2.8. ТЕЗЛАНИШ ВА ВАЗНСИЗЛИКНИНГ ОРГАНИЗМГА
ТАЪСИРИ
Транспортнинг тез харакатланувчи турлари, аэронавтика, космонавтика
сохаларининг борган сари ривожланиши натижасида инсон анчагина кучли
тезланишга дучор бўлиб, унга боғлиқ бошқа таъсиротлар пайдо бўлмоқда
вазнсизлик холатини хис қилмоқда. Маълум шароитларда шу иккала омил
организм функцияларининг аҳамиятли даражада бузиши мумкин.
Кинетозлар
Кинотоз, тезланиш, харакатланишнинг ортиши оқибатидан келиб
чиқадиган касаллик (грекча kinesis-харакат) бўлиб, организмга турли муддат
давомида ўзгарувчан тезланишларнинг таъсирида пайдо бўлади. Кинетоз
чайқалиш, денгиз касаллиги, автомобиль касаллиги ва бошқалар каби номлар
билан юритилади.
Кинетозлар учун харакат координациясини бузилиши, бош айланиши,
кўнгил айнаш, қусиш, рангнинг оқариши, совуқ тер босиши, артериал
босимнинг пасайиши, юрак қисқариш сонининг камайши каби ўзгаришлар
хосдир. Оғир холларда депрессия, астения, хушнинг хираланиши кабилар
пайдо бўлиши мумкин. Тезланишнинг таъсири тўхтагандан сўнг одатда
кинетознинг симптомлари йўқолиб кетади.
Кинетозларнинг вужудга келиш сабаблари қуйдаги бўлиши мумкин:
1.Тўғри чизиқли (мусбат ёки манфий) тезланишлар, тўғри чизиқ бўйича
масалан: поездда, автомобилда харакатланиш, лифтда кўтарилиши ёки пастга
тушиш ва ҳ.к.
2.Радиаль ёки марказга интилувчи тезланиш, масалан, самолётда (эгри
чизиқ бўйича учиши) вираж ясаш ёки шўнғиб учиш, чархпалакда,
центрифугада айланиш ва ҳ.к.
3) Бурчакли тезланиш, бу холат айлана бўйича нотекис ҳаракат вақтида
пайдо бўлади.
4) Кориолис тезланиш, бу холат жисмнинг, жумладан тирик
мавжудотнинг бир хил бурчакли айлана бўйича ёки уни бир оралиқ бўйича
харакатида пайдо бўлади. Бир вақтни ўзида айлана марказига яқинлашади
ёки ундан узоқлашади. Кейинчалик икки холат асосан космик кемаларда
учганда айниқса катта аҳамиятга эга ва космик чайқалишнинг сабаби бўлиши
мумкин.
88
Ер шароитида (автомобиль, поездда ва ҳ.к. сафар қилганда) одам
организмга асосан тўғри чизиқли ва радиал тезланишлар таъсир қилади.
Уларни кучи 1-2д (1д 9,8 кг/см
2
) тенг бўлиб, организмга рефлектор йўл билан
салбий таъсир кўрсатади. Бу вақт қуйидаги тузилмалар ва рецепторлар
таъсирланади:
1) вестибуляр аппарт (мувозанат манбаи) тезланишни спецефик ва энг
сезувчан аъзоси ҳисобланади. Вестибуляр рецепторларининг сезиш
(қитикланиш) чегараси 0,01д тенг. Отолит аппаратининг механорепцеплари
асосан тўғри чизиқли тезланишларни қабул қилади, ярим ойсимон (ярим
айланма) каналчаларнинг ресепторлари эса бурчакли тезланишларни
сезгирлик билан қабул қиладилар: 2) проприорецепторлар (мушаклар,
бойламалар, пайлардаги нерв тузилмалари) ва тери ҳамда ички органларнинг
механорецепторлари тананинг силжишлари ва мушакларни тонусининг
ўзгаришида
қитиқланади.
3)
кўриш
рецепторлари
нишонларни,
ориентирларни тезлик билан силжишидан қитиқланади ва уларга уфқ ҳамда
булутларнинг силжиси, кўз олдидаги дарахт, уйларнинг лип-лип ўтиб
туриши каби таъсир кўрсатади 4) қорин бўшлиғи шиллиқ ва сероз
пардаларнинг рецепторлари ички органлар силжишганда, қорин пардаси ва
ичак тутқич таранглаганда ва силжиганда қитиқланади.
Кинетозлар патогенида тезланишнинг вестибуляр ва кўриш
анализаторларига таъсири хал қилувчи аҳамиятга эга. Вестибуляр нерв
рецепторларнинг кучли қитиқланиши сезувчан толалар билан ретикуляр
ромбсимон чуқирликдан вестбуляр ядроларга йўналади. Бу ердан импульслар
арқонсимон тузилма орқали бош мияга етиб келади. Чайқалиш вақтида
вестибуляр аппаратининг хар хил рецепторлари навбатма-навбат
қитиқлангани туфайли мияга олган импульслар, бўйин орқали миянинг оёқ-
қўллар хар хил мушак гуруҳларнинг тонуси ўзгариши содир бўлади. Шу
сабабли мушаклар тонуснинг асимметрияси, мослигининг ўз-ора
келишувчанлиги (координация) бузилади.
Кинетозлардаги вегетатив ўзгаришлар асосан вегетатив нерв системаси
ядроларнинг қўзғалишига боғлиқ. Импульслар вестубуляр адашган нервнинг
сезувчан ва харакатланувчи ядроларига ўтказилади, бунинг натижасида
артериал босимнинг пасайиши, брадикадрия, кўнгил айнаш, қусиш, тер
босиш каби холлар юзига келади. Кўрсатилган вегетатив рефлекслар ички
органларнинг, хусусан ошқозоннинг, интероцепторларини қитиқланиши
билан ҳам қувватланиб туради.
Вестубуляр нервнинг импульслари ретикуляр формация орқали
гипоталамусга ҳам етиб келади ва вегетатив нерв системасининг симпатик
қисмини қўзғолишига сабаб бўлади. Маълумки, медиал соха ва медиал
гипоталамус (симпатик булиш) вестубуляр ядролар билан чамбар-час боғлиқ.
Симпатик
нервнинг
фаоллашгани
ичакларнинг
атониясига,
перистальтиканинг сусайшига ва терида ранг оқаришига олиб келади. (1-
Жадвал.)
89
Do'stlaringiz bilan baham: |