Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов


Бошқарувнинг матрица тузилмаси



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/155
Sana26.06.2022
Hajmi2,61 Mb.
#706143
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   155
Bog'liq
4.Йўлдошев. Н.Қ. Захидов Г.Э. Менежмент

Бошқарувнинг матрица тузилмаси
- бошқарувнинг ташкилий 
тузилмасининг замонавий самарали тури бўлиб, у иккита тузилмалар-тўғри 
чизиқли ва дастурий мақсадни бирга олиб бориш йўли билан яратилади
(5.3.5-расм). 
Юқори раҳбарлик вазифавий қисм 
1.Дастурнинг раҳбари 
2.Дастурнинг раҳбари
3.Дастурнинг раҳбари 
5.3.5-расм. Матрица ташкилий тузилма 
(матрица гуруҳлари) 
Тўғри чизиқли тузилмага мувофиқ (вертикал бўйича) ташкилот 
фаолиятининг айрим соҳаларини бошқариш амалга оширилади; ишлаб 
чиқариш, сотиш, таъминот, дастурий-мақсадли тузилмага мувофиқ 
(горизонтал бўйича) дастур (лойиҳалар)ни бошқариш. 
И
шл
аб
чи
қариш 
хи
зм
атл
ар
и ра
ҳб
ар
и 
И
шл
аб
чи
қи
ш 
хи
зм
атл
ар
и ра
ҳб
ар
и 
Мар
кети
нг
ва 
со
ти
ш 
хи
зм
атл
ар
и ра
ҳб
ар
и 
Ташкилот раҳбари 


143 
Бошқарувнинг матрица тузилмасида дастур(лойиҳа) раҳбари тўғри 
чизиқли раҳбарларга ҳам бўйсунувчи мутахассислар билан ишлайди. У аниқ 
дастур бўйича нима ва қачон қилиниши лозимлигини белгилайди. Тўғри 
чизиқли раҳбар эса у ѐки бу ишни ким ва қачон бажариши кераклигини ҳал 
қилади. 
Бошқарувнинг матрица тузилмаси афзалликлари қуйидагилардан 
иборат: 
-
бошқарув ходимлари фаолиятини вазифавий бўлинмалар билан ўзаро 
ҳамкорлик қилувчи дастурий бўлинмаларни шакллантириш йўли билан 
фаоллаштириш, бошқарув вазифаларини юқори натижаларга эришиш учун 
жавобгар бўлган раҳбарлар (лойиҳавий ва дастурий гуруҳлар раҳбарлари) ва 
мавжуд ресурлардан тўлиқроқ фойдаланиш учун жавобгар бўлган раҳбарлар 
(вазифавий бўлинмалар бошлиқлари) ўртасида етарлича аниқ тақсимланиши; 
-
барча даражадаги раҳбарлар ва мутахассисларни ишлаб чиқариш 
(тижорат)ни такомиллаштириш бўйича фаол ижодий фаолиятга жалб қилиш; 
-
қарорлар қабул қилиш бўйича ваколатларни ўртача даражага 
топшириш натижасида юкори даражадаги раҳбарларга юкламани 
пасайтириш. Бунда асосий қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштириш
ва уни назорат қилиш юқори даражада сақланиб қолади; бир неча 
дастурларни бажаришда ресурслар билан маневр қилишнинг эгилувчанлиги 
ва оперативлиги таъминланади. 
Матрица тузилмаларида янги технолигик жараѐнлар ва унумли 
ускуналарни татбиқ этиш билан боғлиқ қайта қуришларни тез тез ўтказиш 
мумкин. 
Матрица тузилмаларига ўтишда мураккаб маҳсулотларни ишлаб 
чиқаришда йирик ташкилотларда энг катта самарага эришилади. 
Шу билан бирга гуруҳлардан ташкилотнинг матрицасини қуриш 
элементлари сифатида фойдаланиш салбий томонларга ҳам эга: бундай 
гуруҳлар барқарор тузилмалар бўлмайдилар. Улардан интенсив равишда 


144 
фойдаланишда ходимлар “ташкилий бино”даги ўз жойларидан маҳрум 
бўладилар, улар доимий равишда гуруҳдан гуруҳга кўчиб юрадилар ва бутун 
ташкилот вақтинчага ўхшаб қолади. Агар ташкилот бундай гуруҳлардан 
фойдаланишга борган сари кўпроқ мурожаат қилса, унда гуруҳлар ва 
лойиҳалардаги раҳбарлар ва мутахассисларни тез-тез ўзгариши назоратни 
йўқлигига олиб келади ва ташкилот осонгина барбод бўлади. Бу ҳолда 
тўлиқлигича матрица тузилмасини ташкил этишга тўғри келади, бу салбий 
самарани пасайтиради. Бундан ташқари матрица тузилмалари учун 
низоларнинг юқори даражаси хосдир. 

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish