85
уларнинг манбаларида бузилишлар ва ҳ.к. мавжуд бўлганда у билан
тўқнашиши натижасида рўё беради.
Электр эенргиясини таъсирида организмда пайдо бўладиган
реакциялар электр энергиясининг физикавий кўрсаткичларига (характерига,
электр токининг кучи, кучланиши, электр сиғими, электр тебраниши ва ҳ.к.)
танадан қандай йўналишда ўтиши ҳамда организмнинг функционал ҳолатига
боғлиқ. Одатда организм доимий ток таъсирини ўзгарувчан
ток таъсирига
нисбатан тезроқ сезади. Аммо енгил кучланишли паст тебранишли (50-60
ГЦ) ўзгарувчан ток ўзгармас токка нисбатан кучли таъсир кўрсатади, чунки
тўқималарнинг ўзгарувчан токга қаршилик кўрсатиши нисбатан пастдир.
Электр токини организмга шикастловчи таъсирининг оғирлиги унинг
кучланиш даражасига боғлиқ.
Тебраниши 40-60 ГЦ, кучланиш эса 40В бўлган электр токи организм
учун унча ҳавфли эмас. Кучланиши 100 В га етадиган 40-60 Гц электр токи
эса шартли патоген ҳисобланади. Бундай ток организмга фақат махсус
шароитлар мавжуд бўлгандагина таъсир этади. Кучланиш 200-500 В бўлган
электр токи патоген ҳалоқ қилиш ва шартли ўлдирувчи ҳисобланади. 500 В
дан юқори кучланишга эга бўлган электр токи мутлақо ўлимни чақиради.
Кучланиши 500 В дан юқори бўлган доимий электр токи худди шундай
кучланишли ўзгарувчан токка нисбатан ҳавфлидир. Ўзгарувчан
токнинг
тебраниши қанчалик юқори бўлса, унинг патоген таъсири ҳам шу қадар
кучсиз бўлади, шу сабали юқори тебранишли токдан даволаш мақсадида
фойдаланилади.
Электр токи ёш организмга ниҳоятда кучли таъсир кўрсатади, чунки
ёш организмнинг электр токига нисбатан қаршилиги паст бўлади. Электр
манбаи билан туташган хусусиятларининг токка қаршилик қилишида муаян
аҳамияти бор. Одатда ток манбаи терининг қанча катта сатхига таъсир этса
шунчалик оғир ўзгаришларни пайдо қилади. Электр токининг организмга
кўрсатадиган таъсирининг оғирлик даражаси, унинг қайси органдан ўтишига
ҳам боғлиқ. Чунончи, экспериментал шароитида бош орқали электр токининг
ўтказилганда ҳайвонларда худди шундай кучланишга
эга токни тананинг
бошқа сохаларидан ўтишига нисбатан кучли бўлишлиги ва уларни тезроқ
ҳалок бўлиши аниқланган. Электр токи юрак орқали ўтказилса; у вақтда
титроқ аритмияси пайдо бўлади, сўнг эса юрак фибрилияцияга учрайди ва
диастола фазасида тўхтаб қолади.
Электр токи яратадиган ўзгаришлар унинг таъсир этган муддатига
боғлиқ. Электр токининг таъсирига сезувчанлик ҳам хар хил бўлади. Бир
турнинг алохида фарқларини электр токига нисбатан сезувчалигининг
организм реактивлигига ва нерв системасининг функционал ҳолатига боғлиқ.
Оддатда нерв системаси қанчалик қўзғалувчан бўлса,
организмга электр
токининг таъсири ҳам шу қадар кучли реакция беради.
Электр токи организмда махаллий ва умумий ўзгаришларни чақиради.
Токнинг организмга таъсир этган жойида доира ёки овал шаклли, каттиқ
консистенцияси шиш пайдо бўлади. Шикастланган тўқималарнинг атрофида
эса кўпинча тарқоқ қизариш пайдо бўлади. Бу қизариш қон томирларининг
86
фалажланиш натижасида юзага келади. Булардан ташқари токнинг таъсирида
бўлган соҳада 70-80 фоиз ҳолларда “электрик куйиш” ошкор бўлади. (расм
3). Баъзида юқори кучланишли электр токининг организмга кирган ва
тўқималардан чиққан соҳаси (жойи)да пайдо бўлган ўзгаришлар назарга
ташланади.
Электр токининг организмда пайдо қиладиган
умумий аломатларига
бош оғриши, юрак ритми ва нафаснинг тезланиши, нерв ва мушакларнинг
фалажланиши; эдемалар киради. Кучли электр токининг организмга таъсири
натижасида асосан марказий нерв системасида қўзғалишнинг кучайиши
кузатилади.
Бу даврнинг бошланишида артериал босим ортади. Бироздан сўнг
марказий нерв системасидаги қўзғалиш
тормозланиш билан алмашинади,
бунинг натижасида артериал босим кескин суръатда пасаяди, нафас
секинлашади, бемор хушини йўқотади. Оғир электрик шок вақтида
беморнинг нафас маркази фалажланиши ва юрак фаолиятининг тўхташи
оқибатида ҳалок бўлиши мумкин, унга қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин: 1.
электр токининг нафас марказига бевосита таъсиридан; 2. юрак
қоринчаларини фибриляцияси туфайли пайдо бўладиган нафас марказининг
гипоксиясидан; 3. узунчоқ мияни озиқлантирувчи
томирларни кучли
спазмасидан келиб чиқади.
Электрдан жароҳатланиш натижасида юракнинг тўхтаб қолиши икки
механизм билан изоҳланиши мумкин. 1. Чунки электр токининг бевосита
юрак орқали ўтишидан қоринчалар фибрилляцияси юзага келади. 2. адашган
нервни
ва
юрак-томирлар
фаолиятини
бошқарувчи
марказни
қитиқланишидан артериялар тораяди ва юрак мушакларини озиқланиши
бузилади.
Электр
токи
тўқималарда
электролитик,
электротермик
ва
электромеханик ўзгаришлар ҳосил қилади. Токнинг таъсирида тўқималарда
пайдо бўлган биокимёвий ўзгаришар асосини электролиз ходисаси ташкил
қилади. Тўқималардан ўзгармас ток ўтганида электролиз жараёни ниҳоятда
кучли
бўлади.
Электролиз
натижасида
ҳужайра
мембранаси
поляризацияланади, тўқималарнинг бир томонида мусбат, бошқа томонида
эса манфий зарядли ионлар тўпланади. Тўқима ичидаги муҳит ион
зарядининг ўзгариш натижасида гидрофил ҳоссали оқсиллар юзага келади ва
дегидратация ҳамда денатурация жараёнлари
бошланади, ҳужайраларда
коагуляцион некроз ривожланади. Токнинг термик таъсири, электр
энергиясининг иссиқлик энергиясига айланишига боғлиқ. Бундай ўзгаришлар
оқибатида тўқималарда куйиш юзага келади. Электр токининг механик
таъсири натижасида эса, ток ўтган сохаларда механик энергия юзага келади.
Бу ўз навбатида тўқималар яхлитлигининг бузилишига сабаб бўлади.
Ультраюксак частотали ток (УВЧ) тўқималарга
аввал электротермик
таъсир кўрсатади, навбатдаги ривожланувчи ўзгаришлар эса электрокимёвий
реакциялар билан изоҳланади. Ультраюксак тезликли ток оқсил алмашувини
ва фагоцитозни кучайтиради. Бундан чиқадики, бундай электр токи билан
таъсир этишни яллиғланиш жараёнлари даволашда қўллаш мумкин. УЮТ
87
токнинг специфик махсус кимёвий хусусиятига боғлиқ таъсири натижасида
мембраналар атрофида ион зарядлари пайдо бўлади. Бунинг натижасида
коллоид бўлган цитоплазма оқсиллари чўкади аммо бундай чўқма қайта
ҳолига келувчи, тикланувчи жараён дир. УЮТ ток инсоннинг тана
ҳароратини оширади ва узоқ муддат таъсир қилганида тахикардия, аритмия,
уйқу босиш ва бош оғриши каби ўзгаришларга сабаб бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: