Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары


МуғаллиМ ҳәМ үзликсиз билиМлендириў



Download 3,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/152
Sana02.07.2022
Hajmi3,32 Mb.
#729584
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   152
Bog'liq
3-2017

МуғаллиМ ҳәМ үзликсиз билиМлендириў
62
эришиш йўлларини топдикми, ёшларга нима беряпмиз, келгуси авлодга нима 
қолдиряпмиз, деган азалий саволлар ўй-хаёлларимизни тарк этмайди. Бу муаммо-
ларни ҳар бир авлод ўзича, ўзининг онги, кучи, салоҳияти билан ҳал этади. Бир авлод 
босиб ўтган йўл, қўлланган усуллар бошқаси учун тўғри келмаслиги мумкин.
Ахлоқий тарбияни изчил ва тартибли амалга ошириш, ёшларни касб-ҳунарга 
йўналтиришда оила муҳити ғоят муҳим роль ўйнайди. Инсон ахлоқий, маънавий ва 
руҳий қиёфасининг пойдевори оилада қўйилади. Шунинг учун ҳам машҳур алло-
малар оила тарбиясига катта эътибор беришган ҳамда шу масалага бағишлаб қатор 
қимматли асарлар ёзишган. Доно халқимиз “Бола – бошидан, ниҳол – ёшидан” деган 
нақлни бежиз айтмаган. Модомики шундай экан, ёш авлодни таркиб топтириш, тар-
биялаш, уларда меҳнат, ҳунар, илмга бўлган муҳаббатни ошириш ишларини ёшлик-
дан, оиладан бошлаш керак. Бинобарин, оиладаги тарбия жараёнида ҳар бир дақиқа 
ва фурсатни бой бериш орқали ота-оналар кейинчалик кўпгина қийинчиликларга дуч 
келадилар.
Меҳнат билан топилган бир сўм
Ҳикоят: Бир кишининг бир ўғли бор экан. У жуда ҳам дангаса экан. Ҳеч меҳнат 
қилишни истамас, бир пақир ҳам пул тополмас экан. Отаси уни қўлидан келганича, 
қартайиб, касал бўлиб қолгунича боқибди, кўрпа-ёстиқ қилиб ўрнидан туролмай 
қолганидан кейин, бир куни хотинини чақириб шундай дебди:
– Бор бисотимни ўғлимга қолдиргандан кўра, бегонага берганим яхши. У
ялқовнинг қўлидан ҳеч иш келмайди, ишлаб бир сўм ҳам топа олмайди.
Она шўрлик куйиб-пишиб ўғлининг ёнини олибди:
– Бир сўм ҳам топа олмайди, деганингиз нимаси?!
Эри бўлса ўзиникини маъқуллаб:
– Қани, қўлидан келса, ишлаб бир сўм топиб келсин, бор бисотимни унга 
қолдирай, – дебди. 
Бўпти, – деб жавоб берибди она.
Бориб ўғлига бир сўм берибди-да, унга:
– Кечгача айланиб юргин-да, кечқурун келганингда отангга шу пулни бериб, ўзим 
ишлаб топдим , дегин, - деб ўргатибди.
Ўғли худди онаси айтгандай қилибди. Кечқурун отасини ёнига келибди-да, ҳалиги 
бир сўмни бериб:
– Бу бир сўмни деб роса ишладим-да, ўзи ҳам ўлгудек чарчадим, - дебди.
Отаси бир сўм пулни олибди-да, ҳидлаб кўриб ўчоққа ташлаб юборибди.
– Буни сен ишлаб топмагансан, – дебди отаси ўғлига.
Ўғли кулиб чиқиб кетибди. Она шўрлик энди нима қилсин?
У ўғлига тағин бир сўм берибди-да, шундай деб уқтирибди:
– Куни билан бекор санқиб юрсанг ҳам майли, фақат кечқурун икки чақиримча 
ердан чопиб келгин, бир оз терлагин, кейин отангнинг ёнига кирганингда бу бир 
сўмни пешона тери тўкиб топдим, дегин.
Ўғли худди шундай қилибди. У кечқурун отасининг ёнига ҳаллослаб кириб шун-
дай дебди:
– Кўрдингизми, ота, терга ботиб кетдим, бир сўм топиш осон эмас экан.
Отаси бир сўмни олибди-да ҳидлаб кўриб, яна ўчоққа ташлаб юборибди.
– Мени алдай олмайсан, ўғлим, – дебди ота, – бу пулларни сен ишлаб топмаган-
сан.
Ўғли пинагини бузмай, кулиб уйдан чиқиб кетибди.
Онаси бундай ўйлаб кўрса, иш чатоқ, шунда:



Download 3,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish