Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов


Ташкилотнинг ташкилий тузилмаси



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/155
Sana26.06.2022
Hajmi2,61 Mb.
#706143
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   155
Bog'liq
4.Йўлдошев. Н.Қ. Захидов Г.Э. Менежмент

Ташкилотнинг ташкилий тузилмаси
алоҳида бўлинмаларнинг 
ажратилиши, улар ўртасидаги алоқа ва бўлинмаларнинг ягона бир бутунга 
бирлашишини акс эттиради. 
Техник воситалар ва уларнинг ташкилот томонидан яратилаѐтган 
якуний маҳсулотни олиш учун комбинациялаш ва фойдаланиш усулларини 
ўз ичига олувчи технология менежмент томонидан энг диққат эътиборнинг 
предмети бўлади. Бошқарув технологиялари ва улардан самаралироқ 
фойдаланишни амалга ошириш масалаларини ҳал қилиш керак. Кейинги 
вақтларда борган сари илғор технологияларнинг пайдо бўлиши муносабати 
билан менежментнинг тегишли вазифалари етарлича мураккаб ва 
аҳамиятлироқ бўлиб бормоқда, чунки уларни ҳал қилиш ташкилот учун 
келажакда жиддий ва ғоятда ижобий оқибатларга олиб келиши мумкин. Шу 
билан бир вақтда улар ташкилотнинг ички ҳаѐтида салбий жараѐнларга олиб 
келиши, унинг ташкилий тузилмасини бузиб юбориши, ходимлардаги 
мотивация ни йўққа чиқариши мумкин. 


125 
5.2.1- расм. Ташкилот ички ва ташқи муҳитининг омиллари ва 
ўзгарувчанлиги. 
Ходимлар
ҳар қандай ташкилотнинг асоси ҳисобланадилар Одамларсиз 
ташкилот йўқ. Ташкилот фақат унда одамлар бўлгани учун яшайди ва 
фаолият юритади. Одамлар ташкилотда унинг маҳсулотини яратадилар, 
ташкилотнинг маданияти, унинг ички муҳитини шакллантирадилар
ташкилотнинг нима эканлиги уларга боғлиқдир. Шу муносабат билан 
ташкилотдаги одамлар менежмент учун “биринчи сонли предмет” 
ҳисобланадилар. 
Ташкилий маданият
- ташкилот аъзолари томонидан тақсимланадиган 
энг муҳим бойликлар (номоддий), ниятлар ва белгиларнинг йиғиндисидир. 
Ташкилотнинг ҳамма ѐққа кириб борувчи ҳолда, у ҳам ташкилотнинг ички 
ҳаѐти ва унинг ташқи муҳитдаги ҳолатига кучли таъсир кўрсатади. Ташкилий 
маданият қуйидаги ташкил қилувчилардан вужудга келади: 
Воситали 
таъсирнинг 
ТАШҚИ МУҲИТИ 
Тўғридан тўғри таъсирнинг 
ТАШҚИ МУҲИТИ 
ИЧКИ 
МУҲИТ 
Ташқитузилма 
Ташқимаданият 
Ходимлар 
Сиѐсат 
Ҳуқуқ 
Физик- 
Географик 
шартлар 
Иниституционал 
ташкилий-техник 
шартлар 
Иқтисодиѐт 
Социал- 
маданий 
омиллар 
Акциядорлар 
Етказиб 
берувчилар 
Рақиблар 
Истеъмолчилар 
Махаллий 
идоралар 
Манфаатлар 
бўйича 
иттифоқлар ва 
жамиятлар 


126 
-
ташкилот мавжуд бўлишининг маъноси ва унинг ходимлари ва 
мижозларга муносабатини берувчи фалсафа; 
-
ташкилот асосланадиган ва унинг мавжуд бўлиш мақсадларига ѐки 
ушбу мақсадларга эришиш усулларига тегишли бўлган устувор қадриятлар; 
-
ташкилот ходимларига тақсимланадиган ва ташкилотдаги ўзаро 
муносабатлар тамойилларини белгилаб берувчи хулқ меъѐрлари; 
-
ташкилотда “ўйин” олиб бориладиган қоидалар; 
-
ташкилотда мавжуд бўлувчи ва унда қандай атмосфера мавжудлиги ва 
ташкилот аъзолари ташқаридаги шахслар билан қандай ўзаро ҳамкорлик 
қилишларида намоѐн бўлувчи муҳит; 
-
ташкилотда маълум тадбирларни ўтказиш, маълум ифодалар
белгилар ва ҳ.к.дан фойдаланишда акс эттириладиган хулқий урф-одатлар. 
Ташкилот ходимлари кўпроқ менежмент томонидан ва хусусан юқори 
раҳбарият томонидан ишлаб чиқиладиган ва шакллантириладиган ташкилий 
маданиятнинг манбалари бўлади. Ташкилий маданият ташкилотнинг барча 
ресурсларини унинг мақсадига эришишга жалб этишда жуда катта роль 
ўйнаши мумкин. Аммо мақсадга эришиш йўли катта тўсиқ ҳам бўлиши 
мумкин, айниқса, у бунинг учун ўзгаришлар ўтказишни талаб қилса. 
Шунинг учун менежмент ташкилий маданиятнинг шаклланиши,
қўллаб-қувватланиши ва ривожланиши масалалари ҳал қилинишига катта 
эътибор қаратиши керак. 
Ташкилотнинг ички ҳаѐти кўп сонли ҳаракат ва жараѐнлардан ташкил 
топади. Ташкилотнинг тури, унинг ўлчами ва фаолият турига кўра бир хил 
жараѐнлар ва ҳаракатлар унда етакчи ўринни эгаллаш, бошқалари йўқ бўлиш 
ѐки кичикроқ ҳажмда амалга оширилишлари мумкин. Аммо ҳаракатлар ва 
жараѐнларнинг турли-туманлигига қарамай вазифавий жараѐнларнинг бешта 
гуруҳларга ажратиш мумкин, улар ҳар қандай ташкилотнинг фаолиятини 
қамраб олади ва менежмент томонидан бошқарув объекти ҳисобланади. Улар 
қуйидагилардан иборат: 


127 
-
ишлаб чиқариш; 
-
маркетинг; 
-
молия; 
-
ходимларни бошқариш; 
-
эккаунтинг (хўжалик фаолиятини ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш). 
Менежмент ташкилотда ўтаѐтган вазифавий жараѐнларни бошқаришни 
амалга оширади, зарур ҳолларда, ташкилотнинг ички муҳитини 
шакллантиради ва ўзгартиради. 
Ташкилот бозор муносабати шароитида атроф-муҳит билан турли 
ахборотли, ашѐвий жиҳатларда ўзаро ҳамкорлик қилишга қодир бўлган очиқ 
тизимдан иборат. 

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish