МуғаллиМ ҳәМ үзликсиз билиМлендириў
61
Байматова А.Г.
Тошкент шаҳар ҳалқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг
малакасини ошириш институти “Педагогика, психология ва таълим менежменти”
кафедрасининг катта ўқитувчиси
ЁШлАРНи КАСБ-ҳуНАРГА йўНАлТиРиШдА
ТАЪлиМ-ТАРБияНиНГ изЧиллиГи
Таянч сўзлар:
касбий йўналтириш, ўқувчилар, касб эгалаш, тарбия, ахлоқ, таъ-
лим.
Ключевые слова:
профессиональная ориентация, учащиеся, овладение про-
фессией, воспитание, нравственность, образование.
Key words:
vocational guidance, pupils, mastering the profession, upbringing,
morality, education.
Комилликка етиш учун бир умр кам. Икки умр керак. Балки уч умр. Комил инсон
тўғрисида тинмай ўйлаган заминдошимиз Насафий шундай мутаамил этган: “Кўп
одамлар камолот йўлига кирдилар, аммо гирдобга ғарқ бўлдилар ва мақсадига етол-
мадилар, муродлари ҳосил бўлмади”. Унга Умар Хайём ҳам жўр бўлган: “Тинмайин
изладим комили инсон”.
“Биз, – дейилади Муқаддас битикларда, – омонатни, яъни комилликни кўкларга,
ерга ва тоғларга таклиф этдик. Улар омонатни ўз зиммаларига олишдан чекинди-
лар ... Фақат одам уни ўз устига олди”. Аҳли илм комилликни илму-маърифатда деб
билади, аҳли давлат-адлу фароғатда, аҳли шайдо-висолу садоқатда, аҳли касб-ихлосу
хизматда, аҳли нафосат-назокату нафосатда, аҳли ахлоқ-адабу мурувватда, аҳли дин
ботинда, тасаввуфда деб билади.
Энг мукаррам, энг онгли мавжудот – одамзоднинг буюк кашфиётларидан бири
бу мукаммал дунё ўзининг руҳи, тафаккури ва меҳнати билан яратилишини англаб
етганлигидир. Шунинг учун инсон етукликни икки томондан, биринчидан, ўз ички
руҳий оламидан, иккинчидан, тафаккури ва амалиётидан, яъни ташқи оламдан излаб
келади.
Етуклик инсоннинг ўзида. У ўзи учун ўзи маёқ, ўзи ўзининг халоскори, ўзи
ўзига бошпана, нажотни ҳам ўзидан излаши лозим. Одам комилликка эришиш учун
буюк руҳий жасоратларга тайёр бўлиши, ўткинчи нарсалардан муқаддас нарсаларни
ажрата билиши зарур.
Бу фикрлар кейинчалик Яссавия ва Нақшбандия таълимоти, замахшарий, Кубро,
Абу Али ибн Сино, Навоий каби алломалар ҳаёти ва ижодида ҳам ўз аксини топди.
Комил инсонга хос фазилатларни кимдир ватанпарварликда, адолатпарварлик ва
халқпарварликда, кимдир меҳнатсеварликда, яхши хулқ-атворда, яна кимдир эл-юрт
ташвиши билан яшашда, каттани ҳурмат, кичикни иззат қилишда, меҳр-оқибатли,
илм-маърифатли бўлишда деб билади. Шубҳасиз, баркамол инсон учун бу хислатлар-
нинг барчаси муҳим. Ньютондан, “Сиз ажойиб кашфиётларга қандай эришдингиз?”, –
деб сўрашганида, у: “Мен буюк аждодлар елкасида ўтиргандим”, – деб жавоб берган
экан. Демак, биз буюк аждодларимиз меросидан унумли фойдалана билишимиз ўта
муҳим.
Тарих ва аждодларимизнинг ўлмас руҳи бизни ҳамиша хушёрликка чорлайди.
Киммиз, яшашдан мақсадимиз нима, имон-эътиқодимиз бутунми, бахт-саодатга
Do'stlaringiz bilan baham: |