МуғаллиМ ҳәМ үзликсиз билиМлендириў
60
Тарихчи олим М.Хашимов ўз тадқиқотида ҳам шунга ўхшаш: «...–Ўзбекистон
халқлари ижтимоий ҳаёти ва тараққиётида диний бағрикенглик тамойиллари-
нинг тарихий ва замонавий мезонлар асосида ўрганиш, унинг ҳозирги давр учун
аҳамиятини аниқлаш;» ёки: «...–Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва диний
бағрикенгликни қарор топтириш ҳамда мустаҳкамлаш борасида амалга ошири-
лаётган ишлар дунё миқёсида эътироф этилиши ва орттирилган тажрибани жаҳон
ҳамжамиятида тарғиб этиш йўлларини ўрганиш;» каби вазифаларни ечишга эътибор
қаратган.
Ўзбекистонда ҳадисларни ўрганишнинг педагогик масалалари узоқ ўтмиш
ижтимоий-иқтисодий даври таъсирида шаклланди. Бу йўналишда тадқиқот олиб
борган илм аҳллари маънавий меросимиз бўлиб ҳисобланмиш – ислом динининг
туб моҳиятини тушуниб етишга, мазкур ҳодисанинг авлодлар учун зарур бўладиган
тарбиявий жиҳатини, аниқроғи педагогик имкониятини намоён қилишга ҳаракат
қилганлар. Ушбу тадқиқотлар, илмий тавсиялар, фикрлар ва тарбиявий қарашларнинг
барчаси миллатимиз кишиларининг ислом динига, ҳадисларга бўлган муносабатини
ижобий жиҳатдан шакллантиришда маълум аҳамият касб этишини исботлай олди.
Ўзбекистонда ислом динига бўлган муносабатнинг шаклланиши маънавий етук
инсон ривожи билан боғлиқ бўлган ижтимоий педагогик жараён сифатида педагогика
тарихида муҳим назарий аҳамиятга эгадир. Шунингдек, ислом дини тарихи, фалса-
фаси, педагогикаси ва психологияси тарихий даврларни ўзида мужассам этган бўлиб,
моҳияти жиҳатидан ҳадисларда тарбиявий мазмун вужудга келишига сабаб бўлган.
Адабиётлар:
1. Алимова з.И. Ижтимоий адолат тамойилларининг ислом динида намоён бўлиш хусусият-
лари (фалсафий таҳлил): Фалс. Фан. Номз. Дисс...автореф. Тошкент, 2002. – 24 б.
2. Артыков Н. Формирование нравственной личности учащихся на основе национальных и
общечеловеческих ценностей: Автореф. Дисс… докт. Пед. Наук. Ташкент, 2000. – 41 с.
3. Жўзжоний А.Ш. Ислом ҳуқуқшунослиги, ҳанафий мазҳаби ва Ўрта Осиё фақиҳлари
(масъул муҳаррирлар: А.Х.Саидов, А.Мансур. – Т.: «Тошкент ислом университети», 2002. – 256
б.)
4. Исмоилова Д.А. Ислом динининг Туркистон ижтимоий-сиёсий, маънавий ҳаётидаги ўрни
ва роли (XIX аср охири – XX аср бошлари): Тарих фан. Номз. Дисс... Тошкент, 2006. – 147 б.
5. Хашимов М.И. ЮНЕСКО фаолиятида диний бағрикенглик тамойиллари (Ўзбекистон
Республикаси мисолида): Тарих фан. Номз. Дисс... автореф.. Тошкент, 2009. – 26 б.
6. Эркабоева Н.Ш. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда педагогик фикрларнинг ривожла-
ниши (1992-2005 й.й.): Пед. Фан. Докт. Дисс... Тошкент, 2007. – 290 б.
7. Ҳасанов А.А. Қадимги Арабистон ва илк ислом: I китоб. Жоҳилия асри // Таҳрир ҳайъати:
Ҳ.Кароматов, Н.Иброҳимов, з.Ҳусниддинов ва бошқ./, - Т.: «Тошкент ислом университети»,
2001. – 256 б.
РЕзЮМЕ
Ушбу мақолада ҳадисларни педагогик таҳлил этишда педагогика ва тарих фанлари манбала-
рини ўрганиш масалалари кўриб чиқилган.
РЕзЮМЕ
В этой статье исследуются источники изучения вопросов истории педагогики и истории
науки при педагогическом анализе хадисов.
SUMMARY
This article explores the sources of pedagogy and the history of science in the pedagogical analysis
of hadiths.
Do'stlaringiz bilan baham: |