Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов


Дивизионал (ѐки бўлимли) ташкилий тузилма



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/155
Sana26.06.2022
Hajmi2,61 Mb.
#706143
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   155
Bog'liq
4.Йўлдошев. Н.Қ. Захидов Г.Э. Менежмент

Дивизионал (ѐки бўлимли) ташкилий тузилма
якуний натижа 
(маҳсулот, истеъмолчи ѐки бозор)га асосланади. Бу тузилмада юқори 
даражадаги бир қатор вазифаларнинг марказлашуви ва ишлаб чиқариш 
(тижорат) 
бўлинмаларининг 
фаолиятини 
марказлаштирилмаганлиги 
бирлаштирилади. Ташкилотнинг юқори даражаси асосий ресурсларни 
режалаштиради ва тақсимлайди, стратегик қарорларни қабул қилади, шу 
билан бирга бўлинмалар оператив қарорларни қабул қиладилар”, фойданинг 
марказлари” бўлгани ҳолда, фойда олиш учун масъулдирлар. Дивизионал 
тузилмани баъзида “мувофиқлаштирилган марказлаштирмаслик” сифатида 
белгилайдилар. Ундан кўп маҳсулотли ишлаб чиқариш(тижорат) ѐки кўп 
миллатли компанияларда кенг фойдаланадилар, улардаги ҳудудий 
тарқоқликда мамлакатли бўлимларни автономлаштириш зарур. Айниқса, у 
бозор ҳолатининг ўзгаришлари камроқ таъсир кўрсатувчи ва амалда 
технологик янгиликларга боғлиқ бўлмаган соҳаларда самарали қўлланилади. 
Ташкилотнинг 
дивизионал 
тузилмасида 
турли 
бозорлардаги 
фаолиятнинг турларини оқилона бошқариш мумкин. Ишлаб чиқариш 
бўлимлари раҳбарлари ўзлари томонидан ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулот, 
кўрсатилаѐтган хизматлар ва ўзларига бириктирилган ҳудудга кўра, 
фаолиятни нафақат “даража бўйича”, балки “ вазифалар бўйича” ҳам 


145 
мувофиқлаштирадилар. Натижада қарорлар қабул қилиш жараѐни тезлашади
ва уни амалга оширишнинг сифати ошади. 
Аммо ишлаб чиқариш бўлимларида мақсадларни “қисқартириш” 
тенденцияси кузатилади. Бўлимларни ташкил этиш натижасида бошқарув 
аппаратининг ўсиши қўшимча харажатларни ошишига олиб келади. Асосий 
ресурсларни марказлаштирган ҳолда тақсимланишда улар етишмаган ҳолда 
бўлимлар ўртасида низолар вужудга келиши мумкин. Дивизионал 
ташкилотларда яна бўлимлараро карьера қийинлашади. 
Минтақавий, маҳсулотли ва истеъмолчилик тузилмалари дивизионал 
тузилманинг турли-туманлигини кўрсатади, унга кўра ташкилот товарлар ѐки 
хизматларнинг турлари, харидорлар гуруҳлари ѐки географик аломатлари 
бўйича элемент ва блокларга бўлинади. 
Масалан, агар ташкилот фаолияти каттароқ географик ҳудудларни 
қамраб олса, унда унинг ташкилий тузилмасини ҳудудий тамойил бўйича, 
яъни унинг бўлимлари жойлашган жой бўйича қуриш мақсадга мувофиқдир. 
Минтақавий 
тузилмада 
маҳаллий 
қонунлар, 
одатлар 
ва 
истеъмолчиларнинг заруриатлари билан боғлиқ муаммолар тезроқ ва осонроқ 
ҳал қилинади, чунки ташкилотнинг мижозлар билан ҳамда ташкилот 
аъзолари ўртасидаги алоқалари йўлга қўйилади. Йирик фирмаларнинг кенг 
географик ҳудудларни қамраб олувчи, ўзлари ҳам, ўз навбатида 
кичикроқларга бўлинувчи бўлинмаларга эга сотиш ташкилотлари 
минтақавий ташкилий тузилмаларга мисол бўла олади. Бошқа фирмалар 
асосан (дори-дармон ва истеъмол товарлари ишлаб чиқариш бўйича) турли 
мамлакатларда махсус шўъба компанияларини ташкил қиладилар (5.3.6- 
расм). 

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish