Маъруза Ёқилғи энергетика ресурслари



Download 21,96 Kb.
bet1/2
Sana07.03.2022
Hajmi21,96 Kb.
#485168
  1   2
Bog'liq
2 лекция (1)




Маъруза 2. Ёқилғи энергетика ресурслари
Режа:
1. Ёқилғи энергетика ресурслари, ЁЭР таркиби;
2.Ёқилғини ишлатиш, олинган энергиядан фойдаланиш;
3. Ёқилғи захиралари;
4. Ёқилғи ишлатиш билан боғлиқ муаммолар.
Д.И.Менделеевнинг таърифича: “Ёқилғи деб иссиқлик олиш учун атайлаб ёқиладиган ёнувчи моддага айтилади”
Маъданли (минерал) ёқилғи ҳозирги замон ҳўжалигидаги асосий энергия манбаи ва жуда муҳим саноат хомашёсидир. Маъданли ёқилғини қайта ишлаш саноат корхоналари шу жумладан, нефт-кимё, газ-кимё, торф-брикет корхоналарининг шаклланиши учун негиз бўлади.
Ёқилғи қуйидаги тўрт гуруҳга бўлинади:
-қаттиқ ёқилғи;-суюқ ёқилғи;-газсимон ёқилғи;-ядровий ёқилғи.
Қаттиқ ёқилғининг энг биринчи тури дарахт ва бошқа ўсимликлар: сомон, қамиш, жўҳорипоя бўлган ва ҳ.к.
XIX асрда Европанинг аграр мамлакатларини ва кейинги Американи тўла ўзгартириб юборган биринчи саноат инқилоби дарахт ўтинидан қазиб олинадиган кўмирга ўтилиши туфайли содир бўлди. Сўнгра электр даври келди.
Электрнинг кашф қилиниши инсоният ҳаётига улкан таъсир кўрсатди ва дунёнинг йирик шаҳарлари вужудга келиши ва ўсишига асос бўлди.
Нефть (ёқилғининг суюқ тури) ва табиий газнинг электр энергетикаси ривожланишида қўлланилиши, кейин эса атом энергиясининг ўзлаштирилиши саноати ривожланган мамлакатларга улкан ўзгаришларни амалга оширишларига ёрдам беради, унинг якуни эса Ернинг ҳозирги замоннинг қиёфасига шаклланишига асос бўлди.
Шундай қилиб ёқилғининг қаттиқ турига қуйидагилар киритилади:
- Дарахт ўтини, ўсимликларнинг бошқа махсулотлари;

  • Кўмир (унинг хиллари: тошкўмир, қўнғир кўмир);

  • Торф;

  • Ёнувчи сланецлар.

Қазилма қаттиқ ёқилғилар (сланецлардан ташқари) ўсимликлар органик массанинг чириш маҳсулидир. Улардан энг ёши торф бўлиб, ботқоқ ўсимликларнинг чириган қолдиқларидан ҳосил бўлган зич массадир. “Ёши” бўйича кейинги ёқилғилар қўнғир кўмирлар бўлиб, тупроқли ёки қора бир жинсли массали иборат, у очиқ ҳавода узоқ сақланганида қисман оксидланади ва кукунга айланади. Шундан кейин тошкўмирлар келади. Улар одатда юқори мустаҳкамлик ва кичик ғовакликка эга. Улардан энг қадимгиси антрацитларнинг органик массаси энг кўп ўзгаришларга дучор бўлган ва 93% углероддан иборатдир.Антрацит юқори қаттиқликка эгалиги билан ажралиб туради.
Ёнувчи сланецлар қаттиқ каустобиолитлар гуруҳидаги фойдали қазилма бўлиб, қуруқ ҳайдалганида таркиби бўйича кўп миқдорда нефтга яқин бўлган смола беради. Ёнувчи сланецлар қатламлари масалан Белоруссиянинг жанубида жойлашган (Гомель областидаги Тура кони, Минск областининг Солигорск ва Любань районлари Любань кони). Улар 1963 йили очилган. Башорат қилинган заҳиралари 11 млрд.тоннани ташкил этади. Шу жумладан, саноат заҳиралари, 3,6 млрд. тонна (тахминан 792 млн.т.ш.ё.га тўғри келади) бўлиб, 300 метр чуқурликда жойлашган.
Ёқилғининг суюқ турлари асосан нефтни қайта ишлаш йўли билан олинади. Хом нефтни 300...370 оС гача қиздирилади, ҳосил бўлган буғлар турли ҳароратларда конденсатланадиган фракцияларига ажратилади:
- суюлтирилган газ (1% атрофида чиқади);
- бензин фракцияси (15% атрофида tқ =30...180 оС);
-керосин фракцияси (17% атрофида tқ =120...135 оС);
-дизель фракцияси (18% атрофида tқ =180...350 оС);
Қайнаш ҳарорати 330...350 оС бўлган суюқ қолдиқ мазут бўлади.
Ёқилғининг ҳарорати газсимон турларга сунъий ва табиий газлар киради.Табиий газ безовта нефт каби қазиб ёки ёнаки (йўлдош) газ холида олинади. Табиий газнинг таркиби асосан метан СН4 ва оз миқдорда азот N2 , юқори углеводородлар СnНm , углерод (II)оксиди СО2 дан иборат бўлади. Ёнаки газ таркибида табиий газга қараганда камроқ метан, лекин кўпроқ юқори углеводородлар бўлади ва шунинг учун ёнганда кўпроқ иссиқлик ажратади.
Саноатда ва, айниқса турмушда нефтни бирламчи ишлашда ҳосил бўладиган суюлтирилган газ кенг қўлланилишга эга. Металлургия заводларида ёнаки (йўлдош) маҳсулотлар сифатида кокс ва домна газлари олинади.
Улар заводларнинг ўзида печларни ва технологик аппаратларни иситиш учун фойдаланилади. Кўмир шахталари жойлашган худудларда пластларни шамоллатишда ажралиб чиқадиган метан ўзига хос ёқилғи бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Қаттиқ ёқилғиларни газлаштириш (генератор газлари) ёки қуруқ ҳайдаш (ҳаво берилмасдан қиздириш) йўли билан олинадиган газларни кўпчилик мамлакатларда табиий газ сиқиб чиқаради, бироқ ҳозирги вақтда уларни ишлаб чиқариш ва фойдаланишга қизиқиш яна туғилмоқда.
Кейинги вақтда биогаздан – органик чиқитлар (гўнг, ўсимлик қолдиқлари, ахлат оқова сувлар ва ҳ.қ.)нинг анаэроб ферментланиши (ачиши) маҳсулидан борган сари кўпроқ фойдаланилмоқда.
Ядровий ёқилғи урандир. Ундан фойдаланишнинг самарадорлигини сув сиғими 19 минг т, узунлиги 134 м, эни 23,6 м, баландлиги 16,1 м, сувга ботиши 10,5 м, тезлиги 18 узел (30 км/соат) атрофида бўлган жаҳондаги биринчи музёрар кеманинг иши кўрсатиб берди. У музнинг қалинлиги 2 метр ва ундан ортқ бўладиган Шимолий денгиз йўли орқали кема карвонлари ўтказиш учун яратилган эди. Суткасига у 260-310 грамм уран ишлатар эди. Шунча ҳажмли ишни бажариш учун дизель музёрар кемасига 560 тонна дизель ёқилғиси талаб қилинар эди.
ЁЭР таъминланганлик баҳосини таҳлил қилиш энг тақчил ёқилғи тури нефт эканлигини кўрсатади. У турли манбалар бўйича 250 йилга етади. Шундан 35-64 йил кейин ёнувчи газ ва уран заҳиралари камбағаллашади. Кўмир билан аҳвол эса бирмунча яхшироқ, дунёда унинг захиралари катта ва кўмир билан таъминланганлиги 218-330 йилни ташкил этади.
Ўзбекистонда 225 нефт ва газ конлари маълум. Улардан нефт 51та кондан, газ 27 кондан, конденсат 17 кондан қазиб олинади. Заҳиралари катталиги бўйича ноёб конлар (Газли, Шўртан), йирик конлар, (Кўкдумалоқ, Зеварди, Қандим, Хаузак ва бошқ.), ўртача конлар (Ғарбий, Аланг, Йўрға ва бошқалар) ва шунингдек, кўплаб майда конлар очилган.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда нефт Бухоро-Хива, Фарғона ва Сурхондарё худудларида қазиб олинади.
Жами ҳисобланганда Бухоро-Хива худудига Ўзбекистонда қазиб олинадиган нефтнинг 90% дан кўпроғи тўғри келади. Бунинг катта қисми Кўкдумалоқ газ-конденсат конига тўғри келади.
Ўзбекистоннинг башоратланган заҳиралари ҳам ўртача жаҳон мейёрлари бўйича жуда каттадир -14 млрд. тонна шартли ёқилғи атрофида. Очиқ конлардаги қидириб топилган углеводородлар миқдори 350 млн. тоннадан кўпроқ шартли ёқилғини ташкил этади. Ўзбекистон заминида углеводородларнинг тасдиқланган заҳиралари жаҳон меъёрлари бўйича ўртача: мамлакатимиз 594 млн баррель нефт ва 1,9 трлн. м3 газга эга.
Чуқур бурғулашга тайёрланган объектлар жумласига нефт ва газ қазиб олиш учун истиқболли бўлган ва истиқболли ресурслари 1300 млн.онна шартли ёқилғидан кўпроқ бўлган 60дан ортиқ объект киради. Нефт ва газ захиралари жихатидан қизиқиш уйғотади 100дан ортиқ объект аниқланган.
Мутахассисларнинг баҳолашлари бўйича, Ўзбекистонда кўмирнинг башорат қилинган ресурслари 3 млрд.тоннани ташкил этади. Саноат захиралари 1,9 млрд.тоннани ташкил этади, шундан қўнғир кўмир – 1853 млн.тонна, тошкўмир 47 млн.тонна. Республикамизда 2008 йилда 3,6 млн. тонна кўмир қазиб олинган.
Ҳозирги вақтда кўмир учта кон: Ангрен (Тошкент вилояти), Бойсун ва Шаргун (Сурхондарё вилояти) конларидан қазиб олинмоқда. Республикамизда яна бир қатор кўмир конлари қидириб топилган, масалан, Қашқадарё вилоятидаги саноат заҳираси 50 минг тонна бўлган Теракли кони. Ангрен кўнғиркўмир конида “Ангрен” ва “Апартак” разрезларида кўмир очиқ усулда қазиб олинади.
2000 йили республикамизда кўмир қазиб олиш 2,5 млн. тоннани ташкил этди. Бироқ энергетикадаги ёқилғи-энергетика балансида кўмирнинг улушини ошириш мақсадида 2010 йилда кўмир қазиб олиш 12 млн.тоннага етказилди.
Ўзбекистон Республикаси умумий хажми 1900 млн.тонна қидириб топилган кўмир заҳираларига, шу жумладан, 1853 млн.тонна қўнғир кўмир захираларига ва 47 млн.тонна тошкўмир захираларига эга. Башорат қилинган ресурслар 5760 млн.тонна, шундан тошкўмир 571,8 млн тоннани ташкил қилади. Қўнғир кўмир захиралвари асосан Тошкент вилоятида-Ангрен конида мужассамланган. Сурхондарё вилоятида геологик заҳиралари 100 млн.тонна бўлган Шарғун тошкўмир кони жойлашган. Қашқадарё вилоятида башорат қилинган захиралари 50 млн.тонна бўлган Терекли кони бор. Шарғун ва Бойсун конларида тошкўмирни қазиб олиш (геологик захиралари мос равишда 100 ва 240 млн.тонна) шу номли шахталардан очиқ усулда олиб борилади.
Бу конлардаги тошкўмир фақат юқори самарали энергетик ёқилғи бўлибгина қолмасдан, балки бошқа хўжалик фаолияти соҳаларида ҳам кенг қўлланилади. Хусусан, тошкўмир республикамизда мотор ёқилғиси, кальций карбиди, активлаштирилган кўмир ва медикаментлар ишлаб чиқариш учун қўлланилади. Бундан ташқари, Шарғун конининг тошкўмири қора ва рангли металлургияда углеродли қўшилмалар сифатида ва шунингдек “Ўзметкомбинат”да кокс импорти хажмини пасайтириш ишлашни беради.
Истиқболда ёнувчи сланецлардан энергетик мақсадларда фойдаланиш кутилмоқда. Ўзбекистон солиштирма ёниш иссиқлиги 1220 ккал/кг дан юқори бўлган ёнувчи сланецлар захираларига эга. Қизилқум ва Амударё худудлардаги ёнувчи сланец бассейнларининг башорат қилинган ресурслари 2 млрд. тоннани, умумий геологик захиралари эса 47 млрд.тоннани ташкил этади. Бу масала ўз ечимини кутмоқда ва Ўзбекистон энергетикасининг келажагида унга алоҳида жой ажратилган.

Download 21,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish