Ж. Ҳасанбоев, Ҳ. Сарибоев, Г. Ниёзов, О. Ҳасанбоева, М. Усмонбоева


§ 3. Ахлоқий тарбиянинг йўллари ва воситалари



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/79
Sana06.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#744106
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   79
Bog'liq
Хасанбоев Педагогика

§ 3. Ахлоқий тарбиянинг йўллари ва воситалари 
Инсоннинг ахлоқий тарбияланганлиги унинг теварак-атрофдаги нарсаларга бўлган 
турли-туман муносабатларидан намоѐн бўлади. У инсоннинг ҳисларида, кечинмаларида ифо-
даланади ҳамда хулқ-атворида, хатти-ҳаракатида кўринади. Ахлоқий тарбиянинг мақсади 
шахсни ахлоқий шакллантиришдир. 
Шахснинг муҳим маънавий сифатлари бўлган ахлоқий онг, ҳиссиѐт ва хулқни ша-
кллантириш; ватанпарварлик, ватанга муҳаббат, Ўзбекистон герби, байроўи, мадҳиясига ҳур-
мат, инсонпарварлик, меҳнатга муносабат, жамоа билан биргаликда қилинадиган изланишларга 
муносабат, онгли интизом ва бошқа туйўуларни камол топтириш ахлоқий тарбиянинг асосий 
вазифаларидир. 
Ахлоқий тарбиянинг мазмуни аввало, ўқувчиларнинг амалий фаолиятларида, ўқиш, 
меҳнат, жамоатчилик ишларида, уларнинг муносабатлари характерида, ўзаро таъсир кўрсатиш 
усуллари, хулқ-атвор меъѐрларини ўзлаштиришларида намоѐн бўлади. 
Ахлоқий тарбия ѐши ва ўқувчининг тўўри йўналиш олиши учун ҳал қилувчи таъсир 
кўрсатадиган муҳитни (оила, ўртоқлар ва дўстлар муҳити) ҳам ҳисобга олганда шахснинг бутун 
ҳаѐтий фаолияти жараѐнида амалга оширилади. Ахлоқий тарбиянинг йўл ва усуллари ўқувчи-
ларга ахлоқий сабоқ бериш каби махсус ишни ташкил қилишда алоҳида хусусиятга эга. Ушбу 
йўлларни кўриб чиқайлик. Ахлоқий билим бериш бир қанча тарбиявий вазифаларни бажаради: 
инсон ҳаѐти ва маданиятининг ахлоқий қадриятлари тўўрисида кенг тасаввур беради. 
Ахлоқий тасаввурлар, қараш, мулоҳаза, баҳо бериш каби тушунчаларни шаклланти-
ришга ва шу асосида ахлоқий эътиқодни юксалтиришга таъсир кўрсатади, яъни: 
- ўқувчиларни ўзларининг ахлоқий тажрибаларини мушоҳада қилишлари ва бойити-
шларига ѐрдам беради; 
-
турли манбалардан ахлоқ тўўрисида олинган билимларни тўўрилайди; 
-
шахснинг ўзини ахлоқий тарбиялашга замин яратади. 
Ахлоқий билим беришни ташкил қилишда ўқувчиларнинг ѐш хусусиятларини, улар-
нинг шахсий ахлоқий тажрибаларини, ахлоқий меъѐрлар тўўрисидаги хабардорлик даражасини, 
ахлоқ соҳасидаги ўзлаштирган билимларнинг ахлоқий талаблари билан муносабатини ҳисобга 
олиш зарур. 


81 
Ахлоқий билим асосан ахлоқ тўўрисидаги суҳбатлар, маърузалар, мавзуи, кечалар, 
турли касб намояндалари билан учрашувлар, ўқувчилар конференциялари ва бошқа воситалар 
билан амалга оширилади. 
Ахлоқий меъѐрларни тушунтириш ахлоқий билимларнинг пойдевори бўлиб хизмат 
қилувчи дунѐқарашга таянганда самарали амалга оширилади. 
Шахснинг ахлоқий ривожланиши ахлоқий эҳтиѐжларни шакллантиришни ўз ичига 
олади: меҳнатга, мулоқотга, маданий қадриятларни ўзлаштиршига, билиш қобилиятини риво-
жлантириш ва бошқаларга эҳтиѐж излайди. Бу эҳтиѐжлар ўқувчилар фаолияти ва муноса-
батларининг реал тажрибасида ривожланади. Кўп қиррали фаолият жараѐнида хат-
ти-ҳаракатнинг ижтимоий фойдали кўникмалари, ахлоқий одатлар, барқарор муносабатлар 
шаклланади. 
Ахлоқий тажриба тўплаш учун фақат баҳолаш ва хулқнинг одатдаги формаларини 
талаб қилувчи фактлар катта аҳамиятга эга бўлмайди. 
Ҳодисаларнинг хилма-хиллиги, ҳар бирининг кўп қиррали, ѐши, лавозими, ижтимоий 
ҳолати, 
мижози, 
ҳаѐтий 
биографияси 
турлича 
бўлган 
кишиларнинг 
ишидаги, 
фикр-мулоҳазаларидаги, хатти-ҳаракатидаги чалкашликлар ва баъзан зиддиятлар ҳам ўқувчи-
ларга турлича мураккаб бўлган кўплаб янги вазифалар юклайди. Уларни таҳлил қилиш, ҳар 
бирининг ечимини излаш, топилган йўлнинг тўўрилигини текшириб кўриш ахлоқий тажриба 
тўплашнинг муҳим йўлидир. 
Ахлоқий меъѐрларни ўзлаштириш инсоннинг бу меъѐрларига эмоционал муносабати 
билан бойийди. Ахлоқий меъѐрни маълум маънода у ѐки бу хатти-ҳаракатни келтириб 
чиқаришга ундовчи сабаблар ҳам белгилайди. 
Ахлоқий туйўу, ахлоқий изтироб ва ахлоқий муносабатлар қатъий шахсий маънавий 
қиѐфага эга. Улар инсонни олижаноб ҳаракат ва ниятлардан қониқтиради, ахлоқий меъѐрларни 
бузганликларида виждон азобига солади. 
Психологларнинг аниқлашича, кичик мактаб ѐши ахлоқий талаб ва меъѐрларини 
ўзлаштиришга мойиллигининг юқорилиги билан характерланади. Бу шахс ривожланишига ўз 
вақтида ахлоқий пойдевор қўйиш имконини беради. 
Ўсмирлик ѐшида яқин атроф-муҳитини ўзлаштиришда муайян тажриба пайдо бўлади, 
тенгдошлар билан барқарор алоқалар ўрнатилади, ўз-ўзини англаш, хусусий шахсини тас-
диқлашга эҳтиѐж кучаяди, ўсмир атрофидаги кишилар намунасига эргашади, идеал ахтариш, ўз 
мавқеини белгилаш воситасини танлашга интилади. Ахлоқий тарбияни тўўри амалга ошириш 
шахснинг гармоник ривожланиши, унинг ахлоқий соўломлиги учун катта аҳамиятга эга. 


82 

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish