Патологик


Ҳужайра шикастланганида унинг органеллалари структураси ва



Download 2,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/228
Sana28.06.2022
Hajmi2,18 Mb.
#715402
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   228
Bog'liq
Patofiziologiya Haqberdiyev 1-tom

 
Ҳужайра шикастланганида унинг органеллалари структураси ва 
фаолиятининг ўзгариши

Ҳужайра шикастланганда уни барча компонентларинннг тузилиши ва 
фаолияти у ёки бу даражада бузилади. Аммо турли патоген омиллар 
таъсирида ҳужайра органеллаларининг шикастланиши кўпрок кузатилади. 
М и т о х о н д р и я л а р - улардаги оксидланиш ва фосфорланиш 
жараёнлари АТФ ҳосил қилади, шунингдек улар ҳужайралардага кальций, 
калий, водородлар миқдорини бошқаришда иштирок этади. Патоген омиллар 
таъсирида улар сон ва структура жиҳатидан ўзгаради. Узоқ вақт оч қолиш, 
қандли диабет, нурланганда митохондриялар сони камайиб кетади. Кўпчилик 
патоген омиллар (гипоксия, экзо- ва эндотаксинлар, радиация, осмотик 
босимнинг ўзгариши ва ҳ.к.) митохондрияларнинг шишиши ва 
вакуолизациясига, 
мембраналарнинг 
узилиши, 
крипталарнинг 
гомогенизациясига сабаб бўлади. Матриксда органик ва анорганик 
моддаларнинг чўкиши кузатилади. Митохондриялар структурасининг 
бузилиши нафас олиш ва АТФ ҳосил бўлишини ўзгартиради ва ионлар 
нисбатини бузади. 
Я д р о - ҳужайра генетик дастурини ташувчидир. Ядро 
шикастланганда шаклининг ўзгариши туфайли хроматин конденсацияси ва 
ядро қобиғининг парчаланиши руй беради. 
Л и з о с о м а л а р - меъёрдаги лизосомал ферментлар ҳужайра 
структуралари қариганда ёки шикастланганда янгиланишни ва ёт жисмлар 
фагоцитозини таъминлаб туради. Патоген таъсиротлар оқибатида лизосома 
ферментлари ташқарига чиқиши ва фаоллашуви туфайли аутолиз содир 
бўлиши мумкин. Ҳужайрада водород ионлари, токсинлар, еғларнинг ўта 


105 
оксидланиш маҳсулотлари тўпланиши натижасида лизосома мембранаси 
парчаланиб гидролитик ферментлар чиқади ва юқоридаги ўзгаришлар рўй 
беради. 
Р и б о с о м а л а р - ҳужайра генетик дастурини амалга ошириш учун 
зарур. Рибосомалар иштирокида и-РНК таъсирида оқсиллар синтезланадн. 
Патологияда эса рибосома бирикмаларини ташкил етган гуруҳлар 
парчаланиб, мономерлар пайдо бўлади ва оқсил синтезини бузади. 
Э н д о п л а з м а т и к т ў р - ҳужайрада турли моддаларни тўплаб 
тарқатишда ҳамда ҳар хил заҳарли, моддаларни инактивация қилишда 
иштирок этади. У шикастланганда капиллярларнинг кенгайиши, вакуола ва 
цистерналар пайдо бўлиши, баъзи жойларда эса деструкция кузатилади. 
Эндоплазматик тўр структураси ўзгарганда ҳужайра дистрофияланади, 
импульс тарқалиши бузилади, цитотоксик моддаларни заҳарсизлантириш 
фаолияти издан чиқади. 
Г о л ь д ж и а п п а р а т и - ҳужайрада моддалар ташилишида 
аҳамиятлидир. У айниҳса, ички секреция безларида шиллиқ ишлаб 
чиқарадиган ҳужайраларда муҳимдир. Патологияда эса маҳсулотларнинг 
ҳужайралардан секреция орқали чиқарилиши бузилади. 
Ц и т о п л а з м а - суюқ ва қовушқоқ муҳитдан иборатдир. Унда 
ҳужайра органеллалари, бирикмалар жойлашган. Цитоплазма асосини 
ҳужайра суюқлиғи ва бир неча турли структуралар: микротрубалар, 
микрофиламентлар, бирикмалар - гликоген ва липид доналари ташкил 
этади.Ҳар хил шикастловчи омил таъсирида суюқлиқ камаяди ёки кўпаяди, 
протеолиз, оқсил коагуляцияси рўй беради, меьёрда учрайдиган ҳар хил 
бирикмалар пайдо бўлади. Цитоплазма ҳолатининг ўзгариши ўз навбатида 
ҳужайра фаоллигини кескин сусайтиради. 

Download 2,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish