Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/155
Sana26.06.2022
Hajmi2,61 Mb.
#706143
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   155
Bog'liq
4.Йўлдошев. Н.Қ. Захидов Г.Э. Менежмент

Ташқи муҳит
ташкилотни ресурслар билан таъминловчи манба 
ҳисобланади. Бунда ташкилот ҳам, ўз навбатида, бунинг учун тўлов сифатида 
ташқи муҳитга ўз фаолияти натижаларини бериши керак. Шундай қилиб, 
ташкилот ташқи муҳит билан доимий равишда ўзаро алмашиш ҳолатига эга. 
У билан алоқа узилиши билан ташкилот ҳам тугайди. Ташкилотнинг ташқи 
муҳит билан ўзаро ҳамкорлиги мавжуд бўлиш имконияти, ташкилотнинг 
фаолияти, керакли ички солоҳияти ҳамда вужудга келган четга 
чиқаришларни бартараф қилиш ва унга кўрсатилаѐтган беўхшов 
таъсирлардан кейин ҳам қўйилган мақсадларга эришишни таъминлайди. 
Ташқи омиллар ташкилотлар ичидаги барча омил ва жараѐнларга таъсир 
кўрсатадилар, шу билан бир вақтда улар ташкилотларнинг бошқа 
операцияларига нисбатан кўпроқ даражада релевантли(муҳим)дирлар. 
Уларни иккита асосий гуруҳларга ажратиш мумкин. 
Биринчиси 
ташкилотлар умумий ташқи муҳитининг
омилларидан
иборат бўлиб, улар жамият, иқтисодиѐт ва табиий муҳитнинг ҳолатини акс 
эттирадилар ва бевосита ташкилот билан боғлиқ эмаслар. 
Иккинчи гуруҳга 
ташкилотларнинг бевосита (ишга доир) муҳити 
омиллари
киради, улар бевосита боғланганлар ва улар билан ўзаро 


128 
ҳамкорлик қиладилар. Булар истеъмолчилар, етказиб берувчилар, рақиблар, 
иш бўйича ҳамкорлар ва ҳ.к. 
Ташкилотнинг ташқи муҳитини турлича таърифлаш мумкин. Масалан, 
немис олимлари ташқи муҳитни таърифлаш учун “мураккаб” ва “динамик” 
тушунчаларидан фойдаланадилар. 
Ташқи муҳит мураккаблигини таърифларнинг миқдори ва турли-
туманлиги билан акс эттириш мақсадга мувофиқдир, уларни ташкилотларни 
бошқариш жараѐнида ҳисобга олиш зарур. Ташқи муҳитнинг динамиклиги 
унинг таърифлари ўзгарувчанлиги билан акс эттириш мумкин. Ташқи муҳит 
ўзгарувчанлигини баҳолаш мумкин бўлган асосий таърифлар унинг 
омиллари тез-тез такрорланиши, миқдори ва мунтазамлигидир. 
Ташқи муҳитнинг ташкилотлар фаолиятига таъсир кўрсатувчи омиллари 
ниҳоятда мураккаб бўлиб, бир маъноли бўлмаган ва ўзгарувчандир. Бунинг 
устига, кўрсатиб ўтилган омиллар яқиндан ўзаро таъсир кўрсатувчи ҳолатда 
бўладилар, улардан бирларидаги ўзгариш бошқаларидаги ўзгаришларга олиб 
келади. 
Ҳозирги вақтда ташкилотлар(корхоналари)нинг ташқи муҳити ҳаммадан 
аввал қуйидагилар билан таърифланади: 
-
катта ноаниқлик; 
-
динамиклик; 
-
олдиндан айтиб бўлмаслик; 
-
мураккаблик; 
-
баъзи бир ташаббускорлик билан. 
Масалан, асосий ташкилотлар(иктисодий фаолиятнинг “Фойдали 
қазилмаларни қазиб чиқариш”, “Қайта ишловчи ишлаб чиқариш”, “Электр 
қуввати, газ ва сувни ишлаб чиқариш ва тақсимлаш” турлари бўйича)нинг 
2010 йилда ўтказилган сўровига кўра, бу ташкилотлардаги ишга доир 
фаолликни 
чекловчи 
асосий 
омиллар 
қуйидагилардан 
иборат: 
ташкилотларнинг пул маблағлари етишмаслиги 35 %, ташкилот маҳсулотига 


129 
мамлакат ичидаги етарли бўлмаган талаб 42 %, ноаниқ иқтисодий ҳолат
16 %, керакли ускуналарнинг йўқлиги 30 %, ташкилот маҳсулотига 
хориждаги етарлича бўлмаган талаб 18 % ҳамда хорижий ишлаб 
чиқарувчилар томонидан юқори рақобат 25 %. 
Ташкилот-хўжалик юритувчи субъектни нормал ишлашига жиддий 
тўсиқни яна бири ишга доир ахборотларнинг етарлича бўлмаган ҳажми, 
ахборот 
кенглигининг 
сурункали 
етказиб 
беришга 
битимларни 
шакллантиришни жудаям қийинлаштиради, хўжалик хатарини оширади ва 
ишга доир муносабат нафақат қаттиққўллик ва бир маъноликни, балки ўзаро 
“муроса”, эгилувчанлик ва кўп вариантликни қўллашни талаб қилади. 
Замонавий ташкилот яшаб қолиши ва қўйилган мақсадларга эришишни 
таъминлаш учун атроф-муҳитни ўзгаришларига самарали жавоб қайтариш, 
мослашишга қодир бўлиши керак. Бунинг учун ташкилот менежменти 
ҳаммадан аввал унинг юқори даражаси ташкилотнинг атроф-муҳит билан 
ўзаро ҳамкорлик қилиш сиѐсатини ишлаб чиқариши ва ўтказиши, ташкилот 
атрофдаги ҳолатнинг ноаниқлигини пасайтириши, уни атроф-муҳитнинг 
ўзгаришига мослашишини ривожлантириши керак. Бунда атроф-муҳит билан 
ўзаро ҳамкорлик ҳам ташкилот ичидаги жараѐнлар ҳам ташқи муҳитга 
таъсир кўрсатиш билан самарали амалга оширилиши лозим. 

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish