Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары


МуғаллиМ ҳәМ үзликсиз билиМлендириў



Download 3,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/152
Sana02.07.2022
Hajmi3,32 Mb.
#729584
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   152
Bog'liq
3-2017

МуғаллиМ ҳәМ үзликсиз билиМлендириў
63
– Кўрдингми ўғлим, отангни алдаб бўлмас экан. Энди ишламасанг бўлмайди. 
Бора қол, ўғлим, кунига ақалли ўн беш тийиндан топганингда ҳам бир ҳафтада бир 
сўм бўлади, шу пулни отангга олиб бормагунингча барибир у ишонмайди, – дебди.
Ўғли онасининг гапига кириб, бир ҳафта меҳнат қилибди. Бировнинг ҳожатини 
чиқариб, бировларнинг нарсасини кўтариб, бир сўм топибди-да, отасига олиб келиб 
берибди.
Мўйсафид бу пулни ҳам ҳидлаб кўриб, ўчоққа ташлаб юборибди-да:
– Йўқ, ўғлим, бу пулни ҳам меҳнат қилиб топмагансан, - дебди.
Ўғли бунга чидаёлмай, ёниб турган ўчоққа қўлини тиқиб, пулни олибди-да, ота-
сига қараб:
– Эсингизни едингизми ота, – дебди. – Ахир шу пулни деб мен бир ҳафта белим 
букилиб ишладим-ку, сиз бўлсангиз, бу пулни ёндириб юбормоқчисиз-а!
– Бу бир сўмни ўзинг ишлаб топганингга мана энди ишондим, – дебди шунда 
отаси. 
– Нега деганда, юрагинг ачиди. Кўрдингми, ўғлим, меҳнат қилиб пул топиш шун-
чалик қийин. Ишласанг тўясан, бою бадавлат бўласан. Ишламасанг, очингдан ўласан. 
Шундай қилиб, ота мол-мулкини васият билан ўғлига қолдириб, ўзи борса келмас 
жойга равона бўлган экан. 
Меҳнат асосан икки турли бўлади: ақлий меҳнат ва жисмоний меҳнат. Инсоният 
қўл ва бошқа аъзолари ёрдамида жисмоний куч сарфлаб амалга оширадиган ишлар 
жисмоний меҳнатни ташкил этади. Жисмоний меҳнатни ақлий меҳнатдан ажрал-
ган ҳолда тушуниш мумкин эмас. Жисмоний меҳнат ақл ёрдамидагина мазмунли, 
сифатли ва маҳсулдор бўлади: ақлли одам кетмон чопса ҳам, трактор ҳайдаса ёки 
завод-фабрикада бирор жисмоний вазифани амалга оширса ҳам, унинг иши яхши 
натижа беради. Ақл аралашмаган ишнинг маҳсули бўлмайди. 
Ақлий меҳнат эгалари ўқитувчилар, шифокорлар, олимлар ва бошқалар бўлиб, 
улар маънавият эгаларидир. Агар жисмоний меҳнат эгалари жамиятни иқтисодий 
томондан таъмин этсалар, ақлий меҳнат эгалари инсониятнинг маънавий бойишига 
хизмат қиладилар.
Юқорида халқимизнинг ажойиб мақолини келтирдик. Бу макол “Меҳнат 
– меҳнатнинг таги роҳат” деб аталади. Меҳнат орқали эришиладиган “Роҳат” 
қуйидагилардан иборат: Улуғ боболаримиз ўзларининг меҳнатсеварликлари билан 
номларини тарих саҳифасига ёзиб қолдиришган. Жисмоний ҳаётдан кўз юмушганига 
беш-ўн аср ўтган бўлса ҳам руҳан тирик, номлари барҳаёт. Ҳаётда ном қолдиришдек 
“роҳат” борми, оламда.
Ёшликданоқ бирор ҳунар ё касб этагини маҳкам ушлаган йигит-қизлар ўз 
ўринларини топадилар, қоқилмайдилар. Ота-боболардан қолган ҳикматда “Бир 
йигитга қирқ ҳунар оз” дейилади. Инсон ўзининг болалик давридан меҳнат қилишга 
ўрганиб, бирор ўзига ёққан касбни эгаллаб бориши ва келажакда меҳнатсевар инсон 
бўлиб етишмоқ учун ҳаракат қилиши керак. Эл-юрт орасида ўз касбининг моҳир 
устаси бўлган, қўлида гулдек ўунари бўлган кишиларни одамлар эъзозлаб ҳурмат 
қиладилар.
Ота-оналар фарзандларига таълим-тарбия бериш, уларда касб-ҳунарга бўлган 
қизиқишни ошириш, масъулиятни кучайтириш мақсадида қуйидаги маслаҳатларни 
бериб борсалар, мақсадга мувофиқ бўлади: “Ишнинг оғир-енгили бўлади-ю, аммо 
оқ-қораси, яхши-ёмони бўлмайди. Баъзилар қора меҳнат деб жирканган ишга 
сидқидилдан қўл урсангиз, бу иш сизни ўзига шу қадар тортадики, сиз ҳаётингизни 
ўша ишсиз тасаввур эта олмай қоласиз. Меҳр ва иштиёқ билан бажарилган ҳар қандай 



Download 3,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish