Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары


МуғаллиМ ҳәМ үзликсиз билиМлендириў



Download 3,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/152
Sana02.07.2022
Hajmi3,32 Mb.
#729584
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   152
Bog'liq
3-2017

МуғаллиМ ҳәМ үзликсиз билиМлендириў
65
билан мен ёшимизни яшаб, ошимизни ошаган бўлсак, бу ёнғоқларингиз қачон ҳосилга 
киради-ю, сиз қачон мевасидан ейсиз? Охир умрингизда мана шу боғдаги мевалар-
нинг борига қаноат қилиб, соя-салқинда тинчгина ғазал битиб ўтиравермайсизми?
Дўстим, яхшидан боғ қолади, деган нақлни эшитганмисиз? Мен бу кўчатларни 
ўзим учун эмас, мана шу маҳалламиз кўчаларини чангитиб юрган болакайлар, бал-
ким уларнинг ҳам болалари учун экаяпман. Бир кун келиб шу кўчатларнинг ҳар бири 
азим дарахт бўлиб ҳосил бера бошласа, одамлар унинг мевасидан тотиб, кўришганда, 
“Бу боғ Мир Алишердан қолган!” – дейишса, шунингн ўзи менга ҳар қандай неъмат-
дан лаззатлироқдир, деб жавоб берибди.
Бу гапларни эшитган Султон Ҳусайн Мир Алишернинг саховатига қойил қолиб, 
унга бир ҳамён тўла тилла чиқариб берибди.
– Ана, кўрдингизми дўстим! Экаётган кўчатларим ҳозирданоқ ҳосил бера бош-
лади, – дея кулиб қўйибди Мир Алишер.
Султон Ҳусайн Мир Алишернинг ҳозир жавоблигига яна бир бор қойил қолган 
экан.
Касб-ҳунарнинг афзаллиги, тўғри танланган ҳунар орқасидан баланд мартаба ва 
шон-шуҳратга эришиш мумкинлиги тўғрисида Кайковуснинг “Қобуснома” асарини 
олтинчи бобида қуйидагича мулоҳаза юритилган: “Эй фарзанд, огоҳ бўлки, ҳунарсиз 
киши ҳамиша фойдасиз бўлур ва ҳеч кишига нафъ еткурмас. Билурсанки, хори 
муғилон (тиканли бута)нинг тани бордур, аммо сояси йўқдир. Ҳунарсиз киши ҳам 
хори муғилон янглиғ на ўзига ва на ўзгага фойда берур. 
Агар киши ҳар қанчаки олий насаб ва асл бўлса, аммо ҳунари бўлмаса, 
ҳалойиқнинг иззат ва ҳурматидин ноумид бўлур. Агар кишида ҳам насаб гавҳари ва 
ҳам ҳунар зевари (безак, зийнати) бўлмаса, ундан баттарроқдир.
Юқорида келтирилагн фикрлардан кўриниб турибдики, киши ўз билими, 
қизиқиши ва лаёқати орқали меҳнат қилиб эришган касби ва ҳунари орқали элда азиз 
ва баланд мартабали бўлади. Ота-она ўз зийраклиги ва эътибори туфайли фарзанд-
нинг қизиқишларини ўз вақтида фаҳмлаб, англаб уларни фарзандлари мойил бўлган 
касб-ҳунарга йўналтирсалар нур устига аъло нур бўлур. 
Касб-ҳунарни мукаммал ўрганиш учун инсонда қунт, сабр ва бардош бўлиши 
кераклиги ҳақида Қобусномада қуйидаги фикрлар келтирилган: Ҳунардин яхшироқ 
нарса йўқтур ва донишдан улуғроқ нарса йўқтур, шармдин яхшироқ зевар йўқтур ва 
бадхўйликдин ёмонроқ душман йўқтур. Ҳунарни ул вақтда ўрганурсанки, агар бир 
соатни ҳам бекор ўтказмасанг. Ҳунарманд киши улдурким, фазли ва ҳунар сабаби 
била қадр ва мартабаси ўзгалардин баланд бўлғон эканини билиб, фазл ва ҳунарга 
аввалгидин зиёдроқ ҳаракат қилғай ва бурунгидин зиёдроқ фозил ва ҳунарманд 
бўлғай. Ҳар кишики бундоқ қилса тезда халқнинг орасида азиз ва улуғ бўлгай. Ҳунар 
ўрганмоқда меҳнат қилмоқ, баданни ялқовлик, яъни бекорчиликдан қутқармоқ фой-
далидур, нединким, бекорчилик баданнинг фасод ва беморлигига сабаб бўлур. Агар 
баданга ранж бериб, уни ўзингга мутеъ қилмасанг, қаҳр била мартабали бўла олмас-
сан, нединким, бадан коҳилликни (бўшликни) ва роҳатни дўст тутғони жиҳатидин 
ҳам ўз ихтиёри била сенга фармонбардор бўлмас. Ул сабаб билаким, баданда тасли 
ҳаракат йўқдур. У ҳаракатни фармон била қилур, ўз муроди била қилмас ва то сен 
буюрмағунча баданнинг ҳеч ишга рағбати бўлмас. Бас, эй фарзанд, баданни ўзингга 
мутеъ қил ва уни қаҳр била итоатга буюрғил.
Шу фикрлардан келиб чиқиб, биз фарзандни тарбиялаб, вояга етказиб, уни жами-
ятда ўз ўрнини топишга ёрдам беришимиз зарурдир. 



Download 3,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish