344
Маълумки, фосфор нуклеин кислоталар (РНК ва ДНК) каби
макромолекуляр
тузилмаларда
ва
ҳужайра
мембраналаридаги
фосфолипидларнинг шаклланишида алоҳида аҳамиятга эга.
Шунингдек, у
энергия узатишда асосан АТФ нинг фотосинтез ва нафас олиш каби асосий
метаболик жараёнларда иштирок этадиган ҳужайраларнинг метаболик
механизмларида мавжуд бўлган энергияга бой фосфат эфирларида муҳим рол
ўйнайди. Шу ҳусусиятдан келиб чиқиб ўсимликларнинг оптимал ўсиши
фосфорга бўлган эҳтиёжни келтириб чиқаради [8] ва шунинг учун
ўсимликнинг ўсиш ва ривожланиши тупроқдаги фосфорнинг мавжудлигига
ва ўсимликнинг тупроқдан фосфорни ютиш қобилиятига боғлиқ [2].
Ўсимликларда фосфорнинг истеъмол қилинишига кўплаб
омиллар таъсир
қилади. Энг муҳимлари орасида тупроқда фосфор мавжудлиги, ҳарорат ва
фосфорни ютишда илдизларнинг самарадорлиги.
Картошкадан бу ўсимликнинг илдиз зичлиги пастлиги сабабли одатда
иқтисодий жиҳатдан фойдали ҳосил олиш учун кўп миқдордаги фосфат
ўғитлари (60 дан 80 кг га-1 Р гача) талаб қилинади, чунки тупроқдаги
фосфорнинг тарқалиши жуда секин бўлганлиги сабабли ўсимлик томонидан
фосфорнинг сўрилишини қийинлаштиради [2].
Фосфорнинг кўп қисми илдизга тушганда ёки ксилема орқали пояга ёки
баргларга кўчирилгандан сўнг органик шаклларга айланади. Фосфор ҳеч
қачон ўсимликларда синтезланмайди, фақат тупроқдан ўзлаштирилади [6].
Ўсишнинг дастлабки босқичларида фосфор етишмовчилиги бўлган ёш
ўсимликлар яшил рангга эга бўлади. Макроэлементлар
етишмовчилиги
аломатлари бўлган кекса барглар одатда қуюқ яшил рангда кўринади [9].
Картошкада фосфор етишмаслиги апикал ўсишини секинлаштиради,
натижада майда, қаттиқ ўсимликлар пайдо бўлади; илдизларда крахмал ҳосил
бўлишини пасайтиради ва илдизларда некротик доғлар пайдо бўлади [10];
фотосинтездан баргларнинг CО2 ни ютиш қобилиятини пасайтиради;
фосфорнинг хлоропластлардан экспорт қилинишини олдини олади ва
фосфорларнинг етарли даражада
таъминланмаслигига олиб келади, шу
сабабли
сахароза
синтезига
салбий
таъсир
қилади
ва
илдиз
ривожланишининг кечикишига олиб келади [9].
Илдиз униб чиқишида фосфорнинг етарли миқдорда бўлиши энг яхши
тупни ҳосил бўлишини таъминлайди. Фосфат ўғитларидан фойдаланиш
крахмал сифатига таъсир қилиши мумкин. Илдизда Р миқдорининг
кўпайиши билан крахмалнинг ёпишқоқлиги ҳам ошади. Крахмал одатда
озиқ-овқат маҳсулотларида маҳсулот қийматини оширувчи
восита сифатида
ишлатилганлиги сабабли, яхши фосфат билан озиқланиш катта фойда
келтириши мумкин.
345
Тажриба Гулистон давлат университети Экспериментал биология
лабораториясида олиб борилди. Тажриба объекти сифатида танлаб олинган
картошканинг Пском ва Умид-2 навларига назорат вариантидан ташқари Р
ли озуқа сифатида KH2PO4 нинг турли концентрациялари (4,16,48 гр/л) дан
фойдаланилди. Тажриба асосида иккала навда ҳам KH2PO4 нинг (16 гр/л)
концентрацияли озуқа вариантида оптимал ҳолатлар қайд этилиб,
кўрсаткичларда фарқлар кузатилди ва қуйидаги натижалар олинди:
Пском навида илдиз узунлиги (Р;16 гр/л) да 36,7 см
ни ташкил этган
бўлса, Умид-2 навида 42,3 см ни ташкил этди. Илдизлар сони Пском навида
(Р;16 гр/л) да 32 тани ташкил этган бўлса, Умид-2 навида 19 тани ташкил
этди. Илдиз оғирлиги бўйича ҳам фарқлар қайд этилиб, Пском навида (Р;16
гр/л) да 3,812 гр ни ташкил этди ва Умид-2 навида 2,103 гр ни ташкил
этганлиги кузатилди.
Натижалардан кўриниб турибдики, навлар орасида ҳам фарқлар қайд
этилган бўлиб, Пском нави илдиз ҳусусиятлари бўйича устунликка эришди.
Do'stlaringiz bilan baham: