкил этилади.
Юқорида билдирилган фикрларга таяниб қуйидаги хулосаларга келишимиз мумкин:
1.
Маънавий-ахлоқий тарбияни ташкил этиш ижтимоий тарбиянинг муваффақия-
тини таъминловчи энг муҳим омил саналади. Маънавий-аҳлоқий тарбия барка-
мол шахсни шакллантириш негизи, асосидир. Шу боис, ушбу тарбияни ташкил
этиш таълим муассасалари фаолиятининг муҳим ва ажралмас таркибий қисми-
дир.
2.
Таълим муассасаларида маънавий-ахлоқий тарбияни йўлга қўйилишининг
қуйидаги турлари алоҳида аҳамиятга эгадир: суҳбат, учрашув, эрталик, ҳафта-
лик, ойлик, кўрик, конференция, баҳс, мунозара ва бошқалар.
80
3.
Онгли интизом шахс фаолиятининг ижтимоий-ахлоқий ҳамда ижти-
моий-ҳуқуқий меъѐрлар талаблари асосида ақлий қувватга таянган ҳолда ташкил
этиш кўрсаткичидир.
Онгли интизом тарбияси яхлит педагогик жараѐн бўлиб, унда ўқувчиларнинг ижти-
моий-ахлоқий ҳамда ижтиомий-ҳуқуқий меъѐрларга онгли муносабати шакллантирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: