Ҳужайра шикастланишининг умумий механизмлари.
Улар қуйидагилар:
- ҳужайрани энергия билан таъминланиш жараёнларининг ўзгариши;
- ҳужайра мембрана аппарати ва фермент тузилмаларининг зарарланиши;
- ионлар ва суюқликлар нисбатининг бузилиши;
- генетик дастур ва уни амалга ошириш механизмларининг бузилиши;
- ҳужайра фаолиятини бошқарув механизмларининг издан чиқиши.
1. Ҳужайраларнинг ўзида руй берадиган энергия билан таъминланиш
жараёнларининг
ўзгариши уларнинг шикастланиши
-
альтерация
механизмида етакчи роль ўйнайди. Энергия билан таъминлаш жараёни
ҳужайрада АТФ синтези, уни ташиш ва сарфлаш босқичларида бузилиши
мумкин. АТФ синтези - кислород танқислиги ёки метаболизм субстратлари
етишмовчилигида, тўқиманинг нафас олиши учун керакли ферментлар
фаоллиги сусайганда, митохондриялар зарарланган ёки парчаланганда
бузилади. АТФ нинг макроэргик боғида жойлашган энергия, одатда,
митохондрия ва гиалоплазманинг эффекторли қурилмалар (миофибрилл,
106
мембранадаги
ионли
насослар)га
АДФ-АТФ
транслоказа-
адениннуклеотидтрансфераза ёки креатинфосфакиназа (КФК) фермент
системалари орқали етказиб берилади. Аденин нуклеотид трансфераза
энергияни АТФнинг макроэргик боғидаги митохондрия матриксидан ички
мембранасига ташиб ўтади. КФК эса, энергияни креатинга узатиб,
креатинфосфатга айланади ва у цитозолга ўтади. Фосфат гуруҳ
креатинфосфокиназа таъсирида АДФга ўтиб, АТФ ҳосил қилади ва у
ҳужайра фаолияти учун ишлатилади. Баъзан ҳужайрада АТФ миқдори кўп
бўлса ҳам, турли патоген омиллар таъсирида энергия ташувчи фермент
системалари шикастланади, натижада энергия ишлатувчи қурилмаларда
энергия танқисланади. Лекин АТФ етарли синтезланиб ва меъёрида ташиб
берилганда ҳам ҳужайра энергетик таъминоти бузилиши мумкин. Бу ҳолат
кўпинча энергияни сарфлаш механизмлари ўзгарганда юз беради: АТФазалар
фаолияти (актомиозин АТФазаси, плазмолемманинг Nа
+
ва К
+
га боғлиқ
АТФазаси: Мgга боғлик, АТФаза, саркоплазматик ретикулумнинг кальцийли
помпаси ва ҳ.к.) сусаяди, натижада ҳужайра фаолияти издан чиқади. Энергия
билан таъминлаш жараёнларининг бузилиши ўз навбатида ҳужайра мембрана
аппарати фаолиятининг бузилишига, ферментлар системаси, ионлар нисбати
ҳамда бошқарув механизмларининг ўзгаришига сабабчидир.
2. Мембрана ва ферментлар шикастланиши эса ҳужайра фаолиятини
тиклаш мумкин бўлган ҳолатдан тикланмайдиган ўзгаришларга учрашида
катта рўл ўйнайди. Бу ҳужайранинг энг асосий хусусиятларидан бўлган
мембрана ҳамда унга боғланган энзимлар холатларига боғлиқдир.
Мембраналарнинг кўпчилик томонидан тан олинган Singer et Nicolsan (1972)
модели ярим суюқ мозаик структурадан иборат. Мембрана асосини
фосфолипидлар молекуласи (мембрананинг липид фазаси) ташкил этади. Бу
молекулаларнинг қутбий (ионли) "бошчалари" сувли муҳитга, яъни
мембрананинг гидрофил юзасига, ноқутбий қисми - "думлари" эса уларнинг
ичи - гидрофоб зонасига қаратилган. Фосфолипидлар зонаси атрофида оқсил
молекулалари муаллақ туради, уларнинг баъзилари (интеграл оқсиллар)
фосфолипидга кириб туради, айримлари (периферик оқсиллар) унинг
юзасида жойлашган. Периферик оқсиллар мембрана ичкарисига кирмайди ва
электростатик кучлар таъсирида унинг юзасида туради.
Мембрананинг
ёғ
фазасида оқсиллар ўзларининг ҳолатини
ўзгартириши мумкин, бу эса улар катализ қиладиган реакцияларнинг тезлиги
ва йўналишига таъсир этади. Бундан ташқари, мембрана ёғлари энзиматик
жараёнлар учун энг қулай шароит яратиб беради масалан, оксидланишга
боғлиқ фосфорланиш жараёнларининг кечиши учун сувсиз муҳит зарур.
Кейинги йилларда мембраналар тузилиши ҳақидаги таълимот уни
ташкил
этадиган
компонентлар
(оқсиллар,
глекопротеидлар,
гликозаминогликанлар, гликолипидлар) ўзаро таъсирда бўлади, бундан
ташқари улар цитоплазманинг микрофиламентлари ва микронайчаларига ҳам
таъсир этиб, яхлит динамик системани, яъни букилмас таянч “скелетини”
ҳосил қилади, деган тушунча билан бойитилди. Бу "скелет" мембрананинг ёғ
(липид) фазасига "монтаж" қилинган. У мембранада антигенлар,
107
рецепторлар, ферментлар ва уни бошқа компонентларининг турғун
жойлашувини таъминлайди. ҳамда мембрананинг оқсиллар агрегациясига
йўл қўймайди. Агар шу система бўлмаганда эди, уларнинг молекулалари
эркин ҳаракат этиши туфайли суюқ ёғ муҳитида бир-бирига ёпишиб қолиши
мумкин бўларди. Мембраналар ва ферментлар шикастланиши механизмида
эркин радикал реакциялар ва липидларни ўта оксидланиш жараёнларининг
ўзгариши ҳам катта аҳамиятга эга. Бу реакциялар ҳужайранинг меъёрий ҳаёт
шароитида ҳам рўй беради, нафас ферментлари занжири электронлар
ташиши, простагландинлар ва лейкотриенлар синтези, ҳужайралар кўпайиши
ва етилиши, фагоцитоз, катехоламинлар синтези каби жараёнлари
мембраналар ёғ таркибини ва ферментлар фаоллигини бошқаришда
аҳамиятга эга. Ферментлар фаоллига эса уларга тўғридан-тўғри
липопероксид реакцияси маҳсулотларининг таъсир этиши ёки мембраналар
ҳолатини ўзгариши орқали амалга оширилади.
Ёғларнинг ўта оксидланиш тезлиги шу жараённи фаоллайдиган
(прооксидантлар) ва уни тормозлайдиган (антиоксидантлар) омилларга
боғлик. Фаол прооксидантлар қаторига осон оксидланадиган, эркин
радикаллар пайдо қилувчи бирикмалар: нафтохинон, витамин А ва Д:
НАДФН
2
ва НАДН
2
каби тикловчи коферментлар, простагландин
маҳсулотлари ва катехоламинлар киради.
Ўта оксидланиш реакцияларига ҳар хил биокимёвий моддалар:
липоидлар, ёғлар, оқсиллар, нуклеин кислотлари киришиши мумкин. Буларга
биринчи навбатда фосфолипидлар киради. Чунки улар ҳужайра мембранаси
компоненти ҳисобланиб, оксигеназ реакцияларга осонгина киришишади.
Ёғларнинг ўта оксидланиш жараёнлари уч босқич - 1) кислородли
инициация (кислород босқичи), 2) органик ва анорганик агентлар, эркин
радикалларининг пайдо бўлиши ("эркин радикалли" босқичи), 3) ёғларнинг
ўта оксидланиши (ўта оксидли босқич)га бўлинади.
Ҳужайра шикастланганда вужудга келадиган эркин радикалли ўта
оксидланиш
реакцияларининг
етакчи-инициал
бўғинига
оксегенез
реакциялари натижасида ҳосил бўлган кислороднинг фаол формалари
кислороднинг супероксидли радикали (О
-
), гидроксил радикали (ОН
-
),
водород пероксиди (Н
2
О
2
), киради. Улар ҳужайра компонентлари асосан
липидлар. оқсиллар, нуклеин кислоталар билан ўзаро таъсирланади ва
натижада эркин радикаллар ҳосил қилади, масалан, ёғлар ва уларнинг
пероксидлари. Аммо бу ҳар доим ҳам юз бермайди. Ҳужайраларда шу
жараёнларни чеклайдиган ёки умуман тухтатадиган антиоксидант
реакциялар ҳам руй беради. Шу жараёнларга радикаллар билан липид (ёғ)лар
гидропероксидларининг ўзаро таъсири натижасида пайдо бўладиган
"норадикал бирикмалар"ни мисол қилишимиз мумкин. Ҳужайраларни
антиоксидант система орқали химоя қилишда ферментли ва ферментсиз
механизмлар етакчи роль уйнайди.
Кейинги йилларда олиб борилган изланишлар, эркин радикаллар ва ўта
оксидланиш реакциялари фаоллигинииг жуда кучайиши ҳужайра мембранаси
108
ва ферментларини шикастлайдиган асосий омил эканлигини аниқлади. Бунда
қуйидаги етакчи жараёнлар аҳамиятга эга:
1) мембраналар липидининг физик-кимёвий ҳоссаларини ўзгариши, бу
эса ўз навбатида ундаги липопротеид комплекслар конформациясининг
ўзгаришига олиб келади ва унга боғлиқ бўлган оқсиллар, ферментлар
фаоллигини сусайтиради, натижада гуморал таъсиротлар рецепцияси, ионлар
ва молекулаларнинг трансмембран ўтиши, мембраналарнинг структур
бутунлиги бузилади;
2) ҳужайрада структур ва ферментатив вазифани бажарувчи оқсил
молекулаларининг физик-кимёвий хусусиятларини ўзгариши;
3) мембраналарда структур нуқсонларнинг юзага келиши яъни оддий
канал-кластерларнинг пайдо бўлиши
Хусусан мембраналарда гидропероксид ёғларнинг тўпланиши уларнинг
мицеллаларга бирикишига ва ўтказувчанликни трансмембран каналларнинг
вужудга келишига, улар орқали эса назорат қилиб бўлмайдиган катионлар ва
молекулаларнинг ҳужайра ичига ёки ташқарисига оқишига сабаб бўлади.
Ёғларнинг ўта оксидланиши ва эркин радикалли оксидланишининг
кучайиши, канал-кластерлар кўпайиши оқибатида мембраналар бўлакланади
ва ҳужайра ўлади. Бу ўз навбатида ҳужайра яшаши учун зарур бўлган
қўзғалувчанлик, генерация ва нерв импульсларини ўтказиш, модда
алмашинуви, бошқариладиган таъсиротларни қабул қилиш, ҳужайраларда
ўзаро таъсирланиши ва шу каби зарур жараёнларни издан чиқаради.
Мембрана ва ферментларнинг меъёрдаги ҳолати юқоридаги жараёнлар
билангина эмас, балки эркин ва лизосом ферментлар: липазалар,
фосфолипазалар ва протеазалар ёрдамида такомиллашиб туради.
Патологияда эса уларнинг гиалоплазмадаги фаоллиги кучайиб гидролиз
жараёнларини кескин орттириб юборади. Гидролазалар таъсири туфайли
ҳужайрада эркин ёғ кислоталари, турли фосфолипидлар тўпланади, улар
ҳужайра мембранасига кириб, липопротеид комплексларнинг тузилишини
бузади ва оқибатда уларнинг ўтказувчанлиги ошади.
Одатда, трансмембран жараёнларнинг руй бериши ионларнинг ичидаги
ва ташқарисидаги нисбатининг ўзгариши, ҳужайранинг энергия билан
таъминланиши, мембраналар шикастланиши ва ферментларининг фаолиятига
боғлиқдир. Шунингдек бу жараёнлар мембраналарнинг ўтказувчанлиги,
қўзғалиши, электромеханик ҳодисаларида иштирок этадиган калий, натрий,
кальций, магний, хлор ионлари ҳолатига ҳам боғлик. Ионлар нисбатининг
бузилиши даставвал К, Nа-га боғлиқ ҳолда юз беради.
АТФаза фаоллиги ўзгариши натижасида ҳужайрада калий йўқолиб,
натртй ва кальций тўпланиб қолади. Ионлар нисбатининг бузилиши туфайли
мембраналарнинг тинч ҳолатдаги потенциали ўзгаради ва қўзғалиш
импулъсининг ўтказилишини бузади, масалан, патологияда ЭКГ, ЭЭГ,
ЭМГларнинг бузилиши ана шунга асосан рўй беради. Ҳужайра ионлари
нисбатининг бузилиши ўз навбатида ҳужайрадаги суюқлик ҳажмини
ўзгартиради, масалан, ҳужайрада натрий ва кальций тўпланиши осмотик
109
босим ошишига ва унда сув йиғилиши гипергидратацияга, шу тариқа
ҳужайранинг шишиши микрошикастланишига сабаб бўлади.
Ҳужайра генетик дастурининг зарарланиши унинг фаолиятини
бузадиган асосий омилдир. Ҳужйра генетик ахборотининг бузилиши
мутация, патоген генларнинг депресияси (мас, онкогенез), ҳаёт учун зарур
генлар фаолиятининг ўзгариши (мас, ферментлар синтезини бошқариш) ёки
геномга ёш ДНК бўлакларининг кириши (мас, онкоген вирус ДНКси)
сифатида кузатилади. Генетик дастур бузилиши митоз ва мейоз
жараёнларининг, хромосома аппаратининг ўзгариши, митозга дахлдор
тузилмаларни шикастланиши ва цитоплазманинг бўлиниши туфайли содир
бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |