Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/155
Sana26.06.2022
Hajmi2,61 Mb.
#706143
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   155
Bog'liq
4.Йўлдошев. Н.Қ. Захидов Г.Э. Менежмент

5.5
 
Ташкилотлар ривожланишидаги замонавий тенденциялар
ва уларнинг янги турлари 
 
Кейинги 
йилларда 
ташкилотларнинг 
фаолият 
юритиши 
ва 
ривожланишида янги жаҳон тенденциялари кузатилмоқда. 


177 
Уларда энг муҳими – иерархия аҳамиятининг тубдан пасайиши, қатъий 
(вертикал) 
тузилмалардан 
фойдаланувчи 
ташкилотлардан 
каттароқ 
автономлиги билан таърифланувчи юмшоқроқ, ўзини ўзи ташкил қилувчи 
ташкилотларга ўтишдир. Ўзини ўзи ташкил этишнинг ҳудудий, горизонтал 
тизими, ўз ўзини ривожлантириш ва ўз ўзини бошқариш, шунга кўра 
горизонтал бўйича менежментнинг устуворлиги мавжуддир. 
Ўзбекистонда бозор муносабатлари ривожланиши ва ўз ўзини ташкил 
этишнинг тубдан янги шароитлари юмшоқ тизимларнинг ўз ўзини 
ривожлантириши жараѐнларини баъзи бир жадаллашувини ва ўтган йилларда 
вужудга келган қатъий(иерархик) ва эгилувчан (дастурий–мақсадий) тузилма 
ва ташкилотларни “юмшатилишини” “кўзғатди”, шундай бўлса ҳам 
горизонтал тузилмалар ташкилотларнинг амалиѐтида ҳали камроқ 
қўлланилади, буни уларнинг ўзини ўзи ташкил этишни (юқоридан тартибга 
солинмайдиган) бошланиши билан изоҳлаш мумкин. Келажакда улар 
Ўзбекистон иқтисодиѐтида ҳам устувор бўлсалар керак. 
Кейинги йилларда ташкилотларнинг ўзини ўзи ташкил қилувчи 
тизимлар сифатидаги чегаралари шаффофлиги ошмоқда, бу аслида 
чегараларни амалда аниқлаш мумкин бўлмаган чегарасиз тизимларни ташкил 
қилади. Бу тизимларнинг хронологик номутаносиблигини яратади, чунки 
ресурслар тизимнинг ичига ва ташқарисига оқадилар ва шунинг билан тизим 
тебранишини мувозанатдан чиқаради. 
Шу билан бир вақтда замонавий ташкилотларнинг шаффофлиги, 
очиқлиги қуйидагиларга ѐрдам беради: 
-
салоҳиятли инвесторлар ва ишга доир ҳамкорларни биргаликдаги 
фаолиятга жалб қилиш; 
-
замонавий 
илғор 
ишлаб 
чиқариш, 
тижорат 
ва 
ахборот 
технологияларини тарқалиши ва тезроқ ўзлаштирилиши, илмий тадқиқот 
маълумотлари ва илғор тажрибадан фойдаланиш; 
-
ташкилот ходимларининг касбий маҳорати ошиши; 


178 
-
ташкилотлар томонидан ташқи иқтисодий алоқаларнинг йўлга 
қўйилиши; 
-
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қонунчилик ва меъѐрий 
ҳужжатларга риоя қилиниши; 
-
бозор муносабатлари иштирокчилари ва аҳолини хўжалик юритувчи 
субъектлар фаолияти ва улар томонидан ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулот ва 
хизматлар ҳақида хабардор қилиниши. 
Бу пировардида ташкилотларнинг рақобатбардошлиги оширилишига, 
улар фаолияти самарадорлиги кўтарилишига ѐрдам беради. 
Кейинги ўн йилларда жамиятни янада ахборотлашганлиги ошганлиги 
билан ҳам таърифланади. Бу ташкилотларни яккаланиб қолишини бузиб 
юборди, улардан бу сифатни (механик, корпоратив) таъминловчи 
тузилмаларидан фойдаланадиганларини самарасиз қилиб қўйди. Шу билан 
бир вақтда ахборотлаштириш ташқи муҳит ўзгаришларини ҳушѐрлик билан 
ҳис қилувчи, истеъмолчилар сўровларига жадаллик билан жавоб қайтарувчи 
ташкилотларни ташкил бўлишига кўмаклашди. Ишлаб чиқарувчини 
истеъмолчи билан анча яқинлашуви бунинг муҳим оқибатларидан бири 
саналади. Бу эса, ўз навбатида, ишлаб чиқарувчини истеъмолчи 
талабларидаги ўзгаришларга жадаллик билан жавоб қайтаришга мажбур 
қилди, кўпроқ ташкилот тузилмасини белгилаб бера бошлади. Вужудга 
келаѐтган шароитлардаги рақобат курашида ўз ташкилотини ахборотли 
жамият томонидан шакллантирилаѐтган, ташқи муҳитнинг янги талабларига 
яхшироқ мослаштира олганларгина ғалаба қозониши мумкин. 
Кўрсатиб ўтилган жараѐнлар кейинги вақтларда шаклланаѐтган 
ташкилотларнинг янги турларида аниқ намоѐн бўлиши мумкин, уларга 
эдхократик, кўп ўлчамли, партисипатив, тадбиркорлик ташкилотлари ва 
бозорга қаратилган ташкилотларни киритиш мумкин. 

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish