8.1.1-расм. “Сиз ким билан ишлашни давом эттиришни
хоҳлайсиз?” саволига жавобларнинг натижаси
8.1.1-расмдан кўринишича, норасмий етакчи –“Б” эмас, балки “Н”–
расмий бошлиқ бўлади.
Корхона фаолияти учун меҳнат жамоаси аъзоларининг ваколатлари
муҳим аҳамиятга эга, улар Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодекси,
республиканинг бошқа қонунлари, ташкилотнинг таъсис ҳужжатлари,
жамоавий шартнома томонидан белгиланиб берилади. Масалан, Меҳнат
Кодексининг 21-моддасига мувофиқ ходимлар қуйидаги ҳуқуқларга эгалар:
-
ушбу кодекс, бошқа республика қонунлари томонидан маълум тартиб
ва шартларда меҳнат шартномаси тузиш, ўзгартириш ва бузишларга;
-
унга меҳнат шартномаси томонидан маълум ишни тақдим этишга;
-
ташкилотнинг давлат стандартлари ва меҳнат хавфсизлиги ва меҳнат
шартномаси томонидан кўзда тутилган тегишли шароитларидаги иш жойига;
-
ўзининг малакаси, ишнинг мураккаблиги ва бажарилган ишнинг
миқдори ва сифатига мувофиқ иш ҳақини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда
тўланишига;
-
иш вақтининг меъѐрий давомийлиги, айрим касблар ва ходимлар
категориялари учун қисқартирилган иш вақтининг белгиланиши, ҳафталик
322
дам олиш кунлари, иш куни бўлмаган дам олиш кунлари, йиллик
таътилларини берилиши билан таъминланадиган дам олишга;
-
иш жойидаги меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш
ҳақидаги тўлиқ ишончли ахборотларга;
-
ушбу модда, бошқа республика қонунлари томонидан маълум
тартибда касбий тайѐргарлик, қайта тайѐрлаш ва ўз малакасини оширишга;
-
бирлашишга, шу жумладан касаба уюшмаларини ташкил этиш ва ўз
меҳнат ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш
учун сўзга чиқиш ҳуқуқига;
-
ташкилотнинг бошқарувида ушбу модда, бошқа республика
қонунлари ва жамоавий шартнома шаклида иштирок этишга;
-
ўз вакиллари орқали жамоавий музокараларни олиб бориш ва
жамоавий шартномаларни тузишга ҳамда жамоавий шартнома, битимларни
бажарилиши ҳақидаги ахборотларни олишга;
-
қонун томонидан ман қилинмаган барча йўллар билан ўзининг меҳнат
ҳукуклари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга;
-
шахсий ва жамоавий меҳнат низоларини ушбу модда, бошқа
республика қонунлари томонидан маълум тартибда ҳал қилишга;
-
ходимга у томонидан меҳнат вазифалари бажарилиши муносабати
билан етказилган зарарни тўлаш ва маънавий зарарни ушбу модда, бошқа
республика қонунлари томонидан маълум тартибда қопланишига;
-
республика қонунлари томонидан кўзда тутилган ҳолларда мажбурий
ижтимоий суғурталашга.
Ушбу меҳнат жамоалари
расмий
деб аталадилар . Расмий ташкилот –
корхоналарнинг кўрсатмалар, йўриқномалар, фармойишлар ва меъѐрлар
билан белгиланадиган ижтимоий муносабатлар тизимидир. У раҳбарлар
томонидан ташкилот аъзоларининг идеал хулқи тан олинишида қурилади.
Расмий ташкилот ѐки тузилма корхона (ѐки қандайдир муассаса)ни умуман
фаолият юрита олиши учун зарурдир. Расмий тузилма ушбу корхонанинг
323
асосий вазифалари қандайлиги билан белгиланади. Ушбу вазифаларни
амалга ошириш учун ҳам кишилар гуруҳининг техник асосланган ҳолати
вужудга келтириб, уларнинг хизмат вазифалари белгиланади.
Расмий тузилма – одамлар ташкилотнинг асосий вазифаларига нисбатан
бажарадиган роллари ва вазифаларнинг тизимидир. Тузилманинг
ривожланишида ташкилотларга берилган ҳокимият ваколатларнинг роли
жуда беқиѐсдир. Қуйидагилар унинг асосий элементларидир:
-
меҳнат тақсимоти (горизонтал ихтисослашиш тизими);
-
лавозимларнинг вертикал бўйича субординацияси;
-
коммуникациялар тизими.
Бундан ташқари, ташкилотларда норасмий жамоалар – кишиларнинг
маълум мақсадларга эришиш учун мунтазам равишда ўзаро ҳамкорлик
қилувчи
спонтан
равишда(ташқи таъсир эмас, ички таъсир натижасида)
вужудга келадиган гуруҳлари мавжуд бўлади. Бу мақсадлар норасмий
ташкилотларни мавжуд бўлишининг асосий сабабидир. Бунинг устига йирик
ташкилотларда бир эмас, бир неча норасмий ташкилотлар мавжуд.
Норасмий ташкилотларда расмийлар билан кўпгина умумийлик бўлади,
улар худди кўчирилгандек бўлади. Улар маълум даражада расмий
ташкилотлар каби ташкил қилинганлар, яъни иерархия ва етакчиларга эга.
Норасмий ташкилотларнинг етакчилари расмий ташкилотларнинг
етакчилари каби ҳокимиятга эришишга ва гуруҳ аъзоларига нисбатан таъсир
кўрсатиш воситаларини қўллашга интиладилар. Фарқи шундан иборатки,
расмий ташкилот етакчилари ўзларига берилган ваколатлар кўринишидаги
қўллаб-қувватлашларга эгалар ва ўзларига топширилган аниқ ва хизмат
соҳасида ҳаракат қиладилар. Норасмий етакчиларнинг таянчи уларни
гуруҳлар томонидан тан олинишидан иборатдир. Ўзларининг ҳаракатларида
улар одамлар ва уларнинг ўзаро муносабатларига суянадилар. Норасмий
етакчи иккита асосий вазифани бажаради: гуруҳга мақсадларга эришишда
324
ѐрдам бериш ва уни мавжуд бўлишини қўллаб-қувватлаш. Баъзида
вазифаларни турли кишилар, яъни иккита етакчи бажаради.
Норасмий ташкилотларда ҳам қоидалар ва хулқ меъѐрлари мавжуд,
аммо улар ѐзилмаган. Улар рағбатлантиришлар ва жазолар билан
мустаҳкамланадилар. Агар расмий ташкилот, унинг тузилиши ва тури
раҳбарият томонидан онгли равишда, олдиндан ўйланган режа асосида
қурилган бўлса, норасмий ташкилотнинг тузилиши ва тури ўзаро ижтимоий
ҳамкорлик натижасида вужудга келади.
Норасмий жамоанинг ташкил топиши жараѐни ғоятда узундир.
Мутахассислар бу жараѐнни одатда 5 та босқичга бўладилар:
-
биринчисида кишилар онгсиз характердаги қандайдир ҳодисага
стихияли жавоб қайтариш билан бирлашадилар;
-
иккинчи босқичда одатда онглироқ туйғулар бўлади;
-
учинчи босқичда норасмий жамоа қандайдир ташқи доимий хатарга
қарши биргаликда кураш учун энди ташкилий равишда бирлашади;
-
тўртинчи босқичда бирлашган одамларга қандайдир ижобий нарса,
масалан, рақобат курашида қарор топиш, обрўли клубга тегишлилик ва ҳ.к.
омил сифатида бўлади;
-
бешинчи босқичда одамлар фақат жамоа бўлиб ҳал қилиш мумкин
бўлган йирик узоқ муддатли мақсадларни ҳал қилиши учун бирлашадилар.
Жамоанинг жипслашганлиги даражаси уни пишиб етилганлик босқичига
боғлиқдир.
Одамларнинг норасмий ташкилотларга киришларининг бир неча
сабаблари мавжуд;
1)
ушбу ташкилотларга тегишлик ҳиссига эҳтиѐж;
2)
ходимлар норасмий ташкилотдан оладиган, бироқ улар менежердан
олмайдиган ѐрдам;
325
3)
ходимларнинг ҳимояси, масалан, меҳнат шароитлари талабларига
риоя қилиш. Бунинг устига ҳимоя вазифаси раҳбарга ишонмаган вақтда
муҳимроқ аҳамият касб этади;
4)
кишиларнинг мулоқот қилишга эҳтиѐжи. Одамлар атрофида нималар
содир бўлаѐтганлигини билишни истайдилар, аммо кўпгина ташкилотларда
уларни етарлича хабардор қилмайдилар. Бунинг устига, раҳбарлар баъзида
ахборотларни ўз ходимларидан атайлаб яширадилар;
5)
одамларнинг
ўзаро хайрихоҳлиги. Улар кўпинча норасмий
ташкилотларга ўзлари хайрихоҳ бўлганларига яқинроқ бўлиш учун
кирадилар.
Норасмий ташкилотлар қуйидаги муаммоларни яратишлари мумкин:
корхона фаолияти самарадорлиги пасайиши, ѐлғон хабарларнинг тез
тарқалиши, илғор ўзгаришларга қаршилик қилиш ва бошқалар. Шу билан
бир вақтда агар гуруҳли меъѐрлар расмий маълумлардан устунлик қилса
норасмий ташкилотлар фойда келтиришлари мумкин (корхонага содиқлик,
жамоатчиликни юқори руҳи ва меҳнатнинг юқори унумдорлиги).
Муаммоларни енгиш ва норасмий ташкилотлардан фойдасидан фойдаланиш
учун менежерлар уларни тан олишлари, улар билан ишлашлари, уларнинг
қарорларини ҳисобга олишлари, уларнинг етакчилари ва аъзолари фикрига
қулоқ солишлари, норасмий ташкилотларни қарорлар қабул қилишга жалб
қилишлар, овозаларнинг расмий ахборотларни оператив бериш билан йўлини
тўсишлари керак.
Бундан ташқари, менежер фаолиятини ташкил этишга расмий ва
норасмий тузилмаларнинг ўзаро муносабати ҳам таъсир кўрсатади, чунки
кўпгина шундай вазифа ва хизматларни бажаришга тўғри келадилар, улар
амалга оширилиши бевосита расмий кўрсатмалар пировардида пайдо
бўладиган характерлар ва уларнинг натижаларига қанчалик мос келишига
боғлиқдир.
326
Кейинги
вақтларда
расмий
ва
норасмий
ташкилотларнинг
мувофиқлигини таъминлаш, уларнинг ўзаро ҳамкорлигини уйғунлаштириш
ғояси кенг тан олинмоқда. Кўпинча шуни кузатиш мумкинки, ташкилот
аъзоларининг норасмий алоқалари ташкилотнинг расмий режасига мос
келади. Расмий ва норасмий ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги албатта
қандайдир тасодифий четга чиқиш бўлмайди. У доимо мавжуд бўлади.
Менежерлар томонидан бу нарса ҳисобга олиниши, икки тузилмаларнинг
ўзаро ҳамкорлигидан ишнинг манфаатлари йўлида фойдаланиш мақсадида
ҳаракат қилиниши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |