Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов


Шўъба ва боғлиқ жамиятлар



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/155
Sana26.06.2022
Hajmi2,61 Mb.
#706143
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   155
Bog'liq
4.Йўлдошев. Н.Қ. Захидов Г.Э. Менежмент

Шўъба ва боғлиқ жамиятлар
. Хўжалик жамияти, агар бошқа(асосий) 
хўжалик жамияти ѐки ўртоқлик унинг низом сармоясидаги устувор 
иштироки сабабли ѐки улар орасида тузилган шартномага мувофиқ ѐки 
бошқа тартибда бундай жамият томонидан қабул қилинадиган қарорни 
белгилаб бериш имкониятига эга бўлса, шўъба жамият деб тан олинади. 
Шўъба жамият асосий жамият (ўртоқлик)нинг қарзлари бўйича жавоб 
бермайди. 
Шўъба жамиятига унинг учун мажбурий қўрсатмани, шу жумладан у 
билан шартнома бўйича кўрсатма бериш ҳуқуқига эга асосий жамият 
(ўртоқлик) кейинги томонидан бу кўрсатмани ижро этиш учун тузилган 
битимлар бўйича шўъба жамият билан биргаликда жавобгардир. 
Шўъба жамияти иштирокчилари(акциядорлари), агарда хўжалик 
жамиятлари ҳақидаги қонунда бошқа нарса кўзда тутилмаган бўлса, асосий 
жамият (ўртоқлик)дан унинг айби билан шўъба жамиятга етказилган зарарни 
қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эга. 
Хўжалик жамияти, агар бошқа(устувор, иштирок этувчи) жамият 
акциядорлик жамияти овоз берувчи акцияларининг йигирма фоизидан 
кўпроғи ѐки масъулияти чекланган жамият низом сармоясининг йигирма 
фоизига эга бўлса, боғлиқ деб тан олинади. 
Ишлаб чиқариш кооперативи (артели)
– фуқароларнинг ўзларнинг 
шахсий меҳнатлари ва бошқа иштирокларига асосланган биргаликдаги 
ишлаб чиқариш ва бошқа хўжалик фаолияти (саноат, қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сотиш, ишларини бажариш, 
савдо, маиший хизматлар ва бошқа хизматларни кўрсатиш) учун аъзолик ва 
унинг 
аъзолари(иштирокчилари)нинг 
мулкий 
пайли 
бадалларини 
бирлаштириш асосидаги ихтиѐрий бирлашмасидир. Қонун ва ишлаб чиқариш 


162 
кооперативининг таъсис ҳужжатлари томонидан унинг фаолиятида юридик 
шахсларни ҳам иштирок этиши кўзда тутилиши мумкин. Ишлаб чиқариш 
кооперативи тижорат ташкилоти ҳисобланади. 
Кооперативнинг фирма номи унинг номи ва “ишлаб чиқариш 
кооперативи” ѐки “артели” сўзига эга бўлиши керак. 
Кооперативнинг таъсис ҳужжати унинг аъзолари умумий мажлиси 
томонидан тасдиқланган низомидан иборат бўлади. 
Кооператив аъзоларининг сони бештадан кам бўлмаслиги керак. 
Кооператив бошқарувининг юқори идораси унинг аъзолари умумий 
мажлисидан иборатдир. 
Эллик нафардан ортиқ аъзосига эга кооперативда 
i
кузатув кенгаши 
ташкил этилши мумкин, у кооператив ижроия идоралари фаолияти устидан 
назоратни амалга оширади. 
Бошқарув ва (ѐки) унинг раиси кооперативнинг ижроия идоралари 
бўладилар. Улар кооператив фаолиятига жорий раҳбарликни амалга 
оширадилар ва кузатув кенгаши ҳамда кооператив аъзоларининг умумий 
мажлисига ҳисобот берадилар. 
Фақат кооператив аъзолари кооперативнинг кузатув кенгаши ва 
бошқарувининг аъзолари ҳамда кооператив раиси бўлишлари мумкин. 
Кооператив аъзоси бир вақтда кузатув кенгаши аъзоси ва бошқарув аъзоси 
ѐки кооператив раиси бўлиши мумкин эмас. 
Кооператив бошқарув идораларининг ҳуқуқ доираси ва улар томонидан 
қарорлар қабул қилиш тартиби қонун ва кооперативнинг низоми томонидан 
белгилаб берилади. 
Кооператив аъзолари умумий мажлисининг мутлақ ҳуқуқ доирасига 
қуйидагилар киради: 
-
низомни ўзгартириш; 
-
кузатув кенгашини ташкил этиш ва унинг аъзолари ваколатларини 
тугатиш ҳамда агар бу ҳуқуқ низом бўйича унинг кузатув кенгашига 


163 
топширилмаган бўлса, кооператив ижроия идораларини ташкил этиш ва
ваколатини тугатиш; 
-
кооператив аъзолигига қабул қилиш ва ундан чиқариш; 
-
кооперативнинг йиллик ҳисоботлари ва бухгалтерия балансларини 
тасдиқлаш ва унинг фойда ҳамда зарарларини тақсимлаш; 
-
кооперативни қайта ташкил этиш ва тугатиш ҳақидаги қарорни қабул 
қилиш. 
Ишлаб чиқариш кооперативлари ҳақидаги қонун ва кооператив низоми 
томонидан умумий мажлиснинг мутлақ ҳуқуқ доирасига ва яна бошқа 
масалаларни ҳал қилиш ҳам киритилиши мумкин. 
Кооперативнинг умумий мажлиси ва кузатув кенгашининг мутлақ ҳуқуқ 
доирасига киритилган масалалар улар томонидан кооперативнинг ижроия 
идораларига ҳал қилиш учун топширилиши мумкин эмас. 
Кооператив аъзоси умумий мажлис томонидан қарорлар қабул қилишда 
бир овозга эга бўлади. 

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish