МуғаллиМ ҳәМ үзликсиз билиМлендириў
64
“қора” иш ҳам тоза, кўнгилли, жозибадор бўлиб чиқади. “Қўли гул экан, отасига
раҳмат”, – деб кетади. Ҳар кун, ҳар вақт меҳнат бурчини камтарлик билан, керилмас-
дан, мақтанмасдан, вақтини бекор ўтказмасдан бажариб келган одам чинакам яхши
инсондир.
Меҳнат билан суяги қотган, меҳнати туфайли иззату ҳурмат кўрган ҳар бир ота-
она боласини ҳам меҳнат билан яшашини, меҳнати билан эл олдида шараф топи-
шини хоҳлайди. Ота-оналар болаларининг келажагини ўйлаб уларни кичиклигидан
меҳнатга солиб, чиниқтириб борадилар. Тўғри тарбиянинг энг таъсирли, энг сама-
рали усули ҳам шу.
Инсон бир ишга киришидан олдин, у ишнинг оқибатини яхшилаб ўйлаши керак.
Ўйламасдан, ишга тапир-тупур киришган киши бошлаган ишидан фойда кўролмайди.
Инсон эртага нима иш қилишини кечқурун ўйлаб бир қарорга келиши, яъни: “Мен
эртага аввал шу ишни қиламан, уни тамом қилганимдан кейин янги бир ишга кири-
шаман” деб ўйлаб, ҳар иш учун бир вақт тайин қилиши керак.
Ҳикоят: Жуда ҳам яхши кўнгилли, олим одам бор экан. Доимо яна ҳам яхши-
ликка ва юқори маълумотга эга бўлиш учун ғайрат қилар экан, бу олим одам ҳар куни
кечаси уйқуга ётишдан олдин бугун қилган ишларини кўз олдидан ўтқазиб, ўз-ўзидан:
“Бугун яхши бир иш қилдимми? Янги нарса ўргана олдимми?” – деб сўрар экан. Агар,
яхши фойдали бир иш қилган бўлса, “Бугуним бекорга кетмади”, – деб жуда севи-
нар экан, агар шу кун ҳеч бир яхшилик қилмаганини, янги бир нарса ўрганмаганини
билса, жуда ҳам қайғуланиб, кўзига уйқу келмас экан. Эртаси кун қўлидан келганча
яхшилик қилишга, янги бир нарса ўрганишга ғайрат қилар экан.
Ота-оналар юқорида келтирилган ёки шунга ўхшаш ҳикоятларни ўз фарзандла-
рига намуна сифатида айтиб беришлари мумкин. Бу уларнинг ўз келажаклари ҳақида
қайғуришларига, вақтдан унумли фойдаланишларига, кунларини режалаштиришла-
рига яхши фойда ва самара беради. Барча инсонлар ўша олим, доно одам каби ҳаракат
қилишлари керак. Биз ҳам ҳар куни кечқурун ўтказган кунимизнинг ҳисобини
ўз-ўзимиздан сўрайлик.
Шундай қилсак, яхшилик қилишимиз, олган маълумотимиз кундан-кун кучая
боради. Одамлар ҳар қанча яхшилик қилсалар, ҳар қанча маълумотли бўлсалар,
ўшанча бахтиёр бўладилар. Ҳар иш олдин оғир туюлади. Бу оғирликни сабр ва чидам
енгади. Шунинг учун боболаримиз: “Сабр бир дарахт, ўзи аччиқ бўлса ҳам, меваси
шириндир”, – деганлар.
Инсон истагига эришиш учун сабрли, чидамли бўлиши керак. Сабрли, чидамли
бўлмаган киши ҳеч нарса ўрган олмайди. Ғайратли, ишчан киши ҳеч вақт бўш
ўтирмайди, фойдали иш билан машғул бўлади. Ғайратли, ишчан болаларни ҳамма
севади.
Ривоят: Кўклам кунларининг бирида Султон Ҳасайн саройда ёлғиз ўтиравериб,
зерикиб кетибди-да, анча вақтдан бери Мир Алишердан дарак бўлмади, бориб
ҳолидан бир хабар олиб келай деб, дўсти яшайдиган маҳаллага йўл олибди.
Бориб қараса, Мир Алишер енг шимариб, боғда ишлаётган экан. Буни кўрган Сул-
тон Ҳусайн отидан тушиб, дўсти билан сўрашгач:
– Ҳорманг, дўстим! Нега шоирлар мажлисида кўринмай қолдингиз десам,
боғбонликни пеша қилибсиз-да! – дебди.
Мир Алишер ҳам белбоғи билан пешонасидаги терни артар экан:
– Кўклам келса кўчат эк, деган экан машойихлар. Шу боғдаги қуриган олмаларни
қўпориб ташлаб, ўрнига уч-тўрт туп ёнғоқ экаяпман, – деб жавоб берибди.
– Эй дўстим-эй, қариган чоғингизда боғ қилишни сизга нима кераги бор, ахир? Сиз
Do'stlaringiz bilan baham: |