90
ва космик кемалар воситасининг ривожланиши натижасида инсонинг
анчагина кучли тезланиш ва ортиқча юкларга чидай олишлик муаммоси
пайдо бўлади.
4-чи жадвалдан кўринишича, инсон катта ортиқча
юклар таъсир
қилганида бирнеча секундан бир минут ичида ўзининг ишлаш қобилиятини
сақлай олади.
4-чи жадвалда чиниктирилган учувчиларнинг ортиқча юкламани кўтара
олиш имконияти хақидаги маълумотлар келтирилган. Учувчининг холатини
бахоланишнинг асосий мезони қилиб унинг ишлай олиш фаолиятини
ўзгаришлари олинган. Чиниқмаган шахслар учун ортиқча юкни кўтара олиш
анчагини пастдир.
Инсонга ортиқча юк таъсир қилганда унинг бутун танасида оғирлик
пайдо бўлади бошида қийинлашувини, кейинчалик эса эркин харакат қилиш
имкониятининг бутунлай йўқолиши хис қилиш характерлидир. Юмшоқ
тўқималарни ва қатор органларни ортиқча оғирлик йўналишуви бўйича
силжиши келиб чиқади.
Бошдан оёқга йўналган ортиқча юклар таъсирида аҳамиятли
ўзгаришлар кўз олдининг хиралашиши ва перифирик сусайши, кўз ўнгида
“кулранг парда”ни пайдо бўлиши, кейинчалик эса марказий кўришнинг
кучсизланиши ёки бутунлай йўқолиши, кўз олдида “қора парда”ни пайдо
бўлишлари характерлидир. Бу ўзгаришлар бош мияда кўзнинг тўр катламида
гемодинамиканинг ўзгаришлари билан боғлиқ. Оёқдан бош томон йўналган
ортиқча юклар таъсирида бошда кучли оғриқ сезгиларини пайдо қилади,
хатто қовоқларга ва кўзнинг оқ пардасига қон қуюлиши мумкин.
Кўндаланг ортиқча юклар таъсирида нафас олишнинг қийинлашиши ва
хатто нафас ола олмаслик, эпигастрал сохада кучли оғриқнинг пайдо бўлиши
кузатилади.
Ортиқча юк таъсирида пайдо бўлган ўзгаришларнинг гемодинамика ва
нафаснинг бузилишлари етакчи аҳамиятга эга.
Гемодинамиканинг
ўзгаришлари
асосан
қоннинг
қайта
тақсимланишига боғлиқдир. Мусбат ортиқча юкларда (бош-оёқ йўналишида)
қон қорин бўшлиғи ва оёқларга кўп миқдорида оқиб келади.
Қонни қайта тақсимланиши натижасида юракдан пастда жойлашган
томирларда артериал босим кўтарилади, юракнинг зарб (систолик)
хажми
ортади, гавданинг юқори ярмидаги томирларда эса пасаяди. Бош мия ва
сезиш органларида пайдо бўладиган анемиядан хушни йўқотиш каби
ўзгаришлар юзага келиши мумкин.
Оёқдан бош томонга ёўналган ортиқча юклар (манфий ортиқча юк)
таъсирида қон гавданинг ярмидаги томирларга тупланади ва бу томирларда
артериал босимнинг кўтарилишига сабаб бўлади.
Кўндаланг ортиқча юкларда умумий гемодинамика, бўйламадагиларга
нисбатан бирмунча ўзгаришлар содир бўлади, бу асосан энг катта
томирларнинг тананинг узун ўқи бўйича жойлашганлигига боғлиқдир. Аммо
кўпгина органлар ва тўқималарда микроциркулятор ўзан ҳамма йўналишлар
бўйича баб-баравар тақсимланган бўлиши мумкин ва шу туфайли кўндаланг
91
ортиқча юкларда қоннинг регионал силжишлари кузатилган бўлиши, мисол
учун кўкракдан-орқага йўналган ортиқча юкда, ўпка системасининг
томирларида бўлиши мумкин.
Нафас ва газлар олмшувининг бузилиши, хам ортиқча
юкнинг
йўналишига боғлиқ. Мусбат бўйлама ортиқча юкларда ўпка вентиляцияси
кучаяди: яъни нафасни чуқурлашиши ва нафас харакатларининг сони
кўпаяди. Нафас хажмининг кўпайиши диафрагманинг пастга тушушига
боғлиқ бўлса керак. Нафаснинг минутлик ҳажми баъзида 3-мартадан кўпроқ
ортади, оксигенни истеъмол қилиш ва СО
2
ажратиш кучаяди, нафас
коэффициенти ортади. Бироқ, нафаснинг минутлик хажмининг кўпайгани
билан ўпка томирларида гемодинамика жиддийгина бузилади ва шу сабабли
гипоксия холати аста-секин кучайиб боради. Маълум бўлишича ортиқча
юкни таъсири 6-7 мартда ошганида ўпканинг юқори қисимларида қоннинг
харакати тўхтайди, ўрта қисимларда эса қон харакати ўзгармайди, пастки,
қисмларида эдема ва ателектаз юзага келади.
Нафаснинг энг оғир бузилишлари кўндаланг йўналган ортиқча юкларда
пайдо бўлади, бу нафас харакатининг биомеханикасини ўзгариши ва кичик
қон айланиш доирасининг томирларида қон
айланишининг бузилишининг
бирга қўшилиб кетишига боғлиқ. Нафас қийинлашади нафас олиш тезлашиш
даврида нафас олиш узаяди, нафас чиқариш эса қисқаради ва аста-секин
нафас чуқурлиги хам камайиб боради. Оғир юкнинг кўпайиши билан
ўпканинг хаёт сиғими камаяди.
Нафас функциясининг ўзгариши ва гемодинамик бузилишлар
гипоксемияга ҳамда
барча орган, тўқима, энг авало бош мия ва юракнинг
гипоксиясига олиб келади. Бундай холатда организмнинг ташқи ва ички
рецепторларидан хосил бўлган ўзгарган афферент импульслар оқими катта
аҳамиятга эга. Бош мия гипоксияси билан бирга фавқулотда пайдо бўлувчи
импульсация организмнинг хаётий зарур функцияларининг марказий
бошқарилиши
бузилишига олиб келади, ва организмнинг компенсатор-
мослашув имкониятлари пасаяди. Юқори ортиқча юк таъсирида, юрак,
томир, нафас етишмовчиликлари пайдо бўлиб, ўлимга олиб келиши мумкин.
(2-Жадвал)
Do'stlaringiz bilan baham: